Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ЎЗБЕК-ХИТОЙ САВДО УЙИ: ҲАМКОРЛИКДА ФАОЛИЯТ
16.02.2011

Бугунги кунда ишбилармонлар, тадбиркорлар фаолиятларини ҳар томонлама ривожлантиришлари, ишлаб чиқариш жараёнларига янги, замонавий технологияларни жорий этишлари учун ҳам қулай шароитлар яратилмокда. Жумладан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Хитой Халқ Республикасидаги Бош ваколатхонасинииг қўллаб-қувватлаши натижасида “Ўзбек-Хитой савдо уйи” томонидан мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланаётганларга технологик асбоблар қурилиш, хом ашё материаллари хамда бошқа тур фаолият учун зарур бўлган воситаларни етказиб бериш йўлга қўйилган. “Ўзбек-Хитой савдо уйи”нинг Тошкентда, Урумчи ва Гуанчжоу шаҳарларида малакали мутахассислари фаолият юритмоқдалар. Улар мунтазам равишда тадбиркорларнинг қизиқтираётган саволларига аниқ жавоб берадилар. Шу туфайли ўзбекистонлик ишбилармонлар Хитойда ишлаб чиқарилган технологиялардан изчил фойдаланаётирлар.

Яқинда вилоят хотин-қизлар қўмитаси, вилоят савдо-саноат палатаси, вилоят “Тадбиркор аёллар” уюшмаси ва “Ўзбек-Хитой савдо уйи” ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этдилар.

“Ўзбек-Хитой савдо уйи” ҳудудий бўлими ходимлари Мурод Абдураҳмонов, Санжар Нодирхонов кўргазмали воситалар ёрдамида савдо уйи иш услубига кенг тўхталдилар. Тадбир қатнашчилари видеотасмалар орқали Шанхай, Гуанчжоу, Урумчи шаҳарларидаги жаҳон кўргазмаларида намойиш қилинаётган технологиялар билан яқиндан танишдилар. Бевосита мулоқот асосида давом қилган семинарда тадбиркорлар ўзларининг саволларига жавоб олдилар.

Вилоят “Тадбиркор аёл” уюшмаси раисининг ўринбосари, “Ўзбек-Хитой савдо уйи”нинг Хоразм вилоятидаги агентлиги вакили қилиб тайинланган Нигора Қўшжонова айниқса хотин-қизларнинг тадбиркорликка қизиқиши ортиб бораётганлигини, фаолиятларини янада кенгайтиришга интилаётганини таъкидлади.

Истиқболли лойиҳалар асосида фаолият юритаётган тадбиркор аёллар кўпчиликни ташкил этади. Бир неча бор улар билан савдо уйи ташкил қилган ўқув-семинарда қатнашдик. Маълумки, тадбиркор замонавий технологиялардан қанчалик кўп фойдаланса, тайёрланаётган маҳсулот янада сифатли ва истеъмолчига манзур бўлади, -дейди Нигора Қўшжонова.

Савдо уйи вакиллари хусусий тадбиркорларга технологик жиҳатдан жиҳозлаш бўйича бизнес-режалар тайёрлаб, тавсиялар беришади. Хоразмлик тадбиркорларнинг Хитойдаги кўргазмаларда қатнашишларини ташкил қиладилар, технологиялар, хом ашё материаллари бўйича атрофлича маълумотлар олишларига кўмаклашадилар.

Семинар қатнашчилари ўз режаларига тўхталишди. Тадбиркорлардан, урганчлик Гулора Матёқубова юмшоқ ўйинчоқлар ясаш, янгибозорлик Мансурбек Маткаримов сочиқ ишлаб чиқаришга мўлжалланган технологияларни келтириш тўғрисида таклиф қилишди.

Вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш.Хўжаниёзова семинарда иштирок этди ва сўзга чиқди.


“Хоразм ҳақиқати” газетаси