Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ЎЗЛИКНИ АНГЛАШ БАХТИ
17.07.2012

Мана, 21 йилдирки, халқимиз мустақиллик неъматларидан баҳраманд бўлиб яшамокда. Ўтган йиллар давомида Президентимиз раҳнамолигида эришган ва эришаётган ютуқларимиз ниҳоятда залворли.

Одатда, инсон ҳаётда ҳисоб-китоб билан яшайди. Вақти-вақти билан ортига, босиб ўтган йўлига разм солиб амалга оширган ишлари, режалари, эришган ютуқлари, орзу-умидлари - барчасини сарҳисоб қилади.

Шу нуқтаи назардан, мен ҳам кутлуғ айём арафасида босиб ўтган йўлимизни ўзимча кўнглимдан ўтказдим. Дарҳақиқат, ким эдигу ким бўлдик? Аввалам бор, биз мустақил яшаш илмини эгалладик. Ўз йўлимизни танлаб, ягона мақсад сари жипслашдик. Ҳаётга қарашимиз, фикрлашимиз ўзгарди. Бугунимиз ва эртанги кунимизга ишончимиз ортди. Қалбларимизда шу азиз Ватанга, унинг истиқболига дахлдорлик ҳисси пайдо бўлди.

Ўзим Гурлан туманининг Олға қишлоғиданман. Оддий ишчи оиласида туғилиб ўсганман. 2008 йилдан буён Урганч шаҳридаги “Мегасфера” қўшма корхонасига раҳбарлик қилиб келаяпман. Иш бошлаган пайтимизда жамоада, бор-йўғи, икки киши эдик. Дастлаб ўзимизнинг маблағимиздан ташқари, банкдан 200 миллион сўмлик кредит олиб, ёғочга ишлов берувчи янги технологиялар олиб келиб ўрнатдик. Ўтган йили яна 400 миллион сўмлик кредит ҳисобига корхонамизни кенгайтирдик. Натижада ишчи-ходимларимиз сони 40 нафарга етди. Ҳозир корхонамиз ишчиларининг ўртача ойлик иш ҳақи 450 - 500 минг сўмни ташкил қилаяпти. Бултур 1 миллиард сўмликка яқин замонавий мебеллар ишлаб чиқариб, харидорларга етказдик.

Президентимизга раҳмат! Биз, тадбиркорларни ҳамиша қўллаб-қувватлаб, кўп имтиёзлар, имкониятлар яратиб бермоқдалар. Тадбиркор сифатида мамлакатимизда ушбу соҳани ривожлантириш йўлида қабул қилинаётган Фармон ва қарорлардан бағоят миннатдорман. Биргина ортиқча текширишларни қисқартириш борасидаги имтиёзлар бизни жуда хурсанд қилди.

Айтмоқчиманки, истиқлол ҳар кимга ўзлигини англаш бахтини берди. “Ҳалол меҳнат қил, меҳнатингга яраша яша. Бошқалар ҳам меҳнатингдан рўшнолик кўрсин” - жамиятимизнинг ҳар бир фуқароси ана шундай эркка, ўз қадр-қимматига, ҳалол меҳнати билан жамият ривожига ҳисса кўшиш имкониятига эга бўлди. Бугун ҳар биримизда шижоат, ташаббус, интилиш бор. Бу юксак туйғулар эса бизни фидойилик билан меҳнат қилишга чорлайверади.


Муроджон ВАИСОВ, «Мегасфера»
қўшма корхонаси раҳбари.


“Халқ сўзи” газетаси