Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



“ВАТАНПАРВАР”ЛАР МАСКАНИ
08.01.2011

Кейинги йилларда Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгашининг шаҳар ва туманлардаги ташкилотлари ватанимиз келажаги бўлган ёшларимизни маьнавий етук ва ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашдек хайрли ишда жонбозлик кўрсатишмокда.

Жумладан, ушбу ташкилот тасарруфидаги Урганч бирлашган техника мактаби самарали натижаларни қўлга киритиб келаяпти. Бу ерда мамлакатимиз Қуролли Кучлари ва халқ хўжалигига малакали техник кадрлар тайёрлаб бериш билан бир қаторда спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир.

Урганч бирлашган техника мактабида ҳар иили режа асосида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари учун бешта йўналиш бўйича тўрт юз нафар ҳарбий-техник мутахассислар тайёрланади. Айни дамда ўқув масканида 200 нафар курсант таҳсил олмоқда. Шаҳар ва туманлар мудофаа бўлимлари томонидан саралаб олинган жисмонан ва маънан соғлом бу йигитлар “ВС” тоифали ҳайдовчи, радиотелеграфчи, телефончи, линия кузатувчиси ва хизмат итлари йўлбошчиси йўналишларида сабоқ олишмоқда. Бу борада уларга ўнлаб тажрибали устозлар касб сирларини қунт билан ўргатишмоқда. Асосийси, мактабда курсантларнинг тўлақонли билим ва дам олишлари учун етарли шарт - шароитлар яратилган. Синфлар замонавий кўргазмали қурол ва анжомлар билан жиҳозланган. Компьютер ва кутубхона, тиббий ва маънавият хоналари бўлғуси ватан ҳимоячилари ихтиёрида. Яқинда икки қаватдан иборат бўлган, 120 ўринга мўлжалланган ёруғ ва шинам ётоқхона ҳам мукаммал таъмирдан чиқарилди.

Мактаб раҳбарияти курсантларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга ҳам жиддий ёндошаяпти. Натижада, мудофаа, маданият ва спорт ишлари, халқ таълими бўлимлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Маҳалла” хайрия жамғармаси ҳамда маънавият ва маърифат марказлари билан ҳамкорликда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган ишларни фаол олиб боришаяпти. Албатта, бундай ҳамкорлик ижобий самаралар бераётир. Уруш ва меҳнат фахрийлари, ҳарбий қисмларда аскарлар билан учрашувлар ташкил этилаяпти. Курсантлар ўртасида “Мустаҳкам интизом - ютуқлар гарови”, “Фахрийлар – фахримиз”, “Гиёҳвандлик - аср вабоси”, “Ёшлар-келажагимиз”, “Спорт -тинчлик элчиси” шиорлари остида давра сухбатлари, “Балли, йигитлар” каби кўрик-танловларни ўтказиш анъанага айланган.

Шунингдек, бу ерда спортнинг техник ва амалий турларидан ҳисобланган пневматик қуролдан ўқ отиш, мотоспорт, жамоавий радиостанция спорти, ҳарбий амалий кўпкураш ва парашют спорти тўгараклари ишлаб турибди. Ўз навбатида Урганч БТМ спортчилари нафақат вилоят биринчиликларида, ҳатто республика миқёсида ўтказилаётган нуфузли мусобақаларда ҳам ғолиб ва совриндорлар сафидан ўрин олишаяпти. Воҳамиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келиишаётир. Юқори кўрсаткичга эришган мураббий ва спортчилар доимий равишда рағбатлантириб келинаётгани эса ютуқлар гарови бўлмоқда.

- Билим даргоҳимизда ҳар бир шонли сана муносабати билан кўплаб тадбирлар ўтказилади, - дейди Урганч бирлашган техника мактаби бошлиғи Маҳмуджон Давлатжонов. -Жумладан, тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда 14 январь - Ватан ҳимоячилари кунини ҳам кўтаринки руҳда нишонлашга тараддуд кўраяпмиз. Байрамона тарзда ўтказиладиган тадбирларимиз ёшларимизни Ватанга бўлган муҳаббатини оширади, жисмонан, маънан соғлом бўлиб вояга етишишларига хизмат қилади.


“Хоразм ҳақиқати” газетаси