Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


Кичик тадбиркорлик (бизнес)

 2014-йил 3-квартал cтатистик ва тахлилий ахборотлар (1.68mb)

2014 йил 1 октябрь ҳолатига рўйхатга олинган жами кичик тадбиркорлик 
(бизнес) субъектларининг сони 10445 тани ташкил қилди. Жорий йилда ялпи 
худудий маҳсулотнинг 75,2 фоизи кичик бизнес субъектлари томонидан 
(2013 йилнинг шу даврида 75,2 фоиз) ишлаб чиқарилди.
Иқтисодиётдаги жами иш билан бандларнинг 78,2 фоизини (532,7 минг киши) кичик тадбиркорлик секторида банд бўлганлар ташкил қилди. Кичик тадбиркор-ликда банд бўлганларнинг 19,5 фоизи (132,6 минг киши) кичик корхона ва микро-фирмалар ҳиссасига тўғри келди.
Кичик бизнес субъектлари томонидан саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш           106,0 фоизга ўсди ва 383210,5 млн. сўмни (вилоят саноат ишлаб чиқаришининг 
35,8 фоизи), қишлоқ хўжалик маҳсулоти 105,7 фоизга ўсиб, 1656732,1млн. сўмни (қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотининг 96,3 фоизи) ташкил қилди.
Вилоят иқтисодиётида асосий капиталга киритилган инвестициялар умумий хажмининг 34,7 фоизи, қурилиш ишларининг 80,8 фоизи кичик бизнес корхоналари ҳиссасига тўғри келди.
Кичик бизнес субъектлари юк айланмаси вилоят автомобил транспорти 
умумий юк айланмасининг 78,3 фоизини, умумий йўловчи айланмасининг 
91,9 фоизини ташкил этди.
Савдо айланмаси умумий хажмининг 39,3 фоизи ёки 671513,6 млн. сўми (ўсиш 111,0 фоизни ташкил қилди) ва аҳолига пуллик хизмат кўрсатиш умумий хажмининг 49,1 фоизи ёки 329242,1 млн. сўми (113,3 фоизга ўсган) кичик тадбиркорлик 
субъектлари ҳиссасига тўғри келади.
Кичик бизнес субъектлари ташқи савдо айланмаси вилоят ташқи савдо 
айланмаси ҳажмининг 62,6 фоизини ташкил қилди. Жорий йилда кичик бизнес 
субъектлари томонидан 37057,1минг АҚШ доллари (умумий экспорт ҳажмининг 33,8 фоизи), миқдорида маҳсулот экспорт қилинди. Импорт 101555,0 минг АҚШ 
доллари (умумий импортнинг 90,7фоизи)ни ташкил қилди.
Иқтисодиёт тармоқларида яратилган маҳсулот (ишлар, хизматлар) умумий хажмида, кичик тадбиркорликнинг улушининг ўзгариши қуйидагича ифодаланади:

умумий хажмга нисбатан фоиз ҳисобида

Хусусий тадбиркорлик кичик бизнеснинг асосий қисмини ташкил қилади. 
2014 йилнинг январь-сентябрь кичик тадбиркорликда яратилган маҳсулот (иш, хизматлар) умумий хажмида хусусий тадбиркорлик (фуқаролар мулки) субъектлари маҳсулотининг улуши қуйидагича ифодаланади:



 

Хўжалик юритувчи
кичик тадбиркорлик субъектлари
маҳсулоти (иш, хизмат) хажми, млн.сўм

Кичик тадбиркорлик маҳсулоти (иш,
хизмат) хажмида
хусусий сектор
улуши, % ҳисобида

 

 

 

Саноат

383210,5

35,8

Қурилиш

614399,8

82,0

Чакана савдо

671513,6

39,3

Пуллик хизмат

329242,1

49,1

Юк ташиш, млн. тн.

26,7

78,3

Йўловчи ташиш, млн. Киши

269,6

91,9

Экспорт, минг АҚШ долл.

37057,1

33,8

Импорт, минг АҚШ долл.

101555,0

90,7