Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


Демография ва меҳнат бозори

 2014-йил 4-квартал cтатистик ва тахлилий ахборотлар (738 кб)

Дастлабки маълумотларга кўра, 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига вилоятда до-имий аҳоли сони 1715,5 минг кишини ташкил қилиб, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 31,0 минг кишига ёки 1,8 фоизга кўпайди. 

Аҳолининг табиий ҳаракати 2014 йилнинг январь-декабрь ойларида қуйидагича ифодаланади:


 

Киши

Ҳар 1000 кишига

 

2013й.

2014й.(*)

ўсиш,
камайиш (-)

2013й.

2014й.

 

 

 

 

 

 

Туғилганлар

37858

40252

2394

22,7

23,7

Ўлганлар

7269

7880

611

4,4

4,6

шу жумладан бир ёшгача болалар

363

565

202

13,0**

14,4**

Табиий ўсиш

30589

32372

1783

18,3

19,1

Никоҳлар

17516

17030

-486

10,5

10,0

Ажралишлар

797

1014

217

0,5

0,6



_________________________________________________
*) Дастлабки маълумотлар
**)ҳар 1000 туғилганларга нисбатан 

2014 йил январь-декабрь ойлари мабойнида туғилганлар сони 40252 кишини ташкил қилди ва 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 6,3 фоизга кўпайди, туғилиш коэффициенти 22,7 промилледан 23,7 промиллега кўпайди.
Туғилиш даражасининг кўпайиши Гурлан туманида (21,8 дан 
22,2 промиллега), Қўшкўпир  туманида (23,6 дан 25,7 промиллега), Хонқа туманида (23,2 дан 24,2 промиллега), Урганч шаҳрида (19,6 дан 21,5 промиллега) кўпайиш кузатилди.
2013 йилнинг шу даврига нисбатан ўлганлар сони 611 кишига ёки 8,4 фоизга купайди. Ўлганлар сонининг кўпайиши Боғот туманида (3,9 дан 
4,4 промиллега), Хазорасп туманида (4,1 дан 4,4 промиллега), Хонқа туманида  (3,7 дан 4,5 промиллега), Янгибозор туманида (4,4 дан 4,9 промиллега) кўпайиш кузатилди. 
2014 йилнинг январь-декабрь ойлари мабойнида 17030 никоҳ рўйхатга олинди, ажралишлар сони эса 1014 тани ташкил қилди. Минг аҳолига нисбатан 10,0 никоҳ ва 0,6 ажралишлар тўғри келмоқда (2013 йил январь-декабр ойларида мос равишда        10,5 ва 0,5).          
          Меҳнат ресурсларининг сони, дастлабки маълумотларга кўра, 
2013  йилнинг январь-декабрь  ойларига нисбатан 102,0  фоизга кўпайиб 953,2 минг кишини ёки вилоят доимий аҳолисининг 55,6 фоизини ташкил қилди. 
Иқтисодий фаол аҳоли сони 697,2 минг кишини ташкил этди ва 2013 йилнинг  шу даврига нисбатан 100,4 фоизга кўпайди, шу жумладан 678,6 минг киши ёки иқтисодий фаол аҳолининг 97,3 фоизи иқтисодиётда банд бўлди.
2014  йил январь-декабрь  ойларида меҳнат бўлимларига ишга жойлашти-ришда ёрдам беришни сўраб 18,6 минг фуқаро мурожаат қилди. Бу 2013 йилнинг шу даврига нисбатан  15,1  минг кишига камдир.

Меҳнат бўлимлари орқали ишга жойлаштирилган фуқаролар сони қуйидагича ифодаланади:


Меҳнат бўлимларида рўйхатга олинган иш билан банд бўлмаган фуқаролар  умумий сонидан шу йилнинг 2015 йил 1 январь ҳолатига 116 киши ёки  0,6 фоизи ишсиз деб эътироф этилган.