Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


Демография ва меҳнат бозори

Файл кўринишида юклаб олиш (58кб)


Дастлабки маълумотларга кўра, 2014 йилнинг 1 апрель ҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 1688,7 минг кишини ташкил  ва 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 30,2 минг кишига ёки 1,8 фоизга кўпайди. 
Аҳолининг табиий ҳаракати 2014 йилнинг январь-март  ойларида қуйидагича ифодаланади:

 

Киши

Ҳар 1000 кишига

 

2013й.

2014й.

ўсиш,
камайиш (-)

2013й.

2014й.

Туғилганлар

6224

6978

754

15,2

16,8

Ўлганлар

1672

1804

132

4,1

4,3

шу жумладан бир ёшгача болалар

74

102

28

0,1

0,1

Табиий ўсиш

4552

5174

622

11,1

12,5

Никоҳлар

5782

5773

-9

14,2

13,9

Ажралишлар

156

247

91

0,4

0,6


2014 йил январь-март ойлари мабойнида туғилганлар сони 6978 кишини ташкил қилди ва 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 12,1 фоизга кўпайди, туғилиш коэффициенти 15,2 промилледан 16,8 промиллега кўпайди.
Туғилиш даражасининг кўпайиши Богот  туманида (15,2 дан 16,0 промиллега), Гурлан туманида(16,5 дан 18,1 промиллега),Урганч туманида(16,4 дан 19,6 промиллега), Хонка туманида (15,0 дан 18,8 промиллега), Урганч шахрида (16,0 дан 18,1промиллега) купайиш кузатилди.

2013 йилнинг шу даврига нисбатан ўлганлар сони 132 кишига ёки 7,8 фоизга купайди. Ўлганлар сонининг купайиши  Богот  (3,5 дан 4,1 промиллега), Хонқа 
(3,7 дан 4,7 промиллега), Янгибозор (3,4 дан 4,1 промиллегача), Хазорасп (3,9 дан 
4,4 промиллега), Урганч шахрида(5,9 дан 6,9 промиллега) купайиш  кузатилди.

2014 йилнинг январь-март ойлари мабойнида 5773 никоҳ рўйхатга олинди, ажралишлар сони эса 247 тани ташкил қилди. Минг аҳолига 13,9 никоҳ ва 0,6 ажралишлар тўғри келмоқда (2013 йил январь-апрел ойларида мос равишда 14,2 ва 0,4).

Меҳнат ресурсларининг сони, дастлабки маълумотларга кўра, 
2013  йилнинг январь-март  ойларига нисбатан 102,1 фоизга кўпайиб, 949,0 минг кишини ёки вилоят доимий аҳолисининг 56,2 фоизини ташкил қилди. 
Иқтисодий фаол аҳоли сони 684,0 минг кишини ташкил этди ва 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 102,1 фоизга кўпайди, шу жумладан 679,9 минг киши ёки иқтисодий фаол аҳолининг 99,4 фоизи иқтисодиётда банд бўлди.
2014  йил январь-март  ойида меҳнат бўлимларига ишга жойлаштиришда ёрдам беришни сўраб 4,1 минг фуқаро мурожаат қилди. Бу 2013 йилнинг шу даврига нисбатан  3,2  минг кишига камдир.
Меҳнат бўлимлари орқали ишга жойлаштирилган фуқаролар сони қуйидагича ифодаланади:
(киши)

Меҳнат бўлимларида рўйхатга олинган иш билан банд бўлмаган фуқаролар  умумий сонидан шу йилнинг 2014 йил 1 апрель холатига 379 киши ёки  9,3 фоизи ишсиз деб эътироф этилган.