Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


Демография ва меҳнат бозори

 2014-йил 2-квартал cтатистик ва тахлилий ахборотлар (635kb)

Дастлабки маълумотларга кўра, 2014 йилнинг 1 июль ҳолатига вилоятда дои-мий аҳоли сони 1694,7 минг кишини ташкил қилиб, 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 31,2 минг кишига ёки 1,9 фоизга кўпайди. 
Аҳолининг табиий ҳаракати 2014 йилнинг январь-июнь ойларида қуйидагича ифодаланади:

 

 

Киши

Ҳар 1000 кишига

 

2013й.

2014й.

ўсиш,
камайиш (-)

2013й.

2014й






Туғилганлар

13779

14830

1051

16,8

17,7

Ўлганлар

3859

3720

-139

4,7

4,4

Табиий ўсиш

9920

11110

1190

12,1

13,3

Никоҳлар

9212

8916

-296

11,2

10,6

Ажралишлар

349

497

148

0,4

0,6


 2014 йил январь-июнь ойлари мабойнида туғилганлар сони 14830 кишини ташкил қилди ва 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 7,6 фоизга кўпайди, туғилиш коэффициенти 16,8 промилледан 17,7 промиллега кўпайди.
Туғилиш даражасининг кўпайиши Қўшкўпир туманида (14,5 дан 15,4 промил-лега), Урганч туманида (17,8 дан 19,4 промиллега), Хонка туманида (17,7 дан              19,0 промиллега), Урганч шахрида (16,2 дан 19,1промиллега) кўпайиш кузатилди.
2013 йилнинг шу даврига нисбатан ўлганлар сони 139 кишига ёки 3,6 фоизга камайди. Ўлганлар сонининг кўпайиши Қўшкўпир туманида (4,9 дан 3,8 промилле-га), Урганч туманида (4,7 дан 4,0 промиллега), Хива туманида (4,9 дан 4,4 промиллега), Янгиариқ туманида (4,3 дан 3,8 промиллега), Урганч шахрида (6,9 дан 6,7 промиллега) камайиш кузатилди. 
2014 йилнинг январь-июнь ойлари мобайнида 8916 никоҳ рўйхатга олинди, ажралишлар сони эса 497 тани ташкил қилди. Минг аҳолига нисбатан 10,6 никоҳ ва 0,6 ажралишлар тўғри келмоқда (2013 йил январь-июнь ойларида мос равишда             11,2 ва 0,4).

Меҳнат ресурсларининг сони, дастлабки маълумотларга кўра, 2013  йилнинг январь-июнь  ойларига нисбатан 102,1 фоизга кўпайиб 949,0 минг кишини ёки вилоят доимий аҳолисининг 56,0 фоизини ташкил қилди. 
Иқтисодий фаол аҳоли сони 691,6 минг кишини ташкил этди ва 2013 йилнинг  шу даврига нисбатан 101,3 фоизга кўпайди, шу жумладан 681,2 минг киши ёки иқтисодий фаол аҳолининг 98,8 фоизи иқтисодиётда банд бўлди.
2014  йил январь-июнь  ойида меҳнат бўлимларига ишга жойлаштиришда ёрдам беришни сўраб 10,4 минг фуқаро мурожаат қилди. Бу 2013 йилнинг шу даврига нисбатан  8,4  минг кишига камдир.
Меҳнат бўлимлари орқали ишга жойлаштирилган фуқаролар сони қуйидагича ифодаланади:

Меҳнат бўлимларида рўйхатга олинган иш билан банд бўлмаган фуқаролар  умумий сонидан шу йилнинг 2014 йил 1 июль холатига 531 киши ёки                     4,3  фоизи ишсиз деб эътироф этилган.