Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


Демография ва меҳнат бозори

 2015-йил 4-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар  (23 мб)

 

Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 1747,0 минг кишини ташкил қилиб, 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 31,4 минг кишига ёки 1,8 фоизга кўпайди.

 

Аҳолининг табиий ҳаракати 2015 йилнинг январь-декабрь ойларида қуйидагича ифодаланади:

 


 

Киши

Ҳар 1000 кишига

 

2014й.

2015й.*)

ўсиш,
камайиш (-)

2014й.

2015й.*)

Туғилганлар

40248

39691

-557

23,7

22,9

Ўлганлар

7780

7893

113

4,6

4,6

Бир ёшгача ўлганлар

566

565

-1

14,2**

14,4**

Табиий ўсиш

32468

31798

-670

19,1

18,3

Никоҳлар

17030

16192

-838

10,0

9,4

Ажралишлар

1014

996

-18

0,6

0,6


 (киши)

(*) Дастлабки маълумотлар

(**) 1000 туғилганларга нисбатан

 

2015 йил январь-декабрь ойлари мобайнида туғилганлар сони 39691 кишини ташкил қилди ва 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 0,9 фоизга камайди, туғилиш коэффициенти 23,7 промилледан 22,9 промиллега камайди.

Туғилиш даражасининг камайиши Урганч туманида (21,9 дан
20,3 промиллега), Хонка туманида (23,8 дан 22,8 промиллега), Кўшкўпир туманида (25,7 дан 24,1 промиллега), Шават туманида (26,4 дан 24,6 промиллега) камайиш кузатилди.

2014 йилнинг шу даврига нисбатан ўлганлар сони 113 кишига ёки 0,9 фоизга кўпайди. Ўлганлар сонининг кўпайиши Урганч шахрида (6,4дан
7,0 промиллега), Янгибозор туманида (4,7 дан 5,0 промиллега),Кўшкўпир туманида (4,2 дан 4,3 промиллега) кўпайиш кузатилди.

2015 йилнинг январь- декабрь ойлари мабойнида 16192 никоҳ рўйхатга олинди, ажралишлар сони эса 996 тани ташкил қилди. Минг аҳолига нисбатан 9,4 никоҳ ва 0,6 ажралишлар тўғри келмоқда (2014 йил январь-декабрь ойларида мос равишда 10,0 ва 0,6).

Меҳнат ресурсларининг сони, дастлабки маълумотларга кўра,
2014 йилнинг январь-декабрь ойларига нисбатан 101,6 фоизга кўпайиб 967,8 минг кишини ёки вилоят доимий аҳолисининг 55,4 фоизини ташкил қилди.

Иқтисодий фаол аҳоли сони 712,1 минг кишини ташкил этди ва 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 102,1 фоизга кўпайди, шу жумладан 696,0 минг киши ёки иқтисодий фаол аҳолининг 97,7 фоизи иқтисодиётда банд бўлди.

   

Меҳнат бўлимларида рўйхатга олинган иш билан банд бўлмаган фуқаролар  умумий сонидан шу йилнинг 2015 йил 1 октябрь ҳолатига 222 кишини ташкил этади.