Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


Қишлоқ хўжалиги

 2015-йил 4-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар  (23 мб)

 

2015 йилнинг январь-декабрь ойларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш амалдаги нархларда 2516971,2 млн. сўмни ва 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 105,9 фоизни ташкил қилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида деҳқончилик маҳсулотлари ишлаб чикариш ҳажми 1247411,3 млн. сўмни (2014 йил январь-декабрига нисбатан (105,6 фоиз), чорвачилик маҳсулотлари 1269559,9 млн. сўмни (106,2 фоиз) ташкил этди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмида деҳқончилик маҳсулотларининг улуши 49,6 фоизни, чорвачилик маҳсулотлари 50,4 фоизни ташкил қилди.
 

Дехқончилик. Барча тоифадаги хўжаликларда жорий йил ҳосили учун қишлоқ хўжалик экинларининг умумий майдони 232,5 минг га.ни ташкил қилиб, ўтган йилга нисбатан 0,8 минг га кўп булди.

Бошоқли дон экинлари билан банд бўлган экин майдони 52,5 минг гектар, пахта экин майдони 99,7 минг гектар, картошка 5,7 минг гектар, сабзавот экинлари 14,9 минг гектар майдонни ташкил қилди.

Ҳосил йиғими. 2015 йилда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 224,7 минг тонна бошоқли дон экинлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,3 фоизга купайган, шундан 224,0 минг тонна буғдой (0,2 фоиз).

Барча тоифадаги хўжаликларда 115,0 минг тн. картошка қазиб олинди (2014 йилга нисбатан 6,1 фоизга кўп), 547,5 минг тн. сабзавот (9,1 фоизга кўп) 132,5 минг тн. полиз экинлари (5,5 фоизга кўп), 173,3 минг тн. мева ва резаворлар (7,4 фоизга кўп) ва 40,1 минг тн. узум (9,0 фоизга кўп) етиштирилди.

Чорвачилик. 2016 йилнинг 1 январь ҳолатига йирик шохли қорамоллар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 68,7 минг бошга (9,1 фоизга), шу жумладан сигирлар 15,8 минг бошга (5,2 фоизга), қўй ва эчкилар 9,9 минг бошга (2,6 фоизга), паррандалар 446,0 минг бошга (10,2 фоизга) кўпайди.

2015 йилнинг январь-декабрь ойларида барча тоифадаги хўжаликларда 128,6 минг тонна тирик вазнда гўшт (ўтган йилга нисбатан 106,3 фоиз), 867,4 минг тонна сут (106,3 фоиз), 351,7 млн. дона тухум (106,3 фоиз), 1222 тонна жун (104,8 фоиз), 7,7 минг дона қоракўл тери (103,0 фоиз) етиштирилди.

Барча ҳудудларда чорвачилик маҳсулотлари (гўшт, сут, тухум) ишлаб чиқаришнинг ўсиши асосан деҳқон хўжаликлари ҳисобига бўлиб, гўшт ишлаб чиқариш умумий ҳажмида уларнинг улуши 96,3 фоизни, сут ишлаб чиқаришда – 95,4 фоизни, тухум ишлаб чиқаришда 59,7 фоизни ташкил этди.

 

Фермер хўжаликлари2016 йилнинг 1 январь ҳолатига фермер хўжаликларида 57,5 минг бош йирик шохли қорамол, шу жумладан 21,3 минг бош сигир, 28,1 минг бош қўй ва эчкилар, 1074,8 минг бош паррандалар мавжуд бўлиб, 2015 йилнинг 1 январига нисбатан йирик шохли қорамоллар сони 108,1 фоизни, шу жумладан сигирлар 107,0 фоизни, қўй ва эчкилар 102,6 фоизни, паррандалар 108,2 фоизни ташкил қилди.

 
Фермер хўжаликларида асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш қуйидагича ифодаланади:

 

январь-декабрь

2014 йил январь-декабрига нисбатан фоиз
ҳисобида

2014 й.

2015й.

тонна

 

ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги улуши, фоиз

тонна

 

ишлаб чиқариш умумий ҳажмидаги улуши, фоиз

 

 

 

 

 

Бошоқли дон

129980

58,0

130730

58,2

100,6

шу жумладан буғдой

129739

58,0

130430

58,2

100,5

Картошка

22065

20,4

23400

20,4

106,1

Сабзавот

164287

32,7

177500

32,4

108,0

Полиз

68190

54,3

72000

54,3

105,6

Мева ва резаворлар

90234

55,9

96700

55,8

107,2

Узум

12004

32,6

13000

32,4

108,3

Гўшт, тирик вазнда

3755

3,1

4020

3,1

107,1

Сут

34650

4,2

37250

4,3

107,5

Тухум, минг дона

19830

6,0

21500

6,1

108,4

Жун, тонна

137

11,7

148

12,1

108,0

Қоракўл, дона

535

7,2

560

7,3

104,7

Пилла, тонна

1978,3

95,8

2103,5

96,8

106,3