Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилнинг 1 октябрь ҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 1767,6 минг кишини ташкил қилди ва ўтган йилга нисбатан 30,7 минг кишига ёки 101,8 фоизга кўпайди.

Аҳолининг табиий ҳаракати 2016 йил январь-сентябрда қуйидагича ифодаланади:

 

Киши

Ҳар 1000 кишига

 

 

2015 й.

2016 й.

ўсиш,
камайиш (-)

2015 й.

2016 й.

 

 

 

 

 

 

Туғилганлар

27130

27211

81

21,0

20,7

Ўлганлар

5525

5659

134

4,3

4,3

шу жумладан бир ёшгача болалар

1000 туғилган болаларга нисбатан

392

413

21

13,8

14,0

Табиий ўсиш

21605

21552

-53

16,7

16,4

Никоҳлар

11606

10348

-1258

9,0

7,9

Ажралишлар

726

821

95

0,6

0,6

Туғилиш даражаси. 2016 йилнинг январь-сентябрида туғилганлар сони 27211 кишини ташкил қилди ва 2015 йилнинг шу даврига (27130 киши) нисбатан 81 тага кўпайди. Туғилиш коэффициенти мос равишда 20,7промиллени ташкил қилди ва 2015 йилнинг шу даврига (21,0 промилле) нисбатан 0,3промиллега камайди.

Туғилиш даражасининг камайиши вилоятнинг Богот туманида (22,1 дан 21,6 промиллега), Кушкупир туманида (20,7 дан 19,8 промиллега), Шовот туманида (22,6 дан 21,4 промиллега) камайиш кузатилди.

Ўлим даражаси. 2016 йилнинг январь-сентябрида ўлганлар сони 5659 кишини ташкил қилди ва 2015 йилнинг шу даврига (5525 киши) нисбатан 134 тага кўпайди. Мос равишда ўлим коэффициенти 4,3 промиллени ташкил қилди (2015 йил январь-сентябрида – 4,3 промилле).

Ўлганлар сонининг кўпайиши Богот туманида (3,9дан 4,5 промиллега), Гурлан туманида (4,0 дан 4,4 промиллега), Шават туманида (3,7дан 4,6 промиллега) кўпайиш кузатилди.

Ўлганлар умумий сонидан 50,7 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 11,3 фоизи - ўсма касалликларидан, 4,6 фоизи - овқат ҳазм қилиш органлари касалликларидан, 4,8 фоизи - нафас олиш органлари касалликларидан, 8,5 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилнинг январь-сентябрида бир ёшга тўлмаган 413 та болалар ўлими кузатилди. Болалар ўлими коэффициенти 14,0 промиллени ташкил қилди (2015 йилнинг январь-сентябрида 13,8 промилле).

Бир ёшгача ўлган болаларнинг умумий сонидан 66,7 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 10,5 фоизи – нафас олиш органлари касалликларидан, 17,5 фоизи - туғма аномалиялардан ва 5,3 фоизи инфекция ва паразитлар билан касалланганлиги сабабли вафот этган.

Никоҳлар ва ажралишлар. 2016 йилнинг январь-сентябрида ФҲДЁ органларида 10348 та никоҳлар ва 821 та ажралишлар рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан 7,9 та никоҳ (2015 йилнинг тегишли даврида 9,0 та) ва 0,6 та ажралишлар (2015 йилнинг тегишли даврида - 0,6 та) тўғри келади.

Миграция. Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилнинг январь-сентябр ойларида вилоят бўйича кўчиб келганлар сони 4519 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 5378 кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи минус 859 кишига (2015 йилнинг шу даврида - минус 279 киши) тенг бўлди.

Энг катта минус қолдиғлар Урганч шахарда (минус 965), Гурлан туманида ( минус 122 ), Боғот туманида (минус 110) Хазарасп туманида (минус 171) кузатилди.

Меҳнат ресурсларининг сони, дастлабки маълумотларга кўра,2015 йилнинг январь-сентябр ойларига нисбатан 101,8 фоизга кўпайиб 984,9 минг кишини ёки вилоят доимий аҳолисининг 56,0 фоизини ташкил қилди.

Иқтисодий фаол аҳоли сони 727,2 минг кишини ташкил этди ва 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 102,1 фоизга кўпайди, шу жумладан 714,9 минг киши ёки иқтисодий фаол аҳолининг 98,3 фоизи иқтисодиётда банд бўлди.

2016 йил январь-сентябр ойида меҳнат бўлимларига ишга жойлаштиришда ёрдам беришни сўраб 12,3 минг фуқаро мурожаат қилди. Бу 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 0,6 минг кишига камдир.

2016 йил январь-сентябрда бандликка кўмаклашувчи марказларига ишга жойлаштиришда ёрдам беришни сўраб, 12258 нафар фуқаро мурожаат қилди. Иш қидириб мурожаат этганлар Урганч шаҳарда (1528 кишига), Гурлан (1153 кишига ),Кушкупир (1166 кишига), Хонқа (1543 кишига) ва Хива (1426 кишига), Шовот (1079 кишига) тўғри келади.

Бандликка кўмаклашувчи марказларига мурожаат қилган фуқаролардан 
11413 нафари ишга жойлаштирилди. Айниқса ушбу кўрсаткич Урганч шаҳарда (1381кишига), Кушкупир (1074 ишига), Хонқа (1386 кишига) ва Шовот (1195 кишига), туманларида юқори даражада бўлди.

Жорий йил мобайнида бандликка кўмаклашувчи марказларида рўйхатга олинган фуқаролардан 1275 нафари ишсизлик мақомини олган.