Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ВИЛОЯТ ҲОКИМИ И.М.САБИРОВНИНГ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ АҲЛИГА ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ
31.12.2017

Азиз юртдошлар, ҳурматли отахону онахонлар! Қадрли фарзандларим, ўғил – қизларим!

Барчангизни тобора яқинлашиб келаётган Янги 2018 йил билан самимий табриклайман.

Янги йил юртимизга тинчлик ва фаровонлик, осмонимизга мусаффолик, халқимизга хотиржамлик, ҳар бир оилага бахт - саодат ва тўкин дастурхон олиб келсин!

Қадрли элдошлар!

2017 йилда мамлакатимизни янада тараққий эттиришга қаратилган Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни ҳаётга тадбиқ этишда вилоятимиз аҳли ҳам фаол иштирок этганлигини бугун фахр билан айта оламиз.Ўз якунига етаётган 2017 йил халқимизнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, бугунимизга, эртангги кунга бўлган ишончи, атрофимизда содир бўлаётган воқеа ва ҳодисаларга муносабати тубдан ўзгарган йил бўлди, десак асло хато бўлмайди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ташаббуси билан 2017 йилнинг "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланиши, "Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”деган шиор ҳаётимизнинг бош мезонига айланганлиги ҳал қилувчи омил бўлди. 2017 йилда турли даражадаги давлат идоралари, ҳукумат, жойлардаги ҳокимликлар ҳам ўз фаолиятларини бевосита халқимизни безовта қилаётган муаммолар ечимига қаратди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва жойлардан туриб электрон тарзда мурожаат қилиш имконини берадиган Президент Виртуал қабулхонаситурмушимиздаги энг долзарб муаммоларни аниқлаб олиш, олға ҳаракатимизга тўсиқ бўлаётган ғовларни англаш ва фуқаролар мурожаатлар билан ишлашнинг ўзига хос демократик институти сифатида ўз самарасини берди. Фуқаролар билан ишлашда яратилган янги тизим давлат идоралари ва халқ ўртасидаги узоқ йиллар мавжуд бўлган узилишни бартараф этди.

Бизда ҳам вилоят ҳокими, ҳуқуқ-тартибот идоралари, турли давлат органлари раҳбарлари белгиланган тартибда ўтказмоқда. Элдошларимизнинг муаммолари жойларнинг ўзида, қонунлар доирасида ҳал қилинмоқда. Ўрганишлар ва тажриба шуни кўрсатади-ки халқни безовта қилаётган муаммоларнинг кўпчилиги жойлардаги раҳбар ва масъул ходимларнинг ўз ишишга етарли масъулият билан ёндошмаслиги оқибатида юзага келмоқда. Шунинг учун бугун ким қайси лавозимда ишламасин, айниқса халқ билан бевосита ишлайдиган, унинг кундалик ва келажак эҳтиёжлари билан боғлиқ соҳаларда фаолият кўрсатадиган дўстларимиз зиммаларидаги масъулиятни чуқурроқ ҳис қилишлари лозим.

Ҳурматли юртдошлар!

Хоразм 2017 йилда давлатимиз Раҳбарларининг алоҳида эътиборида бўлди, десак асло хато бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 14-15 октябрь кунлари Хоразмга қилган ташрифи чоғида вилоятимизнинг ижтимоий – иқтисодий тараққиётини тезлаштиришга қаратилган топшириқлари фикримиз исботидир.

Давлат даражасида йил давомида қабул қилинган қатор муҳим ҳужжатлар вилоятимизни янада жадал ривожлантириш бўйича қатор имтиёзлар тартибини ўрнатди.

Масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш давлат дастури тўғрисида”ги Қарори вилоятимизнинг Қўшкўпир ва Янгиариқ туманларида янгидан ташкил қилинадиган саноат соҳасидаги кичик корхона ва микрофирмалар 2027йилнинг 1январигача, бошқа барча туманларда эса 2022 йилнинг 1 январига қадар ягона солиқ тўловларидан озод қилинди.

Мактабгача таълим муассасалари, айрим фанларни чуқур ўқитишга ихтисослашган мактаб-интернатлар, "Баркамол авлод” марказлари, мусиқа ва санъат мактаблари, шунингдек, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари учун белгиланган тўловлар 2 баробарга камайтирилди.

Пенсионерлар, ногиронларга, талабалар ва кам таъминланган оилалар учун темир йўл ва ҳаво транспорти чипталари Мамлакатимз ўрнатилган тарифларнинг 50 фоизи миқдорида белгиланди.

Бу имтиёзлардан самарали фойдаланаётган юртдошларимиз бугун кечагидан, эртага бугунгидан унумлироқ меҳнат қилишга ҳаракат қилмоқдалар.

Натижада ўтган йил вилоятимизда қатор замонавий ишлаб чиқариш қувватлари, ижтимоий, маданий – маърифий объектлар қад ростлади. Кўзда тутилган макроиқтисодий кўрсаткичлар ортиғи билан адо этилди. Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми ўтган йилга нисбатан 107,3 фоизга етди.

Ўсиш саноат соҳасида 124 фоизга, қишлоқ хўжалигида 103 фоизга, қурилишда 102,3 фоизга тенг бўлди..

Хоразм вилоятини комплекс ривожлантириш Дастури доирасида 
2017 йилда 1 триллион сўм миқдорида инвестиция маблағлари ўзлаштирилди ва 14,5 мингдан кўпроқ янги иш ўринлари яратилди.

Гурлан туманида "Tantex Group” МЧЖ томонидан ип-калава, "Ўзбек кўмир” АЖ томонидан туманларда кўмир брикети, Шовот туманида "Қатқалъа текс” МЧЖ корхонасида пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Хива туманида "Hyper Finance Group” МЧЖ томонидан замонавий мехмонхона бунёд этилди, Янгиариқ туманида "Нураддин ёғду” корхонаси томонидан савдо комплекси, Қўшкўпир туманидаги "Саъдулла Дадабек" хусусий фирмаси томонидан супермаркет қурилиб ишга тушди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги Қарорига кўра туманларда 
2017 йилда 957 та уй-жой қурилиши якунланди. Урганч шаҳрида 5 та кўп қаватли арзон уй-жойлар қад ростлади.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг фармойишига асосан қўшимча яна 232 та янгиланган намунавий лойиҳа асосида арзон уй-жойлар бунёд этилди. Ушбу уй-жой массивларида 29,9 км ичимлик суви тармоқлари, 29,9 км табиий газ тармоқлари, 33,7 км электр энергия тармоқлари ва 
21,4 км ички йўллар қурилди.

Урганч туманидаги "Чўлобод” маҳалласида қад ростлаган арзон қўпқаватли уйлар Янги йил арафасида ўз эгаларига топширилди. Таъкидлаш лозим-ки, жорий йилда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига мансуб бўлган 115 нафар элдошимиз имтиёзли ипотека кредитлари асосида уй – жойлар билан таъминланди.

Бундан ташқари, 35 та умумтаълим мактаблари, 19 та мактабгача таълим муассасалари, 13 та соғлиқни сақлаш муассасалари капитал ва жорий таъмирланган бўлса, 93,0 км узунликдаги ичимлик суви тармоқлари қурилди ва 203,4 км узунликдаги ички хўжалик йўллари жорий таъмирланди ҳамда 5 та умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларидаги кўприклар тўла таъмирланди.

Шунингдек. Урганч шаҳри марказидаги Огаҳий номидаги мусиқа ва драма театри жаҳон андозаларига мослаштириб реконструкция қилинди.

Ушбу бунёдкорлик ишлари Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб номлаган 2018 йилда ҳам давом эттирилади. Келгуси йилда вилоятимизда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида умумий қиймати 2 трлн.
517 млрд.сўмлик икки минг уч юздан ортиқ лойиҳа амалга оширилиб, 
12 мингга яқин янги иш ўринлари яратиш белгиланган.

Саноат йўналишида 440 та янги инвестиция лойиҳалари ҳаётга тадбиқ этилади. Уларнинг 19 таси учун хорижий ҳамкорлар 430 (тўрт юз ўттиз) миллион доллар маблағ сарфлашни режалаштирганлар. Жумладан, "Урганч ёғ” АЖ Қўшма корхонаси йилига 50 минг тонна каустик сода ишлаб чиқариш цехи, "Textile Finance Horezm" қўшма корхонаси 
128 миллион АҚШ доллари эвазига ип-калава ишлаб чиқариш ва бўяш қувватларини ташкил этади ҳамда пайпоқ махсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

Ижтимоий соҳада Мактабгача таълим бошқармаси ва унинг шаҳар ва туманлардаги бўлимлари ишлари фаоллаштирилади. 2018 йилда вилоятда янгидан турли шаклдаги 140 га яқин мактабгача таълим муассасалари ташкил этилади. Бунинг ҳисобига қўшимча ўн минг нафар бола мактабгача таълим муассасаларига тортилади. Бу минглаб аёлларимизга фаол ижтимоий фаолият билан шуғулланиш имкони билан бирга фарзандларимизнинг энг замонавий талабларга жавоб берадиган шароитларда таълим ва тарбия олиш шароитини ҳам яратади.

Бугунги кунда ушбу муасасаларни малакали мутахассислар билан таъминлаш диққатимиз марказида турибди.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар давом эттирилади. Хабарингиз бор, 2017 йилда Президентимиз ташаббуси билан вилоятдаги соғлиқни сақлаш муасасалари етакчи давлатларнинг нуфузли тиббиёт марказлари билан мустаҳкам ўзаро алоқалар ўрнатдилар. Янги йилда Россия Федерациясининг Бакулев номидаги юрак қон-томир жарроҳлиги маркази ва Павлов номидаги 1-сон Санкт-Петербург давлат тиббиёт университетлари билан хамкорлигимиз янада давом эттирилади.

2018 йилда Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш Дастурига асосан ишлар бундан ҳам кенг кўламда ташкил этилади.

Урганч-Хива темир йўли, "Хива” замонавий темир йўл вокзали қурилишлари якунланади. Хивани мамлакатимизнинг асосий сайёҳлик марказлари билан боғловчи Тошкент-Самарқанд-Бухоро-Урганч-Хива йўналишида тезюрар "Афросиёб” электр поезди қатнови йўлга қўйилади.

Замонавий меҳмонхоналар, савдо дўконлари, ресторанлар, кафе ва бошқа инфратузилма объектлари қурилишлари жадал давом этади.

"Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида кир ювиш машиналари, медицина жиҳозлари, "Дамас” ва "Лабо” русумли автомашиналари учун бамперлар ва вентиляция тизимлари каби импорт ўрнини босувчи, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Эркин иқтисодий зонага кирувчи Питнак шаҳридаги "Питнак панель” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси 2017 йил октябрь ойидан эътиборан сендвич-панеллар ишлаб чиқара бошлади.

Амалга оширилаётган лойиҳалардан ташқари эркин иқтисодий зонада яна қўшимча 84,2 миллион долларлик лойиҳаларимиз тайёр. Улар амалга оширилса яна 1,5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади. Бошқача айтганда ана шунча киши юқори технологиялар, инновацион ғоялар асосида рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришидан ташқари, уларнинг оилалари мустаҳкам ижтимоий ҳимояга эга бўлади.

Қисқача айтганда вилоятимиз келгуси йилда ҳам жадал ижтимоий – иқтисодий тараққиёт йўлидан боради.

Албатта, муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси парламенти – Олий Мажлисга йўллаган биринчи Мурожаатномасида таъкидлаганларидек, "2018 йил биз учун осон бўлмайди... Барчамиз бир ҳақиқатни чуқур тушуниб, англаб олишимиз керак: бугун гап халқимиз, Ватанимизнинг тақдири ва келажаги, жондан азиз болаларимизнинг бахти ва камоли ҳақида бормоқда. Шундай улуғ мақсадлар йўлида барчамиз белимизни маҳкам боғлаб ишлашимиз, бор ақл-заковатимиз, билим ва тажрибамизни, жонажон Ватанимизга фарзандлик меҳримиз ва садоқатимизни сафарбар этишимиз керак”.

Янги йил барчангизга муборак бўлсин!