Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ
19.02.2016

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сон қарори ҳақида

 

Халқимизнинг асрий анъаналарини ҳисобга олиб, "Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” деган ҳаётбахш қадрият ва олижаноб ғоя жамиятда чуқурроқ англаб етилишига ва қарор топишига йўналтирилган кенг чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш, Ўзбекистон халқига хос бўлган оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, жамиятда оналарга алоҳида ҳурмат-эҳтиром муҳитини шакллантириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, оиланинг мустаҳкам, соғлом ва аҳил бўлишида маҳаллий фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш мақсадида, шунингдек 2016 йил Ўзбекистон Республикасида "Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг ""Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сон қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2.Вилоят комиссияси (Хўжаниёзова)га бир ҳафта муддатда – манфаатдор бошқармалар, идоралар, Урганч шаҳар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотларини кенг жалб этган ҳолда, "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури асосида вилоят дастури ишлаб чиқилсин.

3.Урганч шаҳар ва туманлар ҳокимларига, вилоят бошқармалар, идоралар, ташкилотлар, муассасалар, нодавлат-нотижорат ташкилотлари раҳбарларига:

уч кун муддатда – вилоят дастурини амалга ошириш бўйича тегишли комиссиялар ташкил этилсин, уларга дастурни тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш;

бир ҳафта муддатда – бошқармалар, идоралар, ташкилотлар, муассасалар, Урганч шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан ўз тизимидаги ҳар бир идора, корхона, хўжалик, ташкилот, муассаса, ва ҳар бир маҳалла бўйича "Соғлом она ва бола йили” ҳудудий ҳамда тармоқ дастурларини ишлаб чиқилиши;

тасдиқланган дастурни тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатиш вазифалари юклансин.

4.Вилоят комиссияси (Ш.Хўжаниёзова)га:

вилоят бошқармалари, идоралари, ташкилотлари ва муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, Урганч шаҳар ва туманлар ҳокимликлари даражасида тасдиқланган вилоят дастурини бажариш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ва амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатиш;

Дастурнинг бажарилишини ҳар ойда вилоят комиссияси йиғилишларида муҳокама қилиш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар чорак якуни бўйича "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этиш топширилсин.

5.Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, Хоразм вилояти телерадиокомпанияси, "Хоразм ҳақиқати” ва "Хорезмская правда” газеталари бирлашган таҳририяти ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларига:

босма ва электрон оммавий ахборот воситаларини, шу жумладан интернет-ресурсларини жалб этган ҳолда, аҳоли ўртасида "Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг мақсад ва вазифалари, уни амалга ошириш бўйича асосий йўналишлар ва чора-тадбирларни мунтазам, тизимли кенг кўламда ёритилиши;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, маҳаллалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга оширишдаги иштироки ва қўшган ҳиссаси акс эттирилган ҳолда, кенг жамоатчиликни мунтазам хабардор қилиб бориш тавсия этилсин.

6.Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:

"Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури иловага мувофиқ тасдиқланганлиги ва унинг устувор вазифалари ва амалга ошириш йўналишлари этиб қуйидагилар:

оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя килиш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, кучли, барқарор ва равнақ топаётган давлатнинг негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштирилиши;

олис ва чекка қишлоқ туманларида яшаётган аҳоли, айниқса аёллар учун зарур ижтимоий, маиший ва тиббий нуқтаи назардан зарур шарт-шароитлар яратиш, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар асосидаги замонавий уй-жойлар, ижтимоий инфратузилма объектларини барпо этиш, қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик сув, табиий газ билан таъминлаш, хизматлар кўрсатиш ва сервис даражасини юксалтириш борасидаги ишларни изчил давом эттирилиши;

тиббиёт муассасаларининг, жумладан перинатал ва скрининг марказларнинг моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктларининг иш самарадорлигини ошириш, патронаж тиббиёт ҳамшираларининг сонини кўпайтиришни таъминлаш, акушер-гинекологлар ва болалар шифокорлари малакасини оширилиши;

никоҳга кираётган шахсларнинг никоҳдан олдин тўлиқ тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаш учун тиббиёт ходимларининг масъулиятини кучайтириш, шу асосда туғма ва ирсий касалликлар сонини камайтириш ҳамда ушбу мақсадларда поликлиникаларни замонавий ташхис ускуналари билан жиҳозлаш, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, мустаҳкам оила қуриш ва соғлом фарзанд туғилиши учун никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтишнинг муҳимлигини аҳоли кенг қатламлари онгига сингдирган ҳолда катта тушунтириш ишларини олиб борилиши;

аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, санитария ва гигиена, ҳомиладор аёлларнинг соғлиғини сақлаш ва психофизиологик аҳволини яхшилаш, ёш оналар ва болаларни тегишли тарзда парвариш қилиш соҳасидаги ишларни кучайтириш, уларнинг овқатланиш рациони сифати ва калорияси яхшиланишини таъминланиши;

ёшлар орасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, ёшларни, айниқса қишлоқ жойларда қизларни спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, янги спорт объектларини қуриш, ишлаб турганларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш, юқори малакали тренер кадрлар ва мураббийлар билан таъминланиши;

мамлакатимизда тинчлик, осойишталик ва фаровонликни янада мустаҳкамлашнинг муҳим шарти сифатида оилаларда соғлом маънавий муҳитни, хусусан, ўзаро ҳурмат-эҳтиром, эр-хотин ўртасида, ота-оналар билан фарзандлар, қайнона-келин ўртасида, қўни-қўшнилар ўртасида меҳр-оқибат руҳини яратилиши;

қиз болаларни - бўлажак оналарни - жисмонан соғлом ва интеллектуал ривожланган тарзда вояга етказиш, уларнинг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида албатта таълим олишини, замонавий билимлар ва касб-ҳунарларга эга бўлишларини таъминлаш, уларнинг ҳаётда муносиб ўринни эгаллашларида, келажакда соғлом ва мустаҳкам оила қуришларида асосий шарт ҳисобланмиш мустаҳкам ҳаётий нуқтаи назарни ва мустақил фикрлашни шакллантирилиши;

соғлом болани вояга еткаазишда таълим тизимининг ролини кучайтириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини янада ривожлантириш, бошланғич таълимнинг юқори сифатини таъминлаб, илғор педагогика ва ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этган ҳолда болаларни мактабга тайёрлаш даражасини тубдан ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш тадбирларини амалга оширилиши;

касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, аввало қизларни ишга жойлаштириш, ўз бизнесини йўлга қўйиш иштиёқидаги ёшларга имтиёзли кредитлар, ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш ва қуриш учун ипотека кредитлари, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш учун истеъмол кредитлари ажратиш чора-тадбирларини таъминланиши;

дастурий чора-тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда маҳаллий ҳокимият органлари билан фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, хотин-қизлар ва ёшлар бирлашмалари, фахрийлар ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, бу ишларга жамиятда ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган кекса авлод вакилларини кенг жалб этилиши;

оммавий ахборот воситалари, шу жумладан электрон ахборот воситаларининг ва Интернет тармоғининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурининг мақсадлари ва вазифалари ҳамда Дастурнинг амалга оширилиши тўғрисида кенг ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этилиши;

Республика комиссияси (Ш.Мирзиёев)га:

бир ҳафта муддатда – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрида, туманлар ва шаҳарларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли ҳудудларнинг ҳокимлари бошчилигида Давлат дастурини амалга ошириш бўйича тегишли комиссиялар ташкил этилишини таъминлаши, уларга Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни сўзсиз, тўлиқ кўламда ва ўз вақтида амалга оширилиши учун шахсий масъулиятни юкланиши;

икки ҳафта муддатда – вазирликлар, идоралар, акциядорлик компаниялари, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан давлат ва хўжалик бошқарувининг ҳар бир органи, вилоят, шаҳар, туман ва аҳоли пункти бўйича "Соғлом она ва бола йили” тармоқ ва ҳудудий дастурлари ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши;

Давлат дастурига киритилган тадбирларни тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши учун ишлар давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари даражасида мувофиқлаштирилишини таъминлаши, тадбирлар амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатиши;

йилнинг ҳар бир чораги якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонига Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборот тақдим этилишини таъминлаши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

7.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.


              Вилоят ҳокими                                                                П.Бобожонов

Вилоят ҳокимининг

2015 йил "14” декабрдаги
288Қ-сон қарорининг иловаси

билан тасдиқланган

"Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури асосида Хоразм вилояти дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича вилоят комиссияси
ТАРКИБИ

Бобожонов П.

-

вилоят ҳокими, комиссия раиси

Хўжаниёзова Ш.

-

вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари

Рўзметов Р.

-

вилоят ҳокимининг ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари

Абдикаримова С.

-

вилоят ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, комиссия раиси ўринбосари

Атаханов Х.

-

вилоят ҳокимининг ўринбосари

Яхшибаев Ш.

-

вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси

Давлатов М.

-

вилоят молия бошқармаси бошлиғи

Давлетов Т.

-

вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи

Собиров И.

-

вилоят адлия бошқармаси бошлиғи

Қурбонов Р.

-

вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи

Тангрибердиев К.

-

вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи

Худойназаров Э.

-

вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи

Заитов А.

-

вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи

Мадаминов Ш.

-

вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи

Бобожонов Э.

-

Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғи

Ҳаитбаев Қ.

-

вилоят ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

Абдуллаев Б.

-

Урганч давлат университети ректори

Рўзибоев Р.

-

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали директори

Хаитметов У.

-

Тошкент ахборот технологиялари Университети Урганч филиали директори

 

Атажанов Ш.

-

вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи

Жабборов Р.

-

вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси раиси

Бекчанова Д.

-

вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи

Матқурбонов Ў.

-

"Хоразм” телерадиокомпанияси директори

Қаландаров М.

-

"Туямўйин-Урганч” минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи

Раджабов О.

-

"Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси в.б.

Шарипов Қ.

-

Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими раҳбари

Давлетова Р.

-

"Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши раиси ўринбосари

Абдуллаев Х.

-

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Хоразм вилояти вакили

Матрасулов Х.

-

вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибияти мудири, комиссия котиби