Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


2013-йил якуни бўйича аналитик хисобот ва тахлиллар


Жорий йилнинг 17 январида Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади” деб номланган маърузаларида жаҳонда кечаётган иқтисодий инқироз ва мавжуд аҳволни батафсил таҳлил қилиб, Ўзбекистоннинг ютуқлари ва кейинги ривожланиш истиқболларини аниқ белгилаб бердилар.
Муҳтарам Президентимиз ушбу маърузаларида мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим 6 та устувор вазифаларини белгилаб бердилар. Хусусан:
Биринчиси, иқтисодиётни ўстиришнинг барқарор юқори суръатларини таъминлаш бўйича  қабул қилинган стратегияни давом эттириш, бунинг учун мавжуд резервлар ва имкониятларни сафарбар этиш;
Иккинчиси, саноатда юқори технологияли ва замонавий бўлган энг муҳим объектлар ҳамда қувватларни ишга тушириш, инвестиция жараёнини ошириш ва такомиллаштириш;
Учинчиси, мамлакатда ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш ва модернизациялашнинг, жаҳон бозорларига чиқишнинг асосий омили ҳисобланган тўлақонли рақобат муҳитини шакллантириш;
Тўртинчиси, ишбилармонлик муҳитини (“бизнес билан шуғуллан” тамойили бўйича) шакллантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва янада рағбатлантириш;
Бешинчиси, ижтимоий соҳани ривожлантириш, иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш, уй-жойлар қуриш ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш, таълим жараёнини ва соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилишни давом эттириш ва такомиллаштириш;
Олтинчиси, "Соғлом бола йили" Давлат дастурини амалга ошириш.
Мазкур устувор вазифаларни амалга ошириш учун Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов ўз маърузаларида “Ишбилармонлик - бизнес юритиш биз учун амалий қулай шароит туғдириб бериш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш реал иқтисодиётни ислоҳ этишнинг навбатдаги энг муҳим йўналишига айланмоғи зарур” деб таъкидладилар.
Бу маъруза мазмун-моҳиятини вилоят, ҳар бир шаҳар ва туман ҳокимлари чуқур англаган ҳолда, тегишли хулосалар чиқаришлари талаб этилади.
Хоразм вилоятида ўтган 2013 йилда Ялпи ҳудудий маҳсулотни ўсиш суръати 109,1 фоизни, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 111,8 фоизни ташкил этди.
Бундай юқори ўсиш суръаларига эришишда, Муҳтарам Президентимизнинг 2012 йил 22 ноябрдаги “2013-2015 йилларда Хоразм вилояти саноат салоҳиятини ривожлантириш Дастури тўғрисида”ги (ПҚ-1856-сон) қарорлари асосида жами 462 млн долларлик 253 та лойиҳалар  амалга оширилаётганлиги муҳим аҳамият касб этди.
Ўтган 2013 йилнинг ўзида бу дастурга асосан 48,4 млн. долларлик 147 та лойиҳалар амалга оширилди.
Икки йил аввал Хоразмда Дамас ишлаб чиқарилади деса, ҳеч ким ишонмаган бўлса, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан Хазорасп туманида Дамас ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.
Урганч шаҳрида “Урганч экскаватор” заводи модернизация қилинди ҳамда бир нечта йирик, енгил саноат, қурилиш материаллари ва истеъмол товарлари ишлаб чиқариш корхоналари ишга туширилмоқда.
2013 йил якуни билан вилоятнинг Ялпи ҳудудий маҳсулотида саноатнинг улуши 9,5 фоизни ташкил этган бўлса, ҳисоб-китобларимиз бўйича 2014 йил якуни билан бу кўрсаткич 2 баравар ортиб, 18 фоизга етиши кутилмоқда.
Бундан хулоса шуки, Муҳтарам Юртбошимизнинг ташаббуслари билан Хоразм вилояти республикамизнинг Тошкент, Андижон ва Навоий вилоятлари каби саноати ривожланган ҳудудига айланади.
Шунингдек, Президентимизнинг 2012 йил 6 декабрдаги “2013-2017 йилларда Урганч шаҳрини қайта қуриш ва Хоразм вилояти аҳолисини ичимлик суви таъминотини тубдан яхшилаш Дастури тўғрисида”ги қарорлари асосида (ПҚ-1874-сон)  жами 1,6 триллион сўмлик ишлар кўзда тутилган бўлса, ўтган 2013 йилда 476 млрд сўмдан зиёд маблағлар ўзлаштирилди.
Бугунги кунда ушбу бунёдкорлик ишларига барчангиз гувоҳ бўлиб турибсиз.
Кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотни ялпи ички маҳсулотдаги улуши 73,8 фоизга, кўрсатилган хизматлар ҳажми эса 43,1 фоизга етди. 
Ҳисобот йилида 60,5 мингта янги иш ўрни ташкил қилинди ва 26 мингга яқин коллеж битирувчиларини бандлиги таъминланди.

Иккинчи маърузадан…..
Бугун 2013 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилиш ҳамда 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари амалга оширилишини таъминлашга йўналтирилган чора-тадбирлар заминини белгилаб олиш учун йиғилдик.
Бугун йиғилишимизда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари  Рустам Содиқович Азимов ҳамда республика Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок қилмоқдалар. 
Шунингдек, вилоят, шаҳар ва туманлар студияларида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, халқ депутатлари вилоят ва туманлар Кенгаши депутатлари, шаҳар, туманлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, саноат корхоналари, бир мингдан ортиқ тадбиркорлар  ҳамда  тегишли бошқармалар, ташкилотлар, оммавий-ахборот воситалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари таклиф этилган.
Жорий йилнинг 17 январь куни Вазирлар Маҳкамаси мажлисида Муҳтарам Прeзидeнтимиз “2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади” номли мaърузaларида 2013 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг якунларини муҳокама қилиб, 2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари амалга оширилишини сўзсиз таъминлашга доир чора-тадбирларни белгилаб бердилар.
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, инқирозга қарши курашиш борасида тўпланган тажриба нуфузли халқаро молия ва иқтисодий институтлар, жаҳондаги етакчи илмий марказлар томонидан юқори баҳоланмоқда.
2013 йил якунларига баҳо берганда Хоразм вилояти учун ҳам ўта муҳим ва барча соҳаларда туб бурилиш йили бўлганлигини алоҳида эътироф этсак муболағи бўлмайди.
Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов 
2012 йил октябрь ойида Хоразмга қилган ташрифлари давомида вилоят истиқболини аниқ ва равшан белгилаб бердилар. 
Президентимизнинг “Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш”га қаратилган 4 та муҳим қарорлари асосида Урганч шаҳридаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини, вилоятда саноат, қишлоқ хўжалиги ва сайёҳлик соҳаларини тараққий эттириш мақсадида 2013 йилда умумий қиймати 292 млн. долларга тенг бўлган 784 та лойиҳа  амалга оширилди.
Хусусан, “2013-2015 йилларда Хоразм вилояти саноат салоҳиятини ошириш Дастури” доирасида жами 48,4 млн. долларлик 147 та лойиҳа ишга туширилди ва 2436 та янги иш ўринлари яратилди. 
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 55 та, қурилиш материаллари бўйича 57 та, машинасозликда 4 та, енгил саноат ва бошқа соҳаларда 31 та лойиҳа ишга туширилиб, 9 та янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилиб, 1,2 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинди. 
Муҳтарам Президентимизнинг 1,6 трлн сўм қийматидаги “Урганч шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, ободонлаштириш ишларини ва Хоразм вилояти аҳолисини ичимлик суви таъминотини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига асосан  2013 йилда Урганч Халқаро аэропортидан “Урганч Темир йўл” вокзалигача бўлган Ал-Хоразмий кўчасида, Марказий майдонда, Марказий деҳқон бозори ва унинг атрофида, Шовот канали бўйида ҳамда Ёшлик кўчасида жойлашган 424 та объектда жадал суръатларда ташкил қилинди. 
Ёшлик кўчаси спорт шаҳарчасидаги ёпиқ манеж мажмуасида, гимнастика залида, 2 та спортзал ва бассейнда ҳамда бадминтон ва баскетбол марказларида қурилиш ишлари бажарилмоқда. 
Шу билан бирга  101 та 2 қаватли коттедж типидаги уйларда, Республика тижорат банклари ва йирик ташкилотлар маблағлари ҳисобига 25 та уй-жойларда ҳам қурилиш ишлари олиб борилмоқда.  
Шовот каналини бетонлаш ва Урганч шаҳар ер ости сувлари сатҳини пасайтириш бўйича бир қатор ишлар якунланди ва амалга оширилмоқда. Каналнинг шаҳар ичидан ўтувчи 7,3 км узунликдаги ҳамда канал тубининг 730 м қисмида бетонлаштириш ишлари бажарилди. 
Шовот каналидан сизиб чиқувчи фильтрация сувларини тутиб қолувчи ёпиқ-ётиқ дренаж (ЗГД) тизими қурилди, мавжуд тик дренаж қудуқлари ишчи ҳолатга келтирилди. Мазкур чора-тадбирлар натижасида Урганч шаҳар ва Шовот канали атрофида ер ости сувлари сатҳини 1-1,5 метргача пасайишига эришилди.  
Канал устидан ўтувчи Ал-Хоразмий кўчасидаги кўприк замонавий услубда қайта реконструкция қилинди.
Дастурга асосан Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакиллари иштирокида Шовот каналининг икки қирғоғида 14,2 км масофада жами 89,5 гектар майдонда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди, шундан 55 гектар майдон кўкаламзорлаштирилди ва манзарали дарахтлар экилиб, замонавий парк зонаси барпо этилди. 
Муҳтарам Юртбошимизнинг “2013-2015 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги  қарорига асосан жами 65 та чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида вилоят иқтисодиётига 27,3 млн. доллар миқдорида  инвестициялар киритилди. 
Белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида 
2013 йилда туризм соҳасида 22 та объект (2 та мехмонхона, 7 та меъморий обидалар, 4 та умумий овқатланиш объектлари, 8 та санитария-гигиена объектлари, 1 та кўнгил-очар объектлари) ишга туширилди.
Айни кунларда Хоразмда ким билан суҳбатлашманг, бундай кўламдор ва беқиёс ўзгаришлар, албатта, мустақиллигимиз шарофати, Муҳтарам Юртбошимизнинг вилоятимиз аҳлига кўрсатаётган оталарча ғамхўрлигининг  натижаси эканлигини алоҳида таъкидлашмоқда.
Бундай юксак эътибордан барча хоразм аҳли ва фаоллари масъулиятларини икки карра ошириб, Юртбошимиз айтганларидай,  юртимизни ривожлантириш учун шижоатли меҳнат қилишимиз керак. 
2013 йил якунларига қисқача тўхталадиган бўлсак, бутун Мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари таъминланди. 
Жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот 9,1 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 11,8 фоизга, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш 8,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,4 фоизга, капитал қўйилмалар 36 фоизга, қурилиш ишлари 16,5 фоизга, чакана савдо айланмаси 12 фоизга, жами хизматлар 21,1 фоизга ўсишига эришилди.
Вилоятни 2013-2015 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 2013 йилда жами 147 млн. доллар миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилди ва 1576 та лойиҳа амалга оширилди, натижада 10,4 минг та янги иш ўринлари яратилди. Хусусан, саноат соҳасида 57 млн. доллар миқдоридаги маблағлар ўзлаштирилди ва 325  та лойиҳа амалга оширилди, натижада 4471 та янги иш ўринлари яратилди. 
Ишга туширилган корхоналарнинг 55 таси (16,9%) енгил саноат, 
86 таси (26,5%) озиқ-овқат маҳсулотлари, 150 таси (46,2%) қурилиш материаллари ва қолган 34 таси бошқа саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга йўналтирилган.
Лойиҳаларнинг 188 таси тижорат банклари иштирокида амалга оширилган бўлиб, қиймати 25,6 млн долларга тенг кредит маблағлари жалб этилди.
Ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар натижасида ҳисобот даврида  1058 та янги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ташкил этилди. 
Тижорат банклар томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 279,5 млрд. сўм ёки 2012 йилга нисбатан 67,2 млрд. сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилди.
Вилоят ялпи ички мaҳсулoтида кичик бизнeс субъектлaрининг улуши 2000 йилга нисбатан жорий йилда 34,2 фоиздан 73,8 фоизга етди. 
Ҳисобот даврида кичик бизнеснинг жами ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларидаги улуши 35,8 фоизни, ҳудудий экспортда 
64,2 фоизни ва бандлигида 79,2 фоизни  ташкил этган.
Ўтган 2013 йилда иқтисодиёт тармоқларига жами 1,1 трлн. сўм миқдорида капитал маблағлар жалб қилинди, ушбу маблағларнинг 52,1 фоизи, яъни 565 млрд. сўми ишлаб чиқариш соҳасига йўналтирилди.
Намунавий уй-жойлар қурилиши бўйича Дастурга мувофиқ 29 та массивда 730 та уй-жойлар қурилди. Бу мақсадларга 102,2 млрд. сўм маблағ сарфланди, шундан 58,1 млрд. сўми  Осиё тараққиёт банкининг кредит маблағларидир. 
2013 йилда барча манбаалар ҳисобидан вилоятнинг 95 та аҳоли пунктларида 220,2 км ичимлик сув қувурлари тортилиб, 62,6 минг аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланди. Ушбу мақсадларга 25,2 млрд. сўм сарфланди. 
Бундан ташқари 62,1 км умумий фойдаланувдаги (маҳаллий аҳамиятдаги 45,5 км) ва 105,8 км ички хўжаликлараро автомобил йўллари тўлиқ таъмирлаш ишлари ҳам олиб борилди.  
Электр энергияси ва табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида катта ҳажмдаги (жами 39,2 млрд. сўм) таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилди.
Кейинги йилларда ерлaрнинг унумдoрлигини oширишгa aлoҳидa эътибор қaрaтилиши айниқса, мелиорация тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар диққатга сазовор.
Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида вилоятда 2008-2013 йилларда жами 7,9 минг км узунликда коллектор зовур тармоқларида реконструкция ва таъмирлаш ишлари бажарилиб, 
202 минг гектар майдонда ер ости сувлари пасайишига эришилди. 
Натижада, кучли шўрланган майдонлар 2007 йилда 28,9 минг гектарни ташкил қилган бўлса, 2013 йилда 21,8 минг гектарни ташкил этиб, 7,1 минг гектарга камайтирилди. 
Бугун экин майдонларини оптималлаштириш ва қишлоқ хўжалиги экинларини районлаштириш, энг муҳим хомашё ва экспортбоп маҳсулот бўлмиш пахта етиштиришнинг нисбатан барқарор ҳажмини сақлаган ҳолда, бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни бир неча баробар кўпайтириш имконини бермоқда. 
Энг муҳими, вилоят аҳолисини озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлашга замин яратди. Хусусан, ғалла етиштириш 
2000 йилга нисбатан 1,4 баробар, картошка – 5,0 марта, сабзавот – 
5,3 баробар, узум – 3,0 марта, гўшт - 2,2 марта,   сут – 2 марта ва  тухум – 2,9 баробар ошди.
Бугунги кунда энг долзаб масала бу меҳнат бозорига кириб келаётган ёшларни бандлигини таъминлаш ҳисобланади.
2012-2013 ўқув йилида касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини  25,6 мингтасининг (86,9%) бандлиги таъминланди. Шундан, 
12975 нафари ёки 50,8 фоизи ўзлари ишлаб чиқариш амалиётини ўтаган корхоналарга ишга жойлашди. 
  Бандлик дастурига асосан вилоятда ўтган йили 60,5 мингта янги иш жойлари яратилди.

Муҳтарам Юртбошимизнинг маърузаларида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб, жорий йилда вилоятда қўйидаги вазифаларни амалга оширишни ўзимизга белгилаб олдик.
Биринчидан, 2014 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 10,5 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 29,3 фоизга, истеъмол товарларини  ишлаб чиқаришни 21 фоизга, қурилиш пудрат ишларини 12,0 фоизга, қишлоқ хўжалигини 5,5 фоизга, чакана савдо айланмасини 
11,8 фоизга ва жами хизматлар ҳажмини 16,7 фоизга  ўсиши  таъминланиши зарур. 
2014 йилда қиймати 244 млн долларга тенг 1572 та, жумладан, 245 та саноат соҳасида, 952 та хизмат кўрсатиш ва сервисда ҳамда 375 та қишлоқ хўжалигида лойиҳаларни амалга ошириш ва шу орқали 11,4 мингдан ортиқ (саноат соҳасида 6411 та, хизматлар соҳасида 3307 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 1764 та) янги иш ўринлари яратиш зарур.
Иккинчидан, Муҳтарам Президентимизнинг Қарорларига асосан 2014 йилда Урганч шаҳрида 670 та объектларда қўшимча ишлар билан биргаликда жами 714 млрд. сўмлик қурилиш ишлар бажариш лозим.
2014 йилда 28 та массивда 807 та намунавий лoйиҳалар асoсида уй-жойлар қурилади. Бу мақсадларга 129,1 млрд. сўм маблағ сарфланади.
Учинчидан, маҳаллий аҳамиятдаги 24,5 км ва 35,6 км ички хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари таъмирланади.
Ичимлик суви таъминотини яхшилаш Дастурига асосан 85 та аҳоли пунктларида 182,9 км ичимлик суви қувурлари тортиш ҳамда 
3 та сув иншоотларини ўрнатиш тадбирлари бажарилади. Натижада, 64 минг аҳолининг ичимлик суви масаласи тўлиқ ҳал этилади ва 65 та қишлоқда илк бор марказлашган сув таъминоти йўлга қўйилади.
Аҳолини табиий газ ва электр-энергияси билан таъминлашни яхшилаш мақсадида 150 км газ тармоқлари ва 263,1 км кабель ва ҳаво линиялари янгидан тортилади ҳамда  аҳолига 113,3 минг тонна кўмир етказиб бериш ва суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилади.
Тўртинчидан, 2014 йил Инвестиция дастурига мувофиқ 146 та объектда, шундан 21 та умумтаълим мактаблари, 9 та касб-ҳунар коллежлари, 12 та соғликни сақлаш, 13 та болалар спорти  ва 85 та ичимлик суви объектларида қурилиш ишлари олиб борилади.
Бешинчидан, ишбилармонлик муҳитини (“бизнес билан шуғуллан” тамойили бўйича) шакллантириш,  кичик бизнес ва xизмaт кўрсaтиш сoҳaларини ривожлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш, айниқса қишлоқ жойларида  аҳоли бандлигини ҳамда аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини яхшиланишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.  
Жорий йилда 60,2 мингта иш ўрни яратиш, аввало меҳнат бозорига 2013-2014 ўқув йилини битказиб кириб келувчи 26,4 мингдан ортиқ ёшларни иш билан тўлиқ таъминлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилади.
Олтинчидан,  "Соғлом бола йили" Давлат дастурини амалга ошириш, хусусан  жисмоний соғлом, маънавий етук, ҳар томонлама уйғун ва баркамол ривожланган, мустақил фикрлайдиган, интеллектуал салоҳиятга, чуқур билим ва замонавий дунёқарашга эга бўлган ёш авлодни тарбиялаб вояга етказиш вазифасини изчил давом эттириш.

 Файл кўринишида юклаб олиш (296kb)