Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.


2014-йил 1-чорак бўйича аналитик хисобот ва тахлиллар


Барчангизга маълум, жорий йилнинг 18 апрель куни Вазирлар Маҳкамаси мажлисида I чоракда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳар томонлама муҳокама қилиниб, 
2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари амалга оширилишини сўзсиз таъминлашга доир чора-тадбирлар белгиланди.
Бугун  Сиз фаоллар билан жорий йилнинг январь-март ойларида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилиш ҳамда I ярим йиллик ва йил якунларида барча соҳаларда олдимизга қўйилган вазифаларни тўлиқ бажариш чора-тадбирлар заминини белгилаб олиш учун йиғилдик.
Бугунги cелектор йиғилишида Вазирлар Маҳкамаси Йиғма-ахборот-таҳлил департаменти мудири Боқиев Фазлиддин Хайриевич, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимовлар иштирок этмоқдалар.
Шунингдек, вилоят, шаҳар ва туманлар студияларида Республика Ишчи гуруҳи аъзолари, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгаши депутатлари, шаҳар, туманлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, саноат корхоналари ҳамда тегишли бошқармалар, ташкилотлар, оммавий-ахборот воситалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари таклиф этилган.
Жорий йилнинг 17 январь куни Вазирлар Маҳкамаси мажлисида Муҳтарам Прeзидeнтимиз 2013 йилда республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини муҳокама қилиб, 
2014 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари амалга оширилишини сўзсиз таъминлашга доир чора-тадбирларни белгилаб бердилар.
Президентимиз томонидан Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган алоҳида 4 та муҳим қарорларига асосан кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. 

2014 йил 1-чорак якунларида бутун мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари таъминланди. Жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот 11,1 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 27,1 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 5,1 фоизга, жалб қилинган инвестициялар ҳажми 54,1 %га ва қурилиш ишлари 13,3 фоизга ўсишига эришилди.
Вилоят ялпи ички мaҳсулoтида жами хизматларнинг улуши 
56,8 фоизга, кичик бизнeс субъектлaрининг улуши 60,1 фоизга етди. 
 Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисидаги топшириқлар асосида Республика ишчи гуруҳи (Икрамов, Абдуҳакимов) 3 кун мобайнида шаҳар ва туманларда, маҳаллаларда аҳоли ва  фаоллар билан учрашиб, ҳудудлардаги ижтимоий масалалар, айниқса аҳолини тоза ичимлик суви, табиий газ, электр энергияси билан таъминлашдаги мавжуд муаммоларни ҳамда ички йўлларнинг ҳолатини ўрганиб, ҳар бир масъул вазирлик идоралари раҳбарлари томонидан муаммоларни ҳал этиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.
  “Хоразм вилоятини 2013-2015 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастури”га мувофиқ 2014 йилда 1585 та лойиҳа амалга оширилиш кўзда тутилган бўлиб, жорий йилнинг 
1 апрель ҳолатига 94 та лойиҳа ўрнига 233 та лойиҳа амалга оширилиб, 41,7 млн. доллари миқдорида инвестиция киритилди ва 1454 та янги иш ўринлари яратилди. 
“Хоразм вилояти саноат салоҳиятини ривожлантириш Дастури”га (22.11.2012 й. ПҚ-1856-сон) асосан жорий йилнинг 1-чорагида 14 та лойиҳа амалга оширилиб, 34,5 млн. долларлик инвестициялар ўзлаштирилди.  (903 та янги иш ўринлари яратилди.) 
Ушбу қарор натижасида вилоятимиз Республикада автомобиль ишлаб чиқариладиган 4 ҳудудга айланиб, жорий йилнинг январь ойидан “Дамас”  ва март ойидан “Шевроле Орландо” автомобиллари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиб, бугунги кунгача 4811 та “Дамас” ва 204 та “Шевроле Орландо” ишлаб чиқарилди. Ҳозирда  корхонада фаолият кўрсатаётган 643 та ишчи-ходимларнинг, аксариятини 
(60 фоизини) касб-ҳунар коллежларини тугатган ёшлар ташкил қилади.
Шу билан бирга “Дамас” автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳаси атрофида 3 та қўшма корхона ва 1 та масъулияти чекланган жамияти ташкил қилиниб, “Дамас” автомобили учун ўриндиқлар, ўрта ва майда тур деталлар, бамперлар ва штампланган деталлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
Шунингдек, “Урганч экскаватор” корхонасида “Гидравлик экскаваторлар ва уларга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш ва таъмирлашни ташкил этиш” лойиҳаси бўйича 17,6 млрд. сўм миқдорида инвестиция маблағлари ўзлаштирилди. Корхонада жорий йилда замонавий  50 та экскаваторлар ишлаб чиқарилади. 
Муҳтарам Президентимизнинг “Урганч шаҳрининг бош режасини амалга ошириш, ободонлаштириш ишларини ва Хоразм вилояти аҳолисини ичимлик суви таъминотини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига асосан жорий йилда 617 млрд. сўмлик 689 та объектда қурилиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. 
Шу билан бирга “2013-2015 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш Дастури”га мувофиқ 126 млрд. сўмлик 
106 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланиб, бу борада кенг кўламли ишлар давом қилдирилмоқда (3,7 млрд. сўм).

Ҳурматли селектор йиғилиши қатнашчилари! 
Жорий йилнинг апрель ойида Муҳтарам Президентимиз томонидан мамлакатимизда инвестицион ва ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш бўйича аниқ чоралар белгилаб берилган “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”  2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармон ва “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тартиботларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари имзоланди.
Қабул қилинган Фармон ва қарорларга асосан:
- жорий йил 1 июлдан бошлаб қурилиш материаллари, енгил ҳамда озиқ-овқат саноатида кичик корхоналар ходимларининг чекланган ўртача йиллик сони 2 бараварга кўпайтирилиб, 100 киши ўрнига 200 киши қилиб белгиланди; 
- солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаётган, шунингдек, ишлаб чиқаришда барқарор ўсиш суръатларини ва рентабелликни таъминлаётган тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини солиқ текширувларидан ўтказмаслик бўйича киритилган мораторий муддати 2017 йил 1 январгача узайтирилди;
- 2014 йил 1 июндан бошлаб, лицензияланадиган фаолият турлари ва рухсат берувчи тартиботларнинг 23 таси бекор қилинди, 21 тасини расмийлаштириш муддатлари қисқартирилди.
Ушбу Фармон ва қарор тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни янада рағбатлантиришда муҳим омил бўлди.  
Вилоятда тадбиркорлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳисобот даврида тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 81 млрд. сўм (режа 75 млрд. сўм) ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,0  млрд. сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилди.
 Шу билан бирга кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспорт фаолиятига кўмаклашиш бўйича яратилган тизим натижасида ҳудудий корхоналар томонидан 3,0 млн. доллар миқдорида маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, прогнозга нисбатан 114 фоизни ташкил қилди. 
Бандлик дастурига асосан 13,2 мингта янги иш жойлари яратилиб, 1-чорак прогноз кўрсаткичи 101,4 фоизга бажарилди.
 “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида барча манбаалар ҳисобидан 55,7 млрд. сўм миқдорида маблағлар ўзлаштирилди.

 Файл кўринишида юклаб олиш (272kb)