Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Вилоят ҳокимлигида қиш мавсумига - пухта тараддуд
01.07.2009

Вилоят ҳокими О.Оллаберганов вилоят иқтисодиёти тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини 2009-2010 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика иқтисодиёти тармоқларини 2009-2010 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 23 июнда қабул қилган қарори раҳбарлик ва амалда бажариш учун қабул қилинди.

Вилоят иқтисодиёти тармоқларини 2009-2010 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича вилоят комиссияси таркиби ва белгиланган тадбирлар режаси, асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳам уларни капитал ва жорий таъмирлаш, асосий ёқилғи-энергетика ресурслари ва техник тузни 2009-2010 йиллар куз-қиш даври учун жамғариш топшириқлари тасдиқланди.

Шаҳар ва туманлар ҳокимликларига шаҳар, туман ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари раҳбарлигида ҳудудий комиссиялар тузиш ва иловалардаги параметрлар асосида топшириқларни белгилаб тасдиқлаш топширилди.

Ушбу соҳа бўйича тузилган вилоят комиссиясига коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, кўп квартирали турар жой бинолари, мактабгача тарбия муассасалари, ўқув, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа обoектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг аҳволини ўрганиб чиқиш ва жорий йилнинг 10 июлидан кечикмай ушбу масала бўйича вилоят комиссиясининг мажлисини ўтказиш, мазкур қарор асосида тасдиқланган чора-тадбирлар ва топшириқларни бажариш юзасидан ташкилий тадбирлар комплекси белгиланган муддатларда амалга оширилиши ва ҳар 10 кунда мониторинг ишлари олиб борилишини таъминлаш топширилди.

Шаҳар ва туманлар ҳокимлари, вилоят корхона, ташкилот ва муассасалари раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқларининг 2009-2010 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлаши бўйича белгиланган тадбирлар ҳамда ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.