Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ
29.12.2010

Кеча халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг олтинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни вилоят ҳокими О.Оллаберганов бошқариб борди.

“Баркамол авлод йили” Давлат дастурининг вилоятда бажарилиши тўғрисида сессияда вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Жумагалдиев маъруза қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 5 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2009 йил 27 мартдаги “Инқирозга қарши нораларнинг 2009-2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида”ги Қарорининг ижро этилиши ҳақидаги 709-1-сонли Қарори асосида инқирозга қарши чораларнинг ҳудудий ва тармоқ дастурларини бажарилиши юзасидан халқ депутатлари Ҳазорасп ва Хива туманлари Кенгашлари, вилоят иқтисодиёт бошқармаси, вилоят ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисидаги ҳамда Хоразм вилоятининг 2010 йилги маҳаллий бюджетининг бажарилиши ва 2011 йилги маҳаллий бюджетининг асосий параметрлари ва бошқа қатор масалалар кўриб чиқилди.

Сессияда вилоят ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилган қарорлари тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари С.Бекенов сессида қатнашди.


“Хоразм ҳақиқати” газетаси