Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ВИЛОЯТ МАРКАЗИДА ЯНГИ СПОРТ МАЖМУАСИ ОЧИЛДИ
01.06.2015

Ўзбекистон Президенти И. А. Каримов 2012 йилнинг 6 декабрида “Урганч шаҳрининг Бош режасини амалга ошириш, ободонлаштириш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминланишини тубдан яхшилаш тўғрисида”ги қарорини имзолаган эди.  Ушбу тарихий қарор қабул қилинганидан кейин ўтган вақтда вилоят марказида улкан ўзгаришлар содир бўлди.  - Бугун Хоразмда олиб борилаётган яратиш ва янгиланиш, қурилиш ва бунёдкорлик дамларини хоразмликлар узоқ вақтгача фахр билан тилга олишларига шубҳа йўқ. Чунки бундай даврда яшаш, улкан ўзгаришлар гувоҳи ва иштирокчиси бўлиш ҳамма – ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Бундай бахт бизнинг зиммамизга тушган экан бу ҳаммамизга алоҳида ғурур ва ифтихор, шунинг билан бирга катта масъулият туйғуларини ҳам бахш этади, - дейди биз билан суҳбатда “Хива нефтегазқурилиш” унитар корхонаси бош мутахассиси Ўткирбек Ёқубов. 

Дарҳақиат, Президентимизнинг тарихий Қарори қабул қилинганидан кейин вилоят марказида 850  миллиард сўмликдан ортиқ қурилиш - монтаж ишлари амалга оширилди. Дастур доирасидаги ишлар туфайли Урганч шаҳрининг меъморий қиёфаси тубдан ўзгарди. Янгидан тикланган ва реконструкция қилинган иморатлар вилоят марказининг кўркига айланди. Кўчаларга ноёб дарахт кўчатлари, анвойи гуллар ўтқазилиб, воҳамизнинг экологик ҳолатни ўнглаш томон жиддий қадам ташланди. 


Энг катта қурилиш ишлари аввал “Заводская” деб аталган массивда олиб борилди. Одамларнинг ҳар қандай меъморий тартибларни четлаб ўзбошимчалик билан лойдан, пахса деворлардан бундан 50-60 йил олдин қуриб  олган уйлари ярим ҳароба аҳволга келиб қолганда. Тўғриси уларни “уй” деб ҳам шартли равишда айтиш мумкин эди. Бу массивдаги маҳаллаларда йўл ҳам, нормал коммуникация тизими ҳам йўқ, сўқмоқдан сал катта, қинғир – қийшиқ йўлаклар ёзда чанг, қишда лой, ботқоқ , ижтимоий объектлар тўғрисида эса гап ҳам бўлиши мумкин эмас эди.
2013 йилда қурилиш ишлари бошланганидан кейин массивнинг номи ҳам “Ёшлик” деб ўзгартирилди. Қисқа вақтда бу ерда мактабгача таълим муасасаси, болалар майдончалари,  умумтаълим мактаби, Туризм ва меҳмонхона коллежи, маҳобатли спорт мажмуаси, автошоҳбекат, 130 та 2 қаватли ва 24 та 4 қаватли турар жой бинолари бунёд этилди. Замонавий равон кўчалар ва хиёбонлар, маиший хизмат ва савдо марказларининг фаолияти йўлга қўйилди.
Ҳеч иккиланмасдан айтиш мумкин-ки, бу массивда шаҳарнинг кўркига айланди. Бу ерда тикланган иншоотлар орасида “Ёшлик” спорт мажмуаси ўзининг алоҳида ўрнига эга.
10 гектарни эгаллаган ушбу спорт мажмуасини бунёд этишга жами 73 миллиард сўм маблағ сарфланди. 
Мажмуа нафақат вилоятда, балки республикамизда ҳам ўзининг ноёблиги билан туркум иншоотлар ичида ажралиб туради, деб бемалол айтиш мумкин. 
Комплексда манеж, 24х42 метрлик 2 та усти бостирилган спорт зали, 11х25 метр ўлчамдаги ёпиқ сузиш ҳавзаси, минг томошабинга мўлжалланган трибуна билан жиҳозланган  футбол майдони, баскетбол, волейбол, мини футбол, гимнастика ва трампалин, стол тенниси, бокс ва оғир атлетика,  бадминтон майдончалари, шахмат ва шашка билан шуғулланиш учун алоҳида заллар мавжуд.
Мажмуада бир вақтнинг ўзида 200 – 250 нафар ёш  спортнинг йигирмага яқин  тури билан шуғулланишлари мумкин. 
Комплекс Европа стандартларидаги энг замонавий спорт анжомлари ва инвентарлари билан жиҳозланди. 
Ёпиқ манеж ва катта футбол стадиони атрофидаги югуриш йўлакчалари, узунликка сакраш ва енгил атлетика сектори, ҳаммаси бўлиб етти минг метр квадратга яқин  ер  Германиянинг Политан (“Politan”) фирмасининг енгил, пишиқ копламаси билан қопланди. 
Бокс, оғир атлетика ва кураш, манеждаги мини футбол, қўл тўпи, баскетбол ва волдейбол, спорт гимнастикаси ва стол тенниси майдончалари ва улар орасидаги бўш майдонлар, жами олти минг квадрат метр ҳудуд Францияда ишлаб чиқарилган жерфлор (Gerflor) махсус спорт резинаси билан қопланди.  
Катта футбол майдони ва мини футбол майдончаларига сунъий чим ётқизилди.
Улар мусобақалар давомида юзага келадиган турли вазиятларда спортчиларни қаттиқ тан жароҳати олишдан асрайди.
Бассейн, машқ заллари ва кириш - чиқиш йўлакларига  энг замонавий спорт инвентарлари ўрнатилди.
Бу жиҳозларни харид қилиш учун уч ярим миллиард сўм эквивалентидаги хорижий валюталар сарфланди.
Мажмуада қитъа ва жаҳон миқёсидаги истаган спорт мусобақасини ўтказиш мумкин.
Ушбу спорт мажмуаси ишга тушиши билан шубҳасиз вилоятда болалар спортини ривожлантириш учун янада кенг имкониятлар очилди. Бу ерда мактаб, коллеж, лицейларнинг ўқувчилари, олий ўқув юртларининг талабалари ўз севган спорт турлари билан йил давомида бемалол шуғулланишлари мумкин. 
Бошқача айтганда ушбу спорт иншооти ўғил – қизларимизни зарарли одатлардан, ёт ғоялар таъсиридан сақлаш учун катта имкониятлар очиб беради.
Ушбу мажмуасини бунёд этишда  “Yuggasstroy” акциядорлик жамияти қурувчилари алоҳида жонбозлик кўрсатдилар. 


Шуҳрат Маткаримов,
Хоразм вилояти ҳокимлилигининг Ахборот хизмиати раҳбари