Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Вилоятда кўргазмали семинар ва матбуот анжумани ташкил этилди
19.01.2018

Хоразм вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан
 вилоят ҳокимлиги, прокуратура, адлия, божхона бошқармалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилги асосий йўналишларидан келиб чиқиб солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятига бағишланган кўргазмали семинар ва матбуот анжумани ташкил этилди.

Cеминар йиғилишни ташкил этишдан асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилги асосий йўналишларидан келиб чиқиб солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини вилоятимиз аҳолиси ва тадбиркорлик субъектларига етказишга қаратилди.

Тадбирда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Ж.Темуров сўзга чиқиб, ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси барча соҳаларда туб ўзгаришларни амалга оширишда энг муҳим ва янги босқични бошлаб берганлиги, хусусан, "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинган 2018 йилда  солиқ сиёсатида  барча бизнес тоифалари учун солиққа тортишни соддалаштириш ва солиқ юкини камайтириш, шу асосда ишлаб чиқаришни ва солиққа тортиладиган базани кенгайтириш асосий йўналиш этиб белгиланганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 29 декабрда имзоланган "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-3454-сонли қарори ва "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг 3 та Қонуни қабул қилинди, Солиқ кодексининг 47 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

- 2018 йил 1 январдан бошлаб фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бирлаштирилиб, солиқ ставкаси 15,5 фоиз ўрнига 14 фоиз қилиб белгиланганлиги, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига, Республика йўл жамғармасига ҳамда таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар, ягона тўлов турига – давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларга бирлаштирилди ва умумий солиқ ставкаси 3,5 фоиздан 3,2 фоизгача пасайтирилди. Ягона солиқ тўлови бўйича 2017 йилдаги солиқ ставкалари сақланиб қолинди ҳамда тайёрлов ташкилотлари фаолияти улгуржи савдога тенглаштирилди ва солиқ ставкаси товар айланмасидан 4 фоиз миқдорида белгиланди, - деди вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Шуҳрат Саидов.

Тадбирда таъкидланганидек, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида солиқ соҳасида солиқ мониторинги, солиқ таътили ва инсофли солиқ тўловчи каби янги атамалар киритилди. .

Бу ўз навбатида, солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятларини бажаришда йўл қўйилиши мумкин бўлган хато ва камчиликларнинг олдини олиш, солиқ маъмуриятчилиги билан боғлиқ мунозарали масалаларни тезда ҳал қилиш, пеня ва жарималар ёзилиши туфайли молиявий аҳволнинг ёмонлашувига олиб келадиган вазиятларни бартараф этиш имкониятини беради.

-         2016 йилда ташкил этилган хусусий корхонамиз пишган ғишт ишлаб чиқаришга ихтисослашган, - дейди "Боёт ғишт” хусусий корхонаси раҳбари Қаҳрамон Султонов. - Дастлаб 30 нафар билан ишчи билан фаолиятимизни бошлаган бўлсак, ҳозирда 50 нафар маҳаллий йигит қизларни бандлигини таъминладик. Бугунги тадбир менда катта таассурот қолдирди. Боиси, ушбу семинарда фаолиятимиз давомида зарур бўладиган ахборотлар, солиқ қонунчилигига киритилган янгилик ва ўзгартишлар, жумладан 2018 йилда тадбиркорларга берилган енгиллик ва имтиёзлар ҳақида ўзимиз учун зарур бўлган ахборотларга эга бўлдик. Шуни айтишим керакки, йилдан-йилга бундай имконятларнинг кенгайтириб борилаётгани тадбиркорларонинг фаолиятини янада ривожланишида амалий ёрдам беради.  

Солиқ қонунчилигига оид янгиликларни ўзида жамлаган кўргазмали стендлар ва тарқатма материаллар тадбир иштирокчилари учун янада кенг маълумот олиш имкониятини яратди. Шунингдек, йиғилиш давомида иштирокчилар томонидан тақдим этилган саволларга мутасадди ташкилот ва идоралар масъул ходимлари томонидан батафсил жавоблар берилди.

Кўргазмали семинар йиғилишда вилоят ҳокими И.Собиров иштирок этди ва сўзга чиқди.

 

Дилрабо КУРЯЗОВА