Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси ҚАРОРИ
03.12.2014

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутатлигига сайлов ўтказувчи айрим сайлов округлари ҳудудий чегараларининг тузилишига ўзгартириш киритиш тўғрисида.
Хазорасп тумани хокимининг тақдимномасига асосан мавжуд аҳоли сонидан келиб чиқиб ва аҳолига янада қулайликлар яратиш мақсадида ҳудудда қўшимча сайлов участкалари ташкил қилинганлиги хамда Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутатлигига сайлов ўтказувчи қуйидаги сайлов округларининг ҳудудий чегаралари тузилишига тубандагича ўзгартириш киритилсин:
30-“Карвак” сайлов округи
Маркази - Карвак қишлоғи 32-мактаб биноси. Чегараси-Янгибозор кишлоги “Янгибозор” маҳалласи “Катта жуворхос”, “Кичик жуворхос” худудлари ва “Балиқчи” худудининг бир қисми, Карвак қишлоғи “Шовот”, Ғ.Ғулом маҳаллалари, “Карвак” маҳалласи “Хўжариқ” худуди ва “Оқ ёп” худудининг бир қисми чегараларида. (19074)
31 –“Боғдор” сайлов округи
Маркази - Овшар қишлоғидаги 9-мактаб биноси. Чегараси-Карвак қишлоғи “Карвак” маҳалласи “Оқёп” худудининг бир қисми ва “Янги обод” маҳалласи, Овшар қишлоғи “Жанги ота”, “Овшар”, “Истиқлол” маҳаллалари, Мухомон қишлоғи “Наврўз” маҳалласининг “Қамишчи” худудлари чегараларида. (19490)
33-Навоий сайлов округи
Маркази - Хазорасп тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими биноси.
Чегараси-Саноат кишлоги “Боғдор” маҳалласининг “Боғдор” худуди ва “Чопиқлар” худуди, “Саноат” маҳалласи “Гузармонлар” худуди ва Ҳазорасп шахарчаси ҳудудлари чегараларида. (16990)
34-Пахтакор сайлов округи
Маркази - Саноат қишлоғидаги 38-мактаб биноси.
Чегараси-Бешта қишлоғи “Тўртта”, “Бешта” маҳаллалари, Саноат қишлоғи “Мустақиллик” маҳалласи, “Оталик” маҳалласи, “Боғдор” маҳалласининг “Юқори атов” ҳудуди ва “Саноат” маҳалласининг “Усталар” ҳудудлари чегараларида. (17214)
35-Обод сайлов округи
Маркази - Пичоқчи қишлоғидаги 23-мактаб биноси.
Чегараси - Бўстон қишлоғи “Бўстон”, “Қовунчи” маҳаллалари, Пичоқчи қишлоғи Б.Матризаев, “Пичоқчи”, “12 Нарвон”, “Жувондур” маҳаллалари худудлари чегараларида. (19453)
37-Туямўйин сайлов округи
Маркази - Питнак хизмат кўрсатиш ва ахборот технологиялари касб-хунар коллежи биноси.
Чегараси - Янгибозор қишлоғи “Амударё” маҳалласи, “Янгибозор” маҳалласи “Балиқчи” худудининг бир қисми, Саримой қишлоғи, Тупроққалъа қишлоғи, Питнак шаҳри ҳудудлари чегараларида. (21238)
2. Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши депутатлигига сайлов ўтказувчи ушбу сайлов округларининг ҳудудий чегаралари тузилишига ўзгартириш киритилганлиги тўғрисидаги маълумотлар матбуотда эълон қилинсин.
Вилоят сайлов комиссиясининг раиси 
Р.МАТРАСУЛОВ. 
Вилоят сайлов комисснясннинг котнби
М.ЖАББАРОВ.

2014 йил 1 декабрь, Урганч шахри.