Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ ЎНИНЧИ СЕССИЯСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА
06.04.2011

Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасига мувофиқ қарор қиламан:

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг ўнинчи сеесияси 2011 йил 6 апрель куни вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида чақирилсин.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

I. Ўзбекистои Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2011 йил 31 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари”(оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини тайёрлаш ва ўтказиш тўғрисида”ги 186-II-сонли қарори ҳақида.

II. Ўзбекистои Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 5 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан 2009 йил 27 мартдаги “Инқирозга қарши чораларнинг 2009-2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида”ги 624-I-сонли қарорининг ижро этилиши ҳақидаги 709-1-сонли қарори асосида инқирозга қарши чораларнинг ҳудудий ва тармоқ дастурларининг бажарилиши юзасидан халқ депутатлари Урганч, Боғот туманлари Кенгашлари томонидан амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисида.

III. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли қарорини Янгиариқ, Шовот туманларида бажарилишининг аҳволи тўғрисида.

IV Хоразм вилояти ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилган қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.


Хоразм вилояти ҳокими   О.Оллаберганов.
2011 йил 2 апрель. Урганч шаҳри.