Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИ: МУСТАҚИЛЛИК МУВАФФАҚИЯТЛАРНИ ТАЪМИНЛАМОҚДА
04.11.2016

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИ: МУСТАҚИЛЛИК МУВАФФАҚИЯТЛАРНИ ТАЪМИНЛАМОҚДА

Бугун Хоразм вилояти халқ таълими тизимида жами 528 та умумтаълим муасасаси (16 та махсус ва ихтисослаштирилган мактаб-интернат, 19 та ихтисослаштирилган мактаб, 4 та футбол мактаб-интернати), 1 та нодавлат, 249 та мактабгача таълим муассасалари, 12 та "Баркамол авлод” болалар маркази, 12 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Болалар шаҳарчаси, Оилавий болалар уйи, 15 та Болалар мусиқа ва санъат мактаблари, Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолият кўрсатмоқда.

Бугунги кунда вилоят халқ таълими тизимида ўқувчиларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 528 та умумтаълим мактабида 10560 та турли фан, спорт, мусиқа, рассомчилик, амалий санъат йўналишидаги тўгараклар ташкил қилинган. Ушбу тўгаракларга умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган 275181 нафар ўқувчидан 244911 нафари, яъни 88.9 фоизи жалб қилинган.

Шунингдек, вилоятдаги 12 та "Баркамол авлод” болалар марказига 4415 нафар, "Усто – шогирд” йўналишидаги тўгаракларга 430 нафар, 12 та Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига 20555 нафар, 15 та Болалар мусиқа ва санъат мактабларига 2932 нафар ўқувчилар жалб қилинган.

Истиқлол йилларида вилоят халқ таълими тизимининг моддий техник базаси мустаҳкамланди. 7 та мактаб янгидан қурилди, 185 та илм маскани қайта реконструкция қилинди. 295та мактаб мукаммал таъмирланди. Мавжуд 528 та умумтаълим мактабларининг барчаси замонавий компьютер техникалари билан таъминланди, шу жумладан 482 та мактабда компьютер синфлари ташкил этилди. Компьютерлар локал ва Интернет тармоғига уланган. Шунингдек, 2016 йилнинг биринчи чорагида 72 та компьютер синф, 72 та интерактив доска манзилли рўйҳат асосида чекка худудлардаги таълим муассасаларига етказиб берилди.

Вилоятдаги барча умумтаълим мактабларининг ҳар бирида 2 тадан чет тили хоналари жиҳозланди.

Мустақиллик йилларида 16 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 12 та "Баркамол авлод” болалар маркази барпо этилди. 152 та мактабга янгидан спорт заллари қурилди. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, умумтаълим муассасалари замонавий спорт жиҳозлари билан тўлиқ таъминланди.

Мустақиллик йилларида Вера Борисовна Пак ва Анора Маҳмудовалар "Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлдилар. 16 нафар ўқитувчи "Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси”, 8 нафар фидоий ўқитувчиларимиз "Ўзбекистон Республикасида ҳизмат кўрсатган халқ таълими ходими” фахрий унвонларига эга бўлдилар. Қирққа яқин жонкуяр муаллимларимиз Давлатимизнинг қатор орден ва медалларига сазовор бўлдилар.

Бугун таълим жараёнларида ахборот технологиялари тобора кўпроқ жорий қилинмоқда. Бу ахборот алманишинув, дунёни юртимизда кечаётган жараёнлардан хабардор қилиш, ўз навбатида дунёда кечаётган жараёнлардан хабарли бўлишга хизмат қилмоқда. Вилоят халқ таълими тизимида бу соҳада ҳам кўзга кўринарли ютуқларни қўлга киритилмоқда. Жумладан, 2015-2016 ўқув йилида Ҳонқа туманидаги 34-сонли мактаб веб сайти "Энг яхши мактаб веб сайти” танловининг Республика босқичида 1-ўринни эгаллади.

Фарзандларимизни бугунданоқ катта ҳаётга тайёрлаб бориш, келажакда уларга зарур ҳаётий билимларни беришга қаратилган турли танловларда мактаб ўқувчилари фаол қатнашиб, юқори натижаларга эга бўлмоқдалар.

Масалан, Урганч шаҳридаги 1-мактабнинг 1-синф ўқувчиси Салимов Сардорбек "Солиқ билимлари болаларга” танловида, Урганч туманидаги 38-мактабнинг "Камалак зукколари” жамоаси "Камалак билимдонлари” танловларининг Республика босқичида 1-ўринни эгаллашди.

Жорий йилнинг 25-26 март кунлари бўлиб ўтган умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари ўртасидаги фан олимпиадасида вилоят ўқувчилари аниқ фанлардан Республикада биринчи ўринни эгаллашди.

"Президент асарлари билимдонлари” кўрик-танловининг Республика босқичида Хонқа туманидаги 25-сонли умумий ўрта таълим мактаби фахрли1-ўринни эгаллади.

2016 йилнинг " Билимлар беллашуви ” мусобақасида Хоразм вилояти жамоаси умумжамоа ҳисобида Республикада 3-ўринни эгаллади.

"Энг яхши дарс ишланмалар” Он-лайн кўрик танловининг Республика босқичида қатнашган Урганч шаҳар 9-сонли мактабнеинг тарих фани ўқитувчиси Маткаримова Сабоҳат, Урганч туман 33-сонли мактабнинг информатика фани ўқитувчиси Аллаберганова Умидалар ғолиб бўлишди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 25 мартдаги "Умумтаълим муассасаларининг чет тиллар ўқитувчилари малакасини ва касб-маҳоратини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 67-сонли қарори асосида вилоятда ишлаётган чет тили фани ўқитувчилари ўртасида "Йилнинг энг яхши чет тили фани ўқитувчиси” кўрик танлови ўтказилди. Республика ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига кўра Хоразм вилоятидан 5 нафар чет тили фани ўқитувчисига Республика босқичида қатнашиш хуқуқи берилди. Республика бўйича беллашган 71 нафар чет тили фани ўқитувчилари орасида вилоятимиздан 3 нафар, Хонқа тумани 33-мактабнинг чет тили фани ўқитувчиси Шарипова Чарос Таировна,Питнак шаҳри 1-сонли ихтисослашган мактабнинг чет тили фани ўқитувчиси Матяқубова Лобархон Ортиқбоевна, Хонқа тумани 7-ихтисослашган мактабнинг чет тили фани ўқитувчиси Собирова Инобат Шоназаровналар Республика болсқичида 200 баллдан юқори балл тўпладилар ва Англия давлатига тажриба алмашув учун бориш хуқуқини қўлга киритдилар.

Азал-азалдан Хоразм халқи ўз санъати, истеъдодли санъаткорлари билан машҳурдир. Ушбу анъанани изчил давом қилдираётган истеъдодли болажонларимиз Республика, Жаҳон миқёсида ўз истеъдодларини намойиш қилиб келмоқдалар. Кейинги 5 йил давомида 1356 нафар ўқувчи Республика даражасида, 153 нафари Ҳалқаро миқёсидаги танловларнинг ғолиблари бўлишди.

"Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг 18-21 май кунлари Андижон шаҳридаўтказилган Республика босқичида Урганч шаҳридаги 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Салаев Собуржон фольклор йўналиши бўйича Республикада 1-ўринни, шу мактабнинг ўқувчиси Жасурбеков Донёрбек эстрада йўналиши бўйича 3-ўринни, Қўшкўпир туманидаги 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Юсупов Бобур бахши йўналиши бўйича 2-ўринни, шу мактабнинг ўқувчиси Болтаев Отамурод акдемик вокал йўналиши бўйича 3-ўринни, Боғот туманидаги 14-сонли мактаб ўқувчиси Ҳажиева Гулбадан анъанавий хонандалик йўналиши бўйича 3-ўринни эгаллашди.

Кейинги йилларда болалар спортига берилаётган эътибор туфайли 5 йил давомида 16 ёшгача бўлган ўғил қизларимизнинг 1000 нафардан зиёди Республикада, 118 нафари Халқаро миқёсда юқори натижаларга эришдилар.

2016 йилда Шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида фахрли 2-ўринни эгаллаган Урганч шаҳридаги 15-сон мактабнинг 3-синф ўқувчиси Расулбек Абдуллаев Эроннинг Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш йўлланмасини қўлга киритди ва Теҳронда бўлиб ўтган мусобақада фахрли 3-ўринни эгаллади.

2016 йил Қозоғистонда ўтказилган Осиё чемпионатида Янгиариқ тумани спорт мактаби ўқувчиси Фаррух Рўзметов спортнинг ДЗ-ЮДО тури бўйича 1-ўринни эгаллади.

Бокс бўйича Ўзбекистон кубогида Боғот тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчиси Ахмад Ахмедов 1-ўринни эгаллади.

Жорий йилнинг 2-6 июнь кунлари Филиппин давлати Манила шаҳрида бўлиб ўтган спортнинг Эркин кураш бўйича Осиё чемпионатида Урганч шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчилари Ғулом Абдуллаев 1-ўринни эгаллаб, олтин медални ва Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Нодира Собирова 3-ўринни эгаллаб, бронза медаль совриндори бўлди. Ҳар иккала ёш спортчи ҳам "Халқаро тоифадаги спорт устаси” талабини бажардилар.

Шуҳрат Маткаримов,

Вилоят ҳокимлигининг етакчи мутахассиси