Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Халқаро инвестицион форум иштирокчилари Хоразмда
05.11.2015

Бугун Тошкентда иш бошлаган Халқаро инвестицион форум иштирокчиларидан бир гуруҳи 4 ноябрь куни Хоразм вилоятига ташриф буюришди. 
Меҳмонлар Урганч шаҳридаги “Урганч ёғ-мой” ва “Урганч экскаватор” АЖ ларда бўлиб корхоналарнинг фаолияти билан танишдилар.
- Ўзбекистондаги корхоналарнинг фаолияти йил сайин такомиллашиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тури кўпайиб, сифати тобора ошиб бораётганини алоҳида таъкидлашни истардим, – дейди АҚШнинг “CitiBank” банки вакили Жэсон Зулло. – Мамлакатингизда иқтисодиётнинг барча соҳалари муваффақиятли ривожланмоқда. Юртингиздаги мавжуд иқтисодий ва сиёсий барқарорлик, тинчлик ва осойишталик хорижликлар эътиборини тобора оширмоқда. Урганч экскаватор” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги ва йўл-қурилиш техникаси, металл конструкциялар, шунингдек, “UzXCMG” қўшма корхонасининг экскаватор ва бульдозерлари ўзининг юксак сифати ва рақобатбардошлиги билан бизда катта таассурот қолдирди. Ушбу форумга кўплаб мамлакатлардан, нуфузли халқаро ташкилотлар ва компаниялардан вакиллар ташриф буюргани уларнинг Ўзбекистонда ўз бизнесини йўлга қўйиш, мавжуд ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ниятида эканидан далолатдир. Биз ҳам мамлакатингиз билан иқтисодиётнинг турли соҳаларида сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш ниятидамиз.


- Форум иштирокчилари учун уюштирилган бизнес­учрашувлар, қатор корхоналар фаолияти билан танишув мамлакатингиз иқтисодий салоҳияти ҳақида бой тасаввурга эга бўлиш имконини бермоқда, - дейди Испаниянинг “Flores Valles” компанияси минтақавий менежери Виллиам Музи. - Ўзбекистондаги инвестиция сиёсатининг бир жиҳати эътиборимни тортди.Бу маҳаллий хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлашни таъминлайдиган, юқори технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга мўлжалланган лойиҳаларга устувор аҳамият берилаётганлигидир. Биз форумда янги ҳамкорлар топиш, инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишдек аниқ мақсадлар билан келганмиз. Хоразмда ёғ-мой маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар фаолияти билан яқиндан танишиб, Ўзбекистонда барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалиги, озиқ­овқат ва машинасозлик саноати ҳам изчил ривожланаётганига амин бўлдик. Биз  саноат тармоқларида қўлланиладиган замонавий лаборатория жиҳозлари, озиқ-овқат саноати соҳасида фойдаланиладиган замонавий технологик линияларни ишлаб чиқариш ва бундай маҳсулотларни етказиб бериш борасида яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш ниятидамиз. “Урганч ёғ-мой” корхонаси, ўйлайманки, улар сафидан жой эгаллайди. Хива, Ичан Қалъани кўриб, маҳобатли миноралар орасида ўзимни гўё мўъжизалар оламида юргандай ҳис этдим. Бир-бирига туташиб кетган гўзал обидалар киши хаёлини узоқ ўтмишга етаклайди. 
- Компаниямиз Ўзбекистоннинг қатор банклари билан бир неча йилдан буён савдо ва сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш орқали самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ўзаро ҳамкорлигимизни янада кенгайтириш учун катта имкониятлар мавжуд,- дейди Туркиянинг “City Group” компанияси вице-президенти Илҳан Меркон. 
- Халқаро инвестициявий форум туфайли яна Ўзбекистонга келганимдан жуда хурсандман, дейди ҳамсуҳбатининг фикрини давом эттириб Германиянинг “Siemens” компанияси менежери Вадим Розинов. -   Бизнинг компаниямиз мамлакатингиздаги 20 йиллик фаолияти давомида кўплаб инвестицион лойиҳаларда иштирок этиб келмоқда. Бу галги нуфузли тадбир янги ҳамкорлар топиш, инвестициявий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. 
Мамлакатимиздаги қулай инвестициявий муҳит, тадбиркорлар учун яратилаётган кенг имкониятлар хорижий ҳамкорларнинг эътирофига сазовор бўлмоқда. Натижада янги-янги қувватларга асос солиниб, улар иқтисодиётимизни янада ривожлантириш, ҳудудлар саноат салоҳиятини ошириш, экспорт имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилаётир.

Хоразм вилояти ҳокимлигининг Ахборот хизмати