Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯ ОЛДИДАН
13.09.2014

Президентимиз ташаббуси билан жорий йилнинг октябрь ойида Урганч шаҳрида “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзуига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, мамлакатимиз 2008 йилда “Орол муаммолари, уларнинг аҳоли генофонди, ўсимлик ва хайвонот оламига таъсири хамда оқибатларини енгиллаштириш учун халқаро хамкорлик чора-тадбирлари” мавзуидаги халқаро анжуманга мезбонлик қилган эди. БМТ кўмаги билан ўтказилган ушбу тадбир доирасида Орол денгизи ҳавзасидаги мамлакатларга кўмак бериш бўйича 2011-2015 йилларга мўлжалланган Дастур ишлаб чиқилиб, унда 300 дан ортиқ, лойиҳаларга 8,5 млрд. АҚШ долларидан ортик маблағ йўналтириш белгилаб олинган эди. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки Орол бир пайтлари катталиги бўйича дунёда 4-ўринда эътироф этиларди. Ноёб денгиз ва унинг атрофи беқиёс табиат олами, гўзал биохилмахиллик маскани эди. Орол ўша пайтлари, том маънода, икки саҳро ўртасидаги хаёт манбаи ҳисобланарди...
         Бинобарин, Ўзбекистан нуфузли халқаро минбарлардан туриб дунё хамжамияти диққат-эътиборини мазкур долзарб масалага бот-бот қаратиб келмоқда. БМТ Бош ассамблеясининг 1993 йил 28 сентябрдаги 48-сессиясида давлатимиз раҳбари томонидан ушбу ўткир муаммо биринчи бор кўтарилган бўлса, мазкур ташкилотнинг 1995 йил 24 оқтябрдаги 50-сессиясида БМТ Атроф-муҳит бўйича дастури шафелигида Орол денгизи ва Оролбўйи муаммолари бўйича кенгашни ташкил қилиш ташаббуси илгари сурилди.
Айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан БМТнинг Минг йиллик ривожланиш мақсадларига бағишланган ялпи мажлисидаги нутқида билдирилган фикрлар ҳеч кимни бефарқ, қолдирмади. Унда алохида тўхталиб ўтилганидек, “Экологияни мухофаза қилиш ва атроф-мухитни асраб-авайлаш, айниқса, хозирги аномал табиий ўзгаришлар шароитида Мингйиллик декларациясида белгиланган мақсадларга эришишда катта ахамият касб этади. Орол фожиаси экология муаммоларига масъулиятсиз муносабатда бўлишнинг яққол мисолидир. Бир пайтлар ноёб ва гўзал денгизлардан бири бўлган Орол бир авлод хаёти давомида деярли қуриб ва йўқолиб бораётган сув хавзасига айланди.
Қирқ йил мобайнида Орол денгизи акваторияси 7 баравар қисқарди, сув хажми 13 марта камайди, унинг минераллашуви эса ўнлаб баравар ошиб, денгизни тирик организмларнинг яшаши учун яроксиз аҳволга келтирди. Натижада қарийб барча ҳайвонот ва наботот олами таназзулга учради ва йўқолди.
Бугун Орол бўйида нафақат экологик, балки дунё миқёсида оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган мураккаб ижтимоий - иқтисодий ва демографик муаммолар пайдо бўлди.
БМТ Бош котиби Пан Ги Мун 2010 йил Оролбўйига ташрифи чоғида бунга гувоҳ бўлди. Шундай экан, Юртбошимиз айтиб ўтганидек, Орол денгизининг қуриши давом этаётгани ва унинг атрофида гуманитар фалокат содир бўлаётгани сабабли Орол бўйининг табиий биологик фондини асраб-авайлаш, Орол инкирозининг атроф - муҳитга, энг муҳими, бу ерда истиқомат қилаётган юз минглаб ва миллионлаб одамлар хаётига ҳалокатли таъсирини камайтириш бугунги кундаги энг муҳим вазифа ҳисобланади.
Шу боис ўтган йилларда республикамиз ва Марказий Осиё минтақаси давлатлари ушбу экологик муаммони бартараф этишга катта саъй-харакат сафарбар этиб келмоқда. Масалан, 1993 йил январида Ўзбекистан, Туркманистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қиргизистон хамкорлигида Оролни қуткариш халқаро жамғармаси ташкил этилди. Ўз навбатида, 1995 - 2012 йиллар давомида Оролбўйи минтақасига 1,1 миллиард АҚШ долларидан ортиқ миқдорда ҳалқаро донорлик кўмаги берилди. Орол денгизи минтақаси давлатларига ёрдам кўрсатиш бўйича Марказий Осиё мамлакатлари ўз маблағлари ҳисобидан иккита дастур амалга оширилди. Умуман, жамғармага аъзо давлатлар томонидан 2003 - 2010 йилларда лойиҳаларни хаётга татбиқ этиш учун 2 миллиард доллардан зиёд маблағ ажратилди. Ушбу саъй-харакатлар Орол хавзасидаги сув ресурсларини ҳамкорликда бошқариш механизмларини ривожлантириш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш ва унинг саломатлигини яхшилаш, экологик офат худудини реабилитация қилиш, қашшоқлик ва ишсизлик даражасини камайтириш каби мақсадларга йўналтирилгани билан катта аҳамиятга эгадир.


Мутахассисларнинг айтишича, бугунги кунда Орол денгизи ҳудудида 5,5 миллион гектар майдонга тенг қум-туз саҳроси хосил бўлган. У ердан ҳар йили 75 миллион тоннадан зиёд чанг-тўзон ва заҳарли тузлар ҳавога кўтарилиб, 400 километрлик майдон бўйлаб тарқалиши аниқланган. Бу эса нафақат Оролбўйи минтақаси, балки глобал миқёсдаги жиддий хатардир. Чунки мазкур ҳудуд Ғарбдан Шарққа тез харакатланувчи ва зарарли моддаларни атмосферанинг юқори қатламларига олиб чиқувчи кучли хаво оқими йўлида жойлашган. Оқибатда хозирги кунда бундай аэрозоллар аломатлари Европа ва хаттоки, Шимолий муз океани осмонигача етиб бораётир. Боз устига, охирги 50 йилда Оролга дарё оқими деярли 4,5, унинг сув юзаси 8, сув ҳажми 13 баробардан кўпроққа қисқариб, шўрланиш даражаси 13 - 25 мартага кўпайиб кетди. Бу Тинч океанидаги минераллашув даражасидан 7-11 баравар ортиқлиги кишини хавотирга солмасдан қўймайди. Боиси сувнинг ифлосланиши, сув ресурсларининг тақчиллиги, чучук оби-ҳаёт сифатининг пасайиши, ерлар деградацияси, иқлим ўзгариши, катта миқдордаги туз ва чангга аралашиб, қоришиб кетган  бундай  манзара Оролбуйи аҳолиси, айниқса, болалар соғлиғи, миллат генофонди, атроф-муҳит мусаффолигига жиддий зарар етказмоқда. Турли касалликлар пайдо бўлиб, худуддаги флора ва фауна оламининг ярмидан кўпи йўқолиб кетди. Қачонлардир мазкур макон баракасига барака, кўркига кўрк қўшган балиқларнинг 11, сут эмизувчиларнинг 12, қушларнинг 26, ўсимликларнинг 11 турини ҳозир бу ерда деярли учратмайсиз.
Урганчда бўлиб ўтадиган халқаро форум хам ана шундай ўткир муаммоларга ечим топиш - аҳоли саломатлиги, генофондини муҳофаза қилиш, табиат неъматлари, экотизимларни асраб-авайлаш ва қайта тиклаш нуқтаи назаридан жуда долзарбдир. Ўз навбатида, шу асосда Орол денгизи хавзаси минтақасидаги экологик ва ижтимоий-иқтисодий холатни яхшилаш, экологик халокат асоратларини камайтиришга оид дастурлар хамда лойиҳаларни амалга оширишга бўлган эътибор янада кучаяди. Бу борада халқаро ҳамжамият интилишлари фаоллашиб, ҳамкорлик яхшиланади. Нуфузли анжуман давомида Орол денгизи муаммоларига бағишланган видеофильм намойиш этилади, минтакавий лойиҳалар ижроси масалалари муҳокама қилинади, Оролни қутқариш ижроия қўмитаси мутасаддилари, халқаро ташкилотлар делегациялари раҳбарлари ва донорлар маърузалари тингланади.
С. МАХСУМОВ.
“Халқ сўзи”  9 сентябрь, 2014 йил № 174 (6104)