Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ХАЛҚИМИЗНИНГ БУЮК ХОФИЗГА ЭҲТИРОМИ
06.07.2015

Устоз  санъаткор, мумтоз ашулалар ижрочиси Комилжон Отаниёзов яратган улкан ижодий услубни ёшлар орасида кенг тарғиб этиш, унинг бой маданий меросига эхтиром кўрсатиш, баланд пардаларда куйлаган қўшиқларини ижро эта оладиган ёш истеъдод эгаларини аниқлаш, кашф этиш мақсадида Шовот туманидаги буюк хофиз номи билан аталадиган маданият ва истирохат боғнда устоз хотирасига бағишланган республика кўрик - танлови бўлиб ўтди.
Ушбу танловда Комилжон Отаниёзов ашулалари ижроси буйича мамлакатимизнинг барча худудларида голибликни кулга киритиб, танловнинг якуний боск;ичига йулланма олган санъаткорлар иштирок этишди.
Республика курик-танловининг очилиш маросимида вилоят ҳокими П.Бобожонов қатнашди ва сўзга чиқади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари Д.Муллажонов, республика Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар илмий методик маркази директори А.Хайдаров, Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамғармаси раиси А.Каримовлар сўзга чиқиб, устоз санъатининг бугунги кундаги қадри ва қиммати хақида гапириб, ҳар бир иштирокчига омад ёр бўлишини тилашди.
Кўрик - танловда иштирок этадиган ҳар бир ижрочининг махоратини бахолаш учун тажрибали санъаткорлар орасидан хакамлар хайъати аъзолари танлаб олинди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Эркин Мадраҳимов, Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Ортиқ Отажонов, Ўзбекистон халқ ҳофизи Фарҳод Давлатов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар - Рахматжон Қурбонов ва Оғабек Собировлар ҳар бир қатнашчининг ижрочилик услуби, махоратини холис бахолаб боришди.
УЛУҒ САНЪАТКОРНИНГ УМИР ЙЎЛИ
1917 йилнинг 20 июлида Шовот туманидаги Бўйрачи қишлоғида дунёга келган К.Отаниёзов Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти деган юксак унвонни олган буюк инсон эди. Устоз нафақат хонанда балки созанда, актёр ва бастакор ҳам бўлган. Санъаткор яратган ва куйга солиб айтган ашулаларнинг ўзи қутлуғ билан эврилишдир. Хар бир ашуласини бадиий етуклик даражасида куйлаган хонанданинг достон йўлларида айтганлари ҳам ғоят сехрли тарзда ижро эталганлиги билан жуда хайратланарли. Хоразм мақом йўлларидан куйлаганида созанданинг ноёб қобилияти ўз овози, ўз сози баробарида намоён бўлган...



Мумтоз халқ ашулаларини, достонларини, Хоразм сувора ва мақомларини ижро этганида устознинг гўзал салобати ва ўзига хос ширали овози янада сайқалланган. У достон қўшиқлари асосида янгича услуб яраттанлиги билан ажралиб туради.
Юксак ижрочилик махорати билан ўзбек санъатини дунёга ёйган Комилжон Отаниёзовни ер юзининг кўпгина мамлакатларида кутиб олиб олқишлашган. Унинг минглаган мухлислари санъаткорнинг ширали овозига мафтун бўлган. Устозга бағишлаб шеърий қасидалар яратишган. Бетакрор овози, ягона ижро йўли билан хамон кўнгиллар мулкида абадий яшаб келаётган буюк санъаткорнинг номи асрлардан асрларга ўтмоқда...

СОЗАНДА ОВОЗИНИНГ СИРИ


Шугун оқшом чиққан ойлар ботмоғой,
Шу юртима галган давлат қайтмоғой.
Галмин- галмин бир галибмнз Хивағо
Тўққиз оқшомгача донглар отмоғой!

Овозининг ширалилиги, оҳангни меъёрига етказиб айтиши, мусиқа билан кўнгилга кириб келиши устоз санъаткоргагина хос хислатлардан бири эди. У ҳар бир сўзнинг тўлиқ талаффуз қилинишига, маъносига қизиқар, ғализ сўзни ишлатмасликка ҳаракат қиларди. Шунинг учун ҳам санъаткор ижросидаги ашулалар ҳануз юракларни титратиб келаётир.
-Овозни Оллоҳ инъом этади,-дейди Ўзбекистон халқ артиста Ортиқ Отажонов. -Комилжон аканинг овози ўта ёқимли, жарангдор, файзлилиги билан ажралиб турарди. Устознинг ўзи эса жуда сахий, инсонпарвар, адолатпарвар, зътиқоди бутун инсон эди. Буюк санъаткорнинг шахсиятида хонандалик билан шоирлик ҳамда олимлик ҳам жамулжам бўлганлигини эътироф қилишади кўпгина замондошларимиз. Чунки у киши ўз манфаатидан халқ манфаатини уступ қўярди. Хасадгўйлик, ғаразгўйлик, бахиллик уста шахсиятига бутунлай бегона бўлган туйғулар эди. Шунинг учун ҳам Комилжон аканинг нуроний юз-у кўзларидан нур ёғилиб тургандек туюларди.
Бетакрор овоз соҳиби бўлган Комилжон устоз ижросидаги қўшиқлар бугун ҳам кўнгилларимизни нурафшон этиб турибди. Ширали ва мафтункор овоз руҳни тозалайди. Руҳнинг тозариши эса танани жамики иллатлардан фориғ этади...

КЎРИК-ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ
Комилжон Отаниёзов авж пардаларга кўтарган миллий ашулачилик мактабининг ёш ижрочилари кўрик-танловда яна бир бора эл-юртга танилдилар. Уларнинг “нолаларида” устоз оханглари жаранглади. Соз созланди, тор нола этди, қўшиқ куйлагувчининг салоҳият ва қобилияти халқ назаридан ўтди. Ёш “Комилжонларга” халқнинг ўзи баҳо берди, халқнинг ўзи ҳакамлик қилди. Маданият ва истироҳат боғи хонишлардан ларзага келгандек бўлди. Эл йиғилган боғ янада нурафшон тарзда гўзал қиёфада жилоланди. Чунки, саҳнанинг безатилиш услуби хам бетакрор ва жозибали эди. Саҳнада тор кўтариб чиққан қўшиқ куйлагувчиларнинг хар бир харакати, хар бир ижро услуби, ашулани авж пардага кўтариши... хуллас, жамики харакат нигох ва кўзлардан четда қолмади...
Хар бир иштирокчининг санъатига холис бахо берилди. Хуллас, умид билан келган истеъдод эгаларининг санъати ўз ўрнини топди.
Тошкентлик Маъруф Омонов – “Энг ёш ижрочи” номинацияси бўйича, қашқадарёлик Илхом Қўзибоев – “Энг жозибали ижрочи”, самарқандлик Олим Пўлатов эса “Энг кекса ижрочи” номинациялари бўйича ғолиб деб топилдилар.Қорақалпоғистонлик Мурат Иброҳимов, бухоролик Соҳиб Абдуллаев, сирдарёлик Комилжон Собиров, Ойбек Худойберганов, фарғоналик Аброр Исмоилов, андижонлик Мансурбек Аҳмаджонов, сурхондарёлик Акмал Хаитов, хоразмлик Мақсуд Матниёзов, Рашид Оллабергановларнинг хонишларини эл тинглади, улардан эл баҳара олди, эл қувонди. Илло, ёш “Комилжонларнинг” иқтидори юксакдан-да юксак, улуғдан-да улуғ эди. Бетакрор ва ноёб қобилият эгалари юракларни тўлқинлантариб саҳнада хониш этишди. Айнан устоз ижроси йўлидаги қўшиқларни томошабинлар жон қулоғи билан тингладилар.
Республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган меҳмонлар-у санъаткор ижодининг мухлислари юз-у кўзларида шодлик балқиган ҳолда ўрниларидан туриб қарсак чалишди. Чунки, саҳнада айтилаётган қўшиқлар соф санъат намунаси - Комилжон устознинг бетакрор ижро услубида таралаётган ашулалар ади Илло, бу айнан устоз санъатининг мангуга дахлдорлигидан нишонадир, бу - устоз шогирдларининг ижрочилик маҳоратидан денгиздек тўлқинланиш эди..
Ғолиблар Республика халқ ижодиёти ва маданий - маърифий ишлар бўйича илмий-методик марказининг Фаҳрий ёрлиғи ҳамда вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси, Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамғармаси эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
-Танловда қатнашган ҳар бир ижрочининг саҳнада ўзини тутиш маданиятидан тортиб, айтилаётган қўшиқнинг матнидаги эътарофигача назорат қилинди. Чунки, миллий ва мумтоз санъатимизни келажак авлод онгига чуқур сингдириш, иқтидорли ҳаваскор ёшларни қўллаб - қувватлаш, тўғри йўл-йўриқ кўрсатиш ҳамда ўз овоз имкониятларини катта сахналарда намойиш қилишлари учун талабни кучайтириш ҳақида фикрлар айтилди. Кўрик-танловда иштирок этган хар бир санъат ихлосмандининг сазана либослари ва ижро маҳоратларида йўл қўйилган баъзи камчиликларни бартараф этиш борасида устоз санъаткорлар холис фикрларини билдиришди,-дейди Ўзбекистон Республикаси маданият па спорт ишлари вазирининг ўринбосари Д.Муллажонов. - Тадбирда шу нарсага амин бўлдикки, устознинг шогирдлари жуда кўп ва уларнинг ижросида фақат Комилжон Отаниёзовнинг соф тараннумини хис этдик...

ҚЎШИҚНИНГ КЎРИНМАС СЕҲРИ
Буюк ҳофиз ижодида мақом йўлларидан ташқари лирик қўшиқлар ҳам ўрин олганки, бу ижро услуби ҳам халқимиз томонид севиб кутиб олинган. Айниқса мухлислар сен эшитадиган “Раъно” кўшиғи санъатга ошуфта бўлган айтим йўлларини соғинган юракларни яна энтиқтириб юборди...

Раъно деган сочи сори, 
Сочлари сунбулни тори,
Kўpгaн айтар, “Кимни ёри” 
Ман бугун Раънони кўрдим.
Кўрдим, кўрдим, нани кўрдим,
Ман бугун Раънони кўрдим...

Қўшиқ қўшиққа, соз созга, ашула ашулага уланади. Овозлар навозиш этади, овозлар авж пардага кўтарилади...

Эй кўнгил, одам хаёл айлаб дема нодоға сўз,
Чунки ул инсон эмас, топсанг деғил инсонга cўз.
Билмаган ўз қадрини не билғуси cўз қадрини 
Хайфдур доно демак нодону беурфонға cўз... 
Сўзлар зоҳир бўлди, сўзлар ботин бўлди, сўзлар кулдирди, йиғлатди, кўнгилларни энтиктирди, тўлқинлатди ва охири юракда иқрорни  туйди. Демак, устоз санъатининг урфонлари, инжулари, гавхарлари беҳад, уларни териб яна элга бахшида этмоқ саодати қўлларига сехрли ва илоҳий торни иҳлос ва меҳр билан ушлаганларгагина ато этар!
-Комилжон ака хақиқий мураббий ва меҳрибон, керак пайтида қаттиққўл устоз эдилар,-дейди таниқли санъаткор Раҳматжон Қурбонов. -Устознинг қанотлари остада жуда кўплаган шогирдлар камолга етдилар. Устоз саҳнага чиққанларида томошабинларни шу қадар ўзларига жалб қилиб олардиларки, томошабин ўзини куйлар узра парвоз қилаётгандек ҳис этарди. Устознинг салгина бекор қолганида шеър машқига тушганларини Имсиной бибимиз хамиша эътироф қилардилар.Устоз шеърлари маъноли, мусиқий, жарангдор чиқарди.
Кўрик-танлов иштирокчиларининг ижро услубида устоз санъатига бўлган меҳр балқиди, муҳаббат намоён бўлди. Хаттоки, талаффузнинг софлиги аён бўлди, устоз айтимидаги ижролар янада мароқли ва мусаффо тарзда жаранглади...

ЯКУНИЙ ДАҚИҚАЛАР ҲАЯЖОНИ
  Тадбирнинг самарқандлик иштирокчиси Далер Саидов, Тошкент шаҳри иштирокчиси Ферузбек Норматов фаҳрли учинчи, Набижон Худойберганов, Шарофжон Матжонов (Хоразм вилояти иштирокчилари), Шерзод Аслонов (Навоий вилоятидан) иккинчи ўринни қўлга киритганлиги учун ҳамкор ташкилотларнинг III ҳамда II даражали дипломи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ниҳоят, купларнинг диққатини жалб этган якуний хулоса, фаҳрли биринчи ўрин эгаси кимлиги томошабинларни қизиқтирар, кўзлар ва нигохлар, эътибор ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг сўзларига қаратилган эди.
-Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов хотирасига бағишланган Республика кўрик-танловида фаҳрли биринчи ўринни қўлга киритганликлари учун тадбирнинг Хоразм вилояти иштирокчилари - Анвар Бекжонов ва Акмал Қурбонов - Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Республика халқ ижодиёти ва маданий - маърифий ишлари илмий - методик марказининг 1-даражали дипломи ҳамда эсдалик совғаларини олишга мушарраф бўлишди! Жимжитликни тараннум учун янграган қарсакларгина бузди, холос. Ижрочиларнинг ижодига берилган халқнинг ва холис ҳакамларнинг хулосалари адолатли ва хаққоний бўлди!
Курик-танловни юқори савияда ташкил этиш ва ўтказишда яқиндан ёрдам берганлиги учун Хоразм вилояти маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Ш.Мадаминов Республика халқ ижодиёти ва маданий- маърифий ишлар илмий-методик марказининг Фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

ТААССУРОТЛАР
Тадбир тугаганидан кейин устоз санъаткорлар хамда танлов ғолиблари ижросида К.Отаниёзов номидаги маданият ва истироҳат боғига йиғилган меҳмонлар ва томошабинлар эътиборига гала концерт ҳавола этилди. Мазкур жараёнда халқ севган санъаткорлар - Ўзбекистон халқ артистлари - Ортиқ Отажонов, ака -ука Рофуржон ва Руломжон Эшжоновлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар - Рахматжон Қурбонов, Оғабек Собиров, Ўзбекистон халқ хофизи Фарход Давлатов, Ўзбекистон халқ бахшиси Қаландар Норматов хамда кўрик-танловнинг ғолиб иштирокчилари томонидан устоз ижодидаги куй-қўшиқлар гулдастаси томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.
Минг нафардан зиёд санъатсевар мухлислар устоз санъаткор Комилжон Отаниёзовнинг қўшиқларидан яна бир бор бахраманд бўлдилар. Кўҳна воҳанинг чекка худудларидан ҳам мухлислар келишди.
- Қадим Питнакдан Шовотга келганимга икки кун бўлди, -дейди меҳнат фахрийси, устоз ашулалари ихлосманди Қаландар Бобожонов. - Икки кун мобайнида ўтказилган мусиқали дастурдан жуда мамнун бўлдим, ёш ижрочиларнинг санъатидан кўнглим сел бўлди, кўнглим ҳузурланди. Назаримда устоз тирилиб келгандай бўлди-ёв...
-Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманидан келганимга, кетган вақтимга ачинмадим,-деди навбатдаги суҳбатдошимиз Полвонбой Полвонов. - Ёшим саксондан ошди. Мен Комилжон ака мусиқасининг, мумтоз санъатининг мухлисиман. Келажак авлоднинг устоз санъатига бўлган мехрини кўрдим. Кўнглим тоғдек ўсди. Демак, устоз ўзининг қўшиқлари билан хамон яшаяпти, мана шу ёш ижрочилар юрагида, халқнинг юрагида, қолаверса, мутасадди ташкилотларнинг жонкуяр ва фидойи вакиллари юрагида яшаётганлигига гувох бўлдим. Энди бу санъат ўлмайди, неча юз йиллар боқий қолади...
- Иккинчи жахон уруши жанггохларида қон кечиб юрганимда, ярадор бўлиб госпиталда даволанганимда бугунгидек шодумонликни, дориломонликни кўраман деб ўйламаган эдим. Юртимизнинг жаннатмакон бўлиб кетганлигини айтайинми, ёки ўтганларнинг, буюкларнинг рухларини шод этмоқ илинжида қилинаётган бугунгидек нуфузли танловлар ва эътибордан мамнунлигимни айтайми... Икки кунгача шу ердан жилмадим. Дастур бошланишидан охиригача зерикиш нималигини билмадим. Юрагим мумтоз ашулалардан озиқ олди, юрагим сув ичгандек бўлди. Рухим шундай енгилки, навқирон йигитлардек чопқиллагим келади. Кўринг-а, ашуланинг, куйнинг сехрини,-дейди навбатдаги хамсухбатим Шовот тумани марказида истиқомат қилаётган отахон Рейимбой Хайитбоев, - соф миллий санъатимизнинг улуғланганлигини кўриб, юртимизнинг, миллатимизнинг фидойиларига рахматлар айтаман. Илохим, санъатимиз янада гуллаб - яшнайверсин!

Феруза ТАНГРИБЕРГАНОВА.
“Хоразм ҳақиқати” 2015 йил 4 июль №53 (19191)