Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ҲАРБИЙ ХИЗМАТ -ШАРАФЛИ БУРЧ
14.02.2014

ҲАРБИЙ ХИЗМАТ -ШАРАФЛИ БУРЧ

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли харбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган харбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш ҳамда шу юзадан вилоят хокими қабул қилган қарор асосида вилоятимизда 2014 йил муддатли харбий хизматта чақирувни намунали ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилди.


Чақирув-йиғув пунктлари ва чақирув комиссиялари зарур воситалар билан жиҳозланди. Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси йиғув пунктида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитларнинг дастлабки гуруҳини тантанали равишда кузатиш тадбири бўлиб ўтди. Унда "Маҳалла" жамоат фонди, "Нуроний" жамғармаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят Кенгаши, вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, ота-оналар иштирок этди. Тадбирда вилоят ҳокими П.Бобожонов қатнашди ва сўзга чиқди. Қайд этилганидек, бугунги кунда Қуролли Кучларимиз ҳар томонлама юксалиб, унинг сафларида чуқур билимли, матонатли, жисмонан соғлом ва маънан баркамол ёшлар ўз бурчларини шараф билан бажармокдалар.
- Ўғлим Фарруҳбек ёшлигидан ҳарбий соҳа билимларини эгаллашни орзу қиларди. Унинг орзуси ушалганидан хурсандман. Ўғлим Ватанимиз сарҳадларини муносиб асрашига,   берилган топшириқларни сидқидилдан адо этишига ишонаман, - дейди Наргиза Жуманазарова.
- Ҳарбий соҳага бўлган иштиёқим боис ёшликдан пухта хозирлик кўрдим, мунтазам спорт билан шуғулландим. Юртимиз тинчлигини асраб авайлашга, олдимдаги муҳим синовларни енгиб ўтишга сўз бераман", - дейди муддатли ҳарбий хизматга отланаётган янгибозорлик Исломбек Бекчонов.
Саф тортиб турган йигитларнинг чеҳрасидаги хушнудлик ва ўзига хос матонат, ғайратни кўриб калблар фахрга тўлади. Хизматга отланаётган йигитларга эзгу тилаклар билдирилиб улар учун дастурхон ёзилди.
Шеърлар ва қўшиқларда она-Ватанимиз, тинчлик, осойишталик, ёшлик тараннум этилди.
“Хоразм хақиқати”, 2014 йил 8 февраль № 12 (19046)