Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ХАТАМЖОН КЕТМОНОВНИНГ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ САЙЛОВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВИ
14.11.2016

ХАТАМЖОН КЕТМОНОВНИНГ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ САЙЛОВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВИ

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмонов 9 ноябрь куни Хоразм вилояти сайловчилари билан учрашди.

Видеоконференция тарзида ташкил этилган учрашувни халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати А.Раҳимов очди. Президентликка номзоднинг ишончли вакили Р.Сабуров йиғилганларни номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмонов ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар самарасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Хоразм вилоятида ҳам барча соҳаларда улкан ютуқ ва марраларга эришилди, вилоят шаҳар ва қишлоқлари замонавий қиёфа касб этиб, аҳоли фаровонлиги муттасил юксалиб бормоқда.

Номзод ўз сайловолди дастурида миллий манфаатларга содиқлик, мустақиллигимизни асраш ва янада мустаҳкамлаш, Ватанимиз тинчлиги ва тараққиётини таъминлаш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, фуқаролар ва миллатлараро ҳамжиҳатлик, ижтимоий барқарорликни сақлаш орқали Ўзбекистоннинг бош стратегик мақсади - ривожланган демократик давлатлар қаторига қўшилиш, жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашга қаратилган эзгу мақсадлар мужассам эканини таъкидлади.

Дастурда кичик бизнес, уй меҳнати, касаначилик ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш орқали хотин-қизлар бандлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш, меҳнат қонунчилигида аёлларга берилган ҳуқуқ ва қўшимча имтиёзлардан кенг фойдаланиш учун янада мақбул шароитлар яратиш, аҳоли бандлиги масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бир марталик вақтинча иш билан банд бўлган шахслар меҳнат фаолиятининг қонуний асосларини такомиллаштириш, уларнинг пенсия таъминоти ва ижтимоий суғуртаси билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишнинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш, турли имтиёзлар орқали иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларини қонунчиликка киритиш, меҳнат муҳофазаси қоидаларини бузганлик учун тадбиркорларнинг масъулиятини янада ошириш ҳамда давлат томонидан қаттиқ назорат ўрнатиш лозимлиги илгари сурилган.

Учрашувда Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши аҳоли банд-лиги ва ижтимоий сиёсат масалалари бўлими бошлиғи Н.Одамбоева, "Халқ суғурта" масъулияти чекланган жамияти суғурта компанияси Хоразм вилояти филиали директори О.Раҳимов, Урганч давлат университети талабаси Р.Ҳожиев, Хонқа енгил саноат ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи директори, халқ депутатлари Хонқа тумани Кенгаши депутати Ж.Қурбонова ва бошқалар номзоднинг сайловолди дастури ҳақида ўз фикрларини билдирди. Сайловчиларни Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

"Хоразм ҳақиқати” газетаси,

2016 йил 12 ноябрь №92.