Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ХИТОЙЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР, ИЖОДКОРЛАР ХОРАЗМДА
15.11.2014

Яқинда вилоятимизга рассомлар,сураткашлар ва ишбилармонлардан иборат бир гурух хитойлик мехмонлар ташриф буюрди. Бу тадбирда Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алокалар жамиятлари Кенгаши хамда Хитой миллий рассомлик академияси фаол вакиллари “Буюк ипак йўли бўйлаб ижодкорлик бўйича Ўзбекистондаги изланиш” кўшма лойихаси асосида иш олиб боришди.
Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ республикаси ўртасида давом этаётган дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлаш борасида ташкил этилган бу тадбир давомида меҳмонлар Хоразмнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилишди.   
Шунингдек, Шарқ гавҳари, очиқ осмон остидаги музей, дея эътироф этилган қадимий Хива бўйлаб саёҳат хитойликларда ҳайратланарли таассуротлар қолдирди. Улар Ичонқалъада маҳаллий ҳунармандлар томонидан кўргазмага қўйилган бир-биридан чиройли, бетакрор маҳсулотларни томоша қилар эканлар, бобомерос касбни ардоқлаб келаётган қўли гул инсонларга таҳсинлар айтишди. Оллоқулихон мадрасасидаги кенг саҳнали айвонда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Машариф Оллоберганов раҳбарлигидаги фольклор-этнографик халқ ансамбли жамоаси томонидаи ижро қилинган куй-қўшиқлар, ялла ва лапарлар, шўх рақслар мехмонларни мафтун этди. Улар биргаликда “Хоразм лазгиси”га рақсга тушдилар . Миллий таомлар, Хоразм деҳқонлари меҳнати маҳсуллари-ширин-шакар мевалар, қовун-тарвузлардан баҳраманд бўлишиб, сахий заминимиз ноз-неъматларини яратганларга рахматлар айтишди. Ичонқалъадаги тарихий ёдгорликлар, музейлар, кўргазмаларни хитойлик меҳмонлар зўр қизиқиш билан томоша қилишди. Ахборот-ресурс марказида интернет тармоғига уланган махсус Хива сайтидаги маълумотлар, тарихий лавхалар, мустақиллик йилларида амалга оширилган улуғвор ишлар, қадим қадриятлар эъзози, хусусан, Хиванинг 2500 йиллиги тантаналари муҳрланган тасвирларни завқ билан кузатишди.
Хоразм Маъмун академиясига ташриф тадбир иштирокчиларида Ўзбекистонда илм-фан, маънавият ва маърифат азалдан юксак даражада бўлганлиги, бу юртда камолга етган Ал Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Маҳмуд аз Замахшарий, Паҳлавон Маҳмуд, Огаҳий каби буюк алломаларнинг дунё цивилизацияси равнақига муносиб ҳисса қўшганлиги хақидаги маълумотлар илиқ таассуротлар қолдирди. Меҳмонлар бу ҳақдаги дил  изҳорларини мамнуният билан қайд этдилар.
-Хива шаҳрининг ўтмиши қурилиши, обидаларининг бир-бирига уйғун ҳолда яхлит сақланганлиги жиҳатидан дунёдаги энг гўзал, бетакрор гўша эканлиги билан бизни ҳайратга солди,-деди Хитой санъат академияси рассомлик ва каллиграфия маркази тадқиқотчиси, профессор Фан Иминь.- Бу шаҳар чиндан ҳам жаҳондаги Афина, Қоҳира каби машҳур тарихий шаҳарлардан колишмаслигига гувоҳ бўлдик. Айниқса бу кўҳна заминда қадимда “Буюк ипак йўли” бўйлаб ўзаро алоқалар изчил йўлга қўйилганлиги ҳақида сақланаётган маълумотлар беҳад фахр қувонч бағишлади. Азалдан аҳил ва иноқ, ҳамкор ва ҳамфикр -Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро дўстона муносабатлар бундан кейин ҳам тобора мустаҳкамлана боришига ишончимиз комил.
Хитойлик меҳмонлар воҳа маркази Урганч шаҳридаги айниқса мустақиллик шарофати билан бунёд этилган кўркам бинолар, кенг ва равон йўллар, мустаҳкам кўприклар, хиёбонлар, гулзорлар, Шовот канали бўйидаги улкан ўзгаришларни завқ билан кузатишди. Урганч суратлар галереясида истеъдодли ёшлар томонидан ташкил этилган рассомлик амалиёти бўйича кўргазмани томоша қилишди.
- Хитойлик меҳмонларнинг Хоразмга ташрифи самарали бўлди, -деди Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари Кенгаши департаменти бошлиғи З.Абидов.- Бу ерда улар Хоразм вилояти тимсолида Ўзбекистонда амалга оширилаётган улуғвор ишлар кўламини кўриб ўз ҳайратларини алоҳида таъкидлашди. “Буюк ипак йўли” бўйлаб иқтисодий муносабатларни янада фаоллаштириш борасидаги хайрли ва эзгу ишлар мунтазам давом этишига истак билдирдилар.


 “Хоразм хақиқати” 2014 йил 12 ноябрь № 90 (19124)