Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ХИЗМАТЛАР ТАЛАБЛАР ДАРАЖАСИДА
30.10.2010

Вилоятимизда аҳолига автотранспорт хизмати кўрсатиш йил сайин такомиллашиб бормоқда. Эндиликда нафақат шаҳар йўналишларида, балки туманларга ҳам автотранспорт қатнови мунтазам равишда ташкил этилган.

“Устатранс” масъулияти чекланган жамияти асосан қатор туманлардаги манзиллар бўйича йўналишларда ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Жумладан, вилоят марказидан Хонқа, Урганч, Янгиариқ, Гурлан, Янгибозор туманларига ҳар куни автотранспорт хизмати йўлга қўйилган.

Жамоага ўз касбининг тажрибали мутахассиси Эркинбой Каримов раҳбарлик қилади. У ҳар бир иш кунини тўғри ташкил этишга алоҳида эътибор қаратади. Ҳайдовчилар билан суҳбатлашар экан, уларнинг соғлиги, кайфияти билан қизиқади. Негаки соғлом, кайфияти яхши ҳайдовчи ишида унум, сифат бўлади.

-Ушбу жамоа фаолиятини бундан етти йил олдин беш нафар киши билан бошлаган эдик. Мен оддий ишчи бўлиб ишга келдим. Мана бугунги кунда корхонада 11 нафар ходим, 60 нафар ҳайдовчи элдошларимизга хизмат кўрсатмоқда, -дейди Э.Каримов.

Ҳа, корхонанинг ривожланиши шубҳасиз раҳбарнинг билим, тажрибаси, ташкилотчилик қобилиятига ҳам боғлиқ. Эркинбой Урганч автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежида назарий билимларини янада мустаҳкамлади, соҳа мутахассислари, устозлардан доимо ўрганиб бормоқда. Тиниб-тинчимас раҳбар халқ депутатлари Урганч тумани Кенгаши депутати. Тез-тез истиқомат жойларида, меҳнат жамоаларида, одамлар орасида бўлиб, автотранспорт хизматини ташкил этиш юзасидан уларнинг фикр, мулоҳаза, таклифларини эшитиб, ана шулар асосида фаолият юритиб келмоқда.

Корхонанинг Қадамбой Раҳимов, Арслон Обдолов каби ҳайдовчилари ҳамкасбларига ибрат бўлишмоқда. Механик Рашид Раҳимбоев ҳар бир автомашина соз бўлиши учун ҳамиша зийрак, таъмир ишларига шайдир. Бекберган Каримов эса ҳар бир ҳайдовчи белгиланган графикка риоя қилишини жиддий назорат қилади. Жамоа аъзолари автомобиль транспорти ходимлари кунини юртдошларига хизмат кўрсатишни янада яхшилаш билан кутиб олмоқдалар.


Хоразм ҳақиқати