Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Хоразм: Кеча ва бугун
19.10.2015

Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига  эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма  ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто”  шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди.
Эрамиздан аввалги биринчи минг йилликда ўлкамизда маданий деҳқончиликка асос солиниб, биринчи суғориш тармоқларининг вужудга келган. Ҳудудда ирригация ва мелиорация  тизимларининг энг ривожланган пайти эрамиздан аввалги VII ва эрамизнинг III асрлари оралиғига тўғри келади. 
Суғориш тизимларининг барпо этилиши, уни ишчи ҳолатда сақлаб туриш учун кучли давлат зарур эди. Шунинг учун ўша вақтда Хоразмда илк кучли марказлашган давлат шаклланиб, ўзбек давлатчилигининг тамал тошлари бизнинг воҳада қўйилган. 
Мутахассислар Хоразмни инсоният цивилизациясига муносиб ҳисса қўшган ҳудудлардан бири сифатида эътироф этадилар. 
Бундан минг йил олдин Хоразмда Маъмун академияси фаолият кўрсатганлиги ҳам фикрларимизга асос бўла олади. “Байтул ҳикма” – “Ҳикматлар уйи” деб аталган ушбу даргоҳда умумжаҳон илм – фан тараққиётига бебаҳо ҳисса қўшган X асрнинг буюк қомусий олими Ал-Беруний, ўзининг “Тиб қонунлари” китоби билан тиббиётнинг кўп асрлик тараққиётини белгилаб берган Абу Али ибн Сино каби буюк  алломалар фаолият  олиб борганлар. Шунингдек,  номидан замонавий “алгебра” атамаси олинган ўрта асрларнинг буюк математиги Муҳаммад ал Хоразмий ҳам шу тупроқда дунёга келган.
Ўзбекистон 1991 йилда  мустақилликка эришгандан кейин ўтган вақт халқимиз учун ўз тарихи, маданияти ва қадриятларини  қайта идрок этиш даври бўлди. 1997 йилда Хива шаҳрининг 2500 йиллиги,  1999 йилда халқимизнинг миллий қаҳрамони ,  Ватан мустақиллиги учун толмас курашчи, буюк саркарда  Жалолиддин Мангубердининг 800 йиллиги, 2001 йилда дунёдаги илк ёзма ёдгорликларидан бири –“Авесто” китоби яратилганлигининг  2700 йиллиги, 2006 йилда – Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигининг   халқаро миқёсда кенг нишонланиши фикримизнинг исботидир. Шу тадбирлар ўтказилиши туфайли биз жаҳонга, жаҳон бизга яқинроқ бўлиб қолди.
Бугун вилоятимизда ана шу минг йилликлар тарихидан сўзловчи антик ва ўрта асрларга тааллуқли бўлган 400га яқин тарихий, археологик ва маданий ёдгорликлар сақланиб қолган. Уларнинг асосий қисми Хивада жойлашган. 26 гектарни эгаллаган “Ичон қалъа” музей – қўриқхонаси ЮНЕСКО томонидан инсоният маданий мерос шаҳарлари рўйхатига 1990 йилда киритилган эди. Дарҳақиқат, кейинги пайтда мамлакатимизнинг асосий сайёҳлик марказларидан бирига айланиб қолган Хива Ўзбекистондаги Термиз, Урганч (Кўҳна Урганч), Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари каби Хитойдан бошланган ва инсониятнинг тарихидаги энг улкан транспорт тармоқларидан бири “Буюк ипак йўли”да жойлашган эди. Умумий узунлиги 12 минг километрга тенг бўлган бу йўл эллардан элларга мол ва товарлар, маданият ва илм – фан ташишда муҳим восита эди ва у воҳамизнинг ўрта асрлардаги тараққиётида улкан роль ўйнаган. 

Энди бугунги Хоразм ҳақида қисқача маълумот:
Вилоят ҳудуди 6 минг кв. кмдан ортиқроқ майдонни ўз ичига олади (республика ҳудудининг 1,6 %). Аҳоли сони 1 млн. 700 минг  , шундан аёллар 827 минг кишини (50,7%), 30 ёшгача бўлганлар сони 807 минг нафарни (49,5%) ташкил этади.  Ҳар 1 кв. км.да  280 киши истиқомат қилади. Вилоятда 10 та туман ва 1 шаҳар мавжуд. Хоразмнинг маъмурий маркази Урганч шаҳрида  эса 140 мингдан зиёд аҳоли яшайди. 
Аҳолининг асосий қисмини ўзбеклар ташкил этади , шунингдек вилоятимизда 30 дан ортиқ миллат ва элат  вакиллари истиқомат қилади. Корейс, қозоқ, татар ва рус миллий-маданий марказлари, “Ўзбек – туркман дўстлик жамияти”лари  фаолият олиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вилоятимизга бераётган улкан эътибори боис Хоразмнинг саноат салоҳияти, туризм соҳаси, қишлоқ хўжалигини янада тараққий эттириш, вилоят маркази Урганч шаҳрининг бош  режасини амалга ошириш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга қаратилган  Юртбошимизнинг 4 та муҳим қарори ва улар асосида Давлат Дастурлари қабул қилинган эди. Бугун Хоразмда ана шу кенг кўламли лойиҳаларни амалга ошириш ишлари қизғин давом этмоқда. 
Натижада 2014 йилнинг январь ойидан бошлаб вилоятимиз республика-даги автомобиль ишлаб чиқарадиган 4 та ҳудуднинг бирига айланди. Ҳозир Андижондаги автомобиль заводининг Хоразм филиалида “Дамас” автомобиллари ва “Шевролет Орландо” оилавий автомашиналарини тайёрлаш ҳам йўлга қўйилди. 
Хитойлик ҳамкорлар билан замонавий экскаваторлар, йўл – қурилиш техникалари ҳам ишлаб чиқарилмоқда.

Хоразм вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати