Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ХОРАЗМ-МУСОБАҚА МЕЗБОНИ
06.04.2015

Мамлакатимизда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёш авлод ҳар томонлама баркамол вояга етиши, истеъдодларини кенг намоён қилиши учун барча шароитлар яратилган. Бугунги кунда юртимиз ўқувчи-ёшлари спорт турлари билан доимий равишда шуғулланиб, вилоят, республика, халқаро мусобақаларда фаол иштирок этиб, қувонарли натижаларга эришаяптилар. Болалар спорти таълим-тарбия соҳасининг узвий қисмига айланган. Бугун ёшлар барча зарур воситалар билан жиҳозланган спорт мажмуаларида шуғулланмоқдалар ва малакали мураббийлар томонидан муносиб шогирдлар тайёрланмоқда.

Уч босқичли спорт тизими – «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва «Универсиада» мусобақалари ёшларни  спортга кенг жалб этиш моҳир спортчиларни тарбиялашда муҳим ўрин тутмоқда. Ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган «Умид ниҳоллари» спорт мусобақаларида ҳам юртимиз ёшлари доимо фаол иштирок қилиб келишмоқда. “Умид ниҳоллари-2015” республика спорт мусобақаларининг финал босқичи шу йилнинг май ойида Хоразм вилоятида ўтказилиши  режалаштирилган.

Хоразм вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси, “Умид ниҳоллари-2015” спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича Мувофиқлаштирувчи  кенгаш раисининг ўринбосари Шавкат Яхшибоев Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги-ЎзА мухбирига шу кунларда ушбу нуфузли тадбирга вилоятда кўрилаётган тайёргарлик ишлари тўғрисида қуйидагиларни гапириб берди:

-    Бугунги кунда Хоразм вилоятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 октябрдаги 288-сонли “Умид ниҳоллари – 2015” спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш  ва ўтказиш тўғрисида”ги йиғилиш баёнига асосан келгуси ойда бўлиб ўтадиган «Умид ниҳоллари» республика спорт мусобақаларининг финал босқичига тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда. Бунда энг аввало ўқувчилар спорт турлари билан шуғулланиб, машғулотларда фаол қатнашаяптилар. Шунингдек, спорт мусобақалари ўтказиладиган вилоятимиздаги спорт объектларида қурилиш, таъмирлаш, жиҳозлаш ишлари тез суръатлар билан олиб борилиб, ниҳоясига етказилаётир. Шуниси қувонарлики, бугун вилоят маркази катта қурилиш майдонига айланган. Айниқса, «Ёшлик» спор шаҳарчасида спорт мажмуалари қурилиши жадаллашиб, у жаҳон стандартлари талабига жавоб берадиган тарзда барпо этилмоқда.

Жумладан: “Умид ниҳоллари-2015” спорт мусобақаларини ўтказиш Низомига кўра спорт мусобақалари 17 та спорт тури (баскетбол, волейбол, қўл тўпи, футбол, сузиш, стол тенниси, бадиий гимнастика, спорт гимнастика, енгил атлетика, эркин кураш, юнон-рум кураши, таэквандо, дзю-до, бокс, оғир атлетика, бадминтон, шахмат) бўйича ўтказилади.

“Умид ниҳоллари-2015” спорт мусобақалари 3 босқичда ўтказилади.    1-босқич –мактаб босқичида 1-9-синф ўқувчилари, 2-босқич-туман(шаҳар) босқичида 1-9-синф ўқувчилари, 3-босқич – вилоят босқичида 5-9-синф ўқувчилари (12-16 ёш) иштирок қиладилар ва улар орасидан ғолиб бўлган ўқувчилар мусобақанинг Республика финал  босқичида қатнашадилар.

Жорий йилнинг апрель ойида спортнинг 5 та (футбол, волейбол, баскетбол, гандбол, бокс) тури бўйича саралаш худудий босқичлар бўлиб ўтади.Ушбу саралаш босқичларида 4 та ғолиб вилоят аниқланади ва финал мусобақаларига йўлланма оладилар. Қолган 12 та спорт туридан терма жамоалар тўғридан-тўғри финал мусобақаларига келадилар.

Финал мусобақаларида жами 992 нафар спортчи ўқувчилар, шундан 650 нафар ўғил, 342 нафар қиз болалар иштирок этадилар. Шунингдек, Урганч шаҳрига 210 нафар мураббий, 193 нафар ҳакам, 28 нафар жамоалар раҳбарлари, 30 нафар бош ҳакам ва спорт федерациялари вакиллари ҳамда хареография гуруҳлари, оммавий ахборот воситалари ҳодимлари, вазирлик ва идоралар  ҳодимлари,   ошпазлар  каби яна мингга яқин меҳмонлар ташриф буюрадилар.

“Умид ниҳоллари-2015” спорт мусобақаларининг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимларини кўтаринки руҳда ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича вилоятда мувофиқлаштириш кенгаши таркиби, спорт мусобақаларини ташкил қилиш бўйича ишчи гуруҳлар таркиби  тасдиқланган. Яқин кунларда хореография гуруҳи жойнинг ўзида тайёргарлик ишларини бошлайди. Айни дамда мусобақаларини уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича ташкил эитлган 16 та ишчи гуруҳи мусобақаларнинг вилоят Штабида тайёргарлик ишларини жадаллик билан олиб бораётирлар.

Ушбу нуфузли мусобақанинг республика финал босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан иштирок этувчиларнинг умумий сони, республика финал босқичи иштирокчиларининг яшаш ва овқатланиш объектлари рўйхати, спорт мусобақалари ўтказиладиган спорт объектларининг аниқ манзилли  рўйхати  тасдиқланганди. Спорт мусобақаларини юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш, объектларнинг санитария-гигиена талабларига жавоб бериши, иштирокчиларни дам олдириш, овқатлантириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш каби  масалалар юзасидан ҳам зарур чора-тадбирлар белгиланган.

Мусобақа иштирокчилари жойлашадиган ётоқхоналарда қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунига етди. У ерларда электр, газ, сув ва иссиқлик манбаи каби  коммуникация тизимлари талаблар даражасига келтирилди. Дам олиш, ювиниш хоналари керакли жиҳозлар билан жиҳозланган.
Мусобақанинг ахборот марказига зарур жиҳозлар ўрнатилди. Компьютерлар интернет тармоғига уланди.

Спорт мусобақасига келадиган меҳмонларни кутиб олиш, жойлаштириш, овқатлантириш бўйича  белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ташкил қилинган Ишчи гуруҳлар томонидан ҳам тайёргарлик ишлари  олиб борилмоқда. Хусусан, мусобақа иштирокчилари ва  меҳмонларни кутиб олиш жараёни сценарийлари тайёрланиб, репетиция қилинди.    

Урганч Олимпия заҳиралари коллежи, Урганч Давлат университети, Урганч шаҳар 2-академик лицейидаги спорт зали, «Ёшлик» шаҳарчаси, ёпиқ ва очиқ сув ҳавзалари, ёпиқ спорт манежи, очиқ теннис корти мажмуаси, Урганч шаҳридаги “Олимпия” ўйингоҳи каби кўплаб спорт ва ижтимоий иншоотларда кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Масалан, мусобақанинг очилиш ва ёпилиш маросимлари бўлиб ўтадиган «Олимпия» марказий ўйингоҳи мукаммал таъмирланмоқда.  Иншоотдаги қурилиш ишларига  бугунги кунда  700-800 нафардан зиёд ишчи сафарбар этилиб, спорт мажмуасининг дизайни бутунлай янги қиёфага келтирилмоқда. Ўн уч минг томошабинни  ўз бағрига  сиғдира  оладиган  ўйингоҳда  ҳар бир мухлис учун зарур қулайликлар яратилади. Футбол майдонига маҳаллий иқлим шароитимизга мос чим экилиб, у автоматик суғориш, ҳамда дренаж тизими билан таъминланади. У йилнинг тўрт фаслида ҳам ўз ранги ва тароватини йўқотмайди.  Шунингдек, ўйингоҳда   катта қувватдаги  мукаммал ёритиш ускуналари замон талабларига мос тарзда ўрнатилади.

“Умид ниҳоллари-2015” республика спорт мусобақалари муносабати билан Урганч шаҳри кўчаларида ободонлаштириш, таъмирлаш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шу ой охиригача жами 13 миллион тупдан ортиқ петнуя, шафран, вербиня, гултожихўроз, катарантус, астра ва бошқа тур гул кўчатлари ўрнатилади. Бу эса ўз навбатида катта спорт байрамларига мезбонлик қилувчи шаҳар-Урганчнинг жамолини янада кўркамлаштиради.
 
    Ўйлайманки, ушбу нуфузли тадбир давомида  амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар келгусида қадимий Хоразм воҳасида униб-ўсаётган ёш авлодни маънавий етук, жисмонан соғлом  бўлиши учун хизмат қилади. Юртбошимиз раҳнамолигида давлатимиз томонидан кўрсатилаётган юксак эътибордан руҳланган ёшлар халқаро спорт мусобақаларида ғолиблик шоҳсупаларидан жой олиб,  Ватанимиз баёроғи ва обрўсини боши узра баланд кўтаради.

Аҳмаджон Шокиров,
Хоразм вилоят Ахборот хизмати