Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ, ҲАРБИЙ – МАЪМУРИЙ СЕКТОР РАҲБАРИНИНГ “14 ДЕКАБРЬ – ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ” МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎТКАЗИЛАДИГАН ТАДБИРДАГИ ТАБРИК СЎЗИ
13.01.2018

- Ассалому алайкум, ҳурматли аскарлар, сержантлар ва  офицерлар! Ўзбекистон Қуролли Кучлари фахрийлари!  Қадрли элдошлар!

         Барчангизни, Сизлар орқали барча юртдошларимизни  мамлакатимиз ҳаётидаги ғоят муҳим ва қутлуғ воқеа -  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан самимий табриклайман!

Азиз дўстлар!

Ўзбекистон Республикаси Президенти - Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондони, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев таъкидлаганларидек: " Бутун дунёда, жумладан, ён-атрофимизда халқаро терроризм ва радикализм хавфи тобора ортиб бораётган, айрим ҳудудларда қуролли тўқнашувлар ҳамон давом этаётган кескин вазиятдан келиб чиққан ҳолда , мавжуд таҳдидларга қарши муносиб зарба беришга тайёр бўлишимиз, Ўзбекистоннинг тинч ва барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида мамлакатимиз мудофаа қудратини мустаҳкамлашда фуқаролик жамияти ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг ролини ошириш ва фаоллаштириш  лозим”. 

Дарҳақиқат, халқ ва армиянинг бирлиги миллатнинг истиқлоли ва озодлиги, мамлакат тинчлиги, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигининг энг ишончли кафолатидир.   

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Қуролли Кучларимизни ислоҳ қилиш, мамлакат мудофаа салоҳиятини янада ошириш, мамлакатимиз ҳарбий саноат соҳасини замон талабларига келтириш билан боғлиқ қўламдор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Миллий хавфсизлигимизнинг концептуал асослари такомиллаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикасини ҳар томонлама ривожлантириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлдалланган Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизнинг  мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш масаласига устувор йўналишларидан бири сифатида қаралаётгани ҳам бежиз эмас.

2018 йилнинг 9 январь куни Президентимиз томонидан "Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни имзоланди.

         Янги Мудофаа доктрина бутун дунёда ва минтақамизда содир бўлаётган воқеаларнинг  мамлакат хавфсизлиги, унинг манфаатлари, халқаро ва  минтақадаги  вазиятга кўрсатадиган таъсирига мутаносиб равишда ҳаракат қилишни назарда тутади.

         Дарҳақиқат, кейинги бир йилда Ўзбекистоннинг халқаро ҳамжамиятдаги, айниқса минтақадаги ўрни ва роли кескин ошди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Республика Парламенти – Олий Мажлисига йўллаган биринчи Мурожаатномасида таъкидланганидек:

         "Минтақамизда мутлақо янги сиёсий муҳит яратилди, ўзаро ишонч ва яхши қўшничилик асосидаги алоқалар мустаҳкамланмоқда”.

         Аммо халқаро вазиятнинг турли ғоя ва манфаатларнинг тўқнашуви таъсирида тез-тез ўзгариб туриши ҳам ҳеч кимга сир эмас. Шундай экан ўз олдига улуғ мақсадлар қўйиб, келажакка шиддат билан интилаётган Ўзбекистоннинг замонавий, ҳаракатчан, олдига қўйилган вазифаларни бекаму кўст бажара оладиган Қуролли Кучларимиз улуғ ниятларимизнинг амалга ошишининг ишончли кафолати сифатида эртангги кунга ишонч билан қарашга ундайди.

Шу сабабдан кейинги бир йил ичида Ўзбекистон Қуролли Кучларини замо-навий қурол – ёроғ ва техника воситалари билан таъминлаш, Ватан олдидаги ўз бурчларини адо этаётган аскарлар ва офицерлар, ҳарбий хизматчиларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш, қуролли кучлар сафларини фидойи, профессионал кадрлар билан таъминлаш, халқимиз, айниқса навқирон авлод онгида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаш борасида тизимли тадбирлар ҳаётга тадбиқ этилмоқда.

         Азиз дўстлар!

         "Миллий армиямиз-бизнинг ифтихоримиз ва ғуруримиз” тамойили асосида мудофаа соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш, армия ва халқнинг якдиллигини таъминлаш мақсадида ҳудудларда ҳарбиймаъмурий секторлар ташкил этилди. Ҳар бир ҳудудда ҳарбий-маъмурий секторларларга бевосита раҳбарлик қилиш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари зиммасига юкланди. 

Ҳарбий-маъмурий секторлар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони томонидан ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг жанговор тайёргарлигини таъминлаш, ёшларимизни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш,  ҳарбийлар, ҳарбий персионерлар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳимоя қилиш, ҳарбий шаҳарчалар, полигон-ларнининг ўқув ва моддий-техник базасини ривожлантириш бўйича берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш борасида тизимли ишларни амалга оширадилар.

Ҳарбий – маъмурий сектор олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб Хоразм вилоятида ҳам 2018-2022 йилларга мўлжалланган стратегик режалар ва 2018 йилда амалга оширилиши белгиланган тадбирлар режалаштирилиб  олинди ва улар бугунги кунда ҳаётга жорий этилмоқда.

         Жумладан, вилоятимиз, шаҳарлар ва туманларимиз ҳокимликлари муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақирув резерви хизматига чақирилувчилар учун намунали шароитларни яратиш мақсадида барча мудофаа ишлари бўлимларида таъмирлаш, зарурий анжомлар билан жиҳозлаш ишлари амалга оширилади. Қаттиқ ва юмшоқ инвентар, компьютер жамланмалари, телевизор, кондиционер ва бошқа зарурий анжомлар билан таъминланади.

         "Соғлом авлод учун" халқаро ҳайрия фонди Хоразм вилояти филиали "Амбуланс” тиббий - ижтимоий патро-наж бригадаси вилоят соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан биргаликда сержантлар тайёрлаш мактаби, Шовот туманидаги ҳарбий қисм шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари малакали мутахассислар томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.

Шу билан бирга ҳарбий хизматчиларнинг 200 нафардан ортиқ фарзандларини хар йили ёз фаслида Тошкент вилояти, Ғазалкент тумани Хумсон қишлоғидаги "Тонг” ва Самарқанд вилояти, Ургут туманидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олишлари ташкил этилди.

Ҳарбий қисм ва ҳарбий хизматчилар учун узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари асосида Урганч шаҳридаги  "Ёшлик” массивида 36 хонадонли 2 та 3 қаватли  замонавий уйларнинг қурилди ва  Янги йил арафасида бу уйларнинг калитлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

              Вилоятдаги 50 тадан кўпроқ  фермер хўжаликлари ҳамда 30 тадан зиёд ишлаб чиқарувчи ташкилотлар Миллий Гвардия ва Шимолий-Ғарбий ҳарбий округи қисмларини бозор нархларидан арзон баҳоларда  маҳсулотлар билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

          Буларнинг барчаси ватанимиз сарҳадлари ва халқимиз тинчлигини қўриқлаётган ҳарбий хизматчилар учун қулай иш ва турмуш шароитларини яратиб беришда муҳим роль ўйнамоқда.

          Азиз дўстлар!

          Мен сўзимни Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ушбу сўзлари билан якунламоқчиман: "Қуролли Кучларимизни янада ислоҳ қилиш, унинг жангавор тайёргарлиги ва қобилиятини юксалтириш борасида амалга ошираётган ишларимизни келгусида ҳам изчил давом эттираверамиз. Зеро, Қуролли Кучларимиз мамлакатимиз суверенитети, тинчлиги ва осмонимиз мусаффолигининг гаровидир!”

Ҳаммангизни яна бир марта Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан чин қалбимдан табриклайман.

Соғ - саломат бўлинглар!

Эътиборларингиз учун раҳмат!