Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Хоразм вилояти молия тизими ходимлари иштирокида “Ёшлар соғлом турмуш тарзи тарафдори” шиори остида спорт мусобоқалари ўтказилди
27.02.2018

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги "Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ПФ-5106-сонли Фармони ижроси ҳамда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан 2018 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Хоразм вилояти молия бош бошқармаси, Хоразм вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси, Давлат молиявий назорати бошқармаси ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаларининг 2018 йил 22 февралдаги қўшма хатига асосан бошқармаларнинг ҳар биридан ёш ходимлар иштирокида терма жамоалар тузилиб, жами 4 та терма жамоа иштирокида молия тизими ходимларини соғлом турмуш тарзини шаклантириш, саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш ва тизим ходимлари ўртасида дўстона муҳитни яратиш мақсадида 2018 йил 24 феврал куни Урганч шаҳридаги "Ёшлик” спорт мажмуасида спортнинг "Мини-футбол”, "Шахмат” ва "Стол тенниси” турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Мусобақаларда вилоят молия бош бошқармаси, ғазначилик бошқармаси, Давлат молиявий назорати бошқармаси ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаларининг ҳар биридан шаклланган терма жамоалар қуръа ташлаш орқали ўзаро мусобақалашдилар.

Жумладан, "Мини футбол” бўйича ўтказилган мусобақада вилоят молия бош бошқармаси терма жамоаси 1-ўринни эгаллаб, мусобақа ғолиби бўлган бўлса, 2-ўринни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси ва 3-ўринни Хоразм вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси терма жамоаси эгаллади.

Шунингдек, спортнинг "Шахмат” тури бўйича мусобақада мазкур бошқармалар ходимлари қуръа ташлаш орқали бўлиниб, ўзаро ўйин ўтказдилар. Ҳар бир бошқармадан 4 тадан ходим иштирок этди. Хар бир жуфтлик ғолиблари қуръа ташлаш орқали жуфтликларга ўзаро бир ўйин ўтказди. Ўйин натижаларига асосан вилоят молия бош бошқармасидан И.Буранов 1-ўринни,
2-ўринни Хоразм вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси ходими Б.Атажанов ва 3-ўрин Давлат молиявий назорати бошқармаси ходими М.Каримов эгаллади.

Спортнинг "Стол тенниси” бўйича мусобақада ҳам мазкур бошқармалар ходимлари қуръа ташлаш орқали бўлиниб, ўзаро ўйин ўтказдилар. Ҳар бир бошқармадан 6 тадан ходим иштирок этди. Хар бир жуфтлик ғолиблари қуръа ташлаш орқали жуфтликларга бўлиниб ўзаро ўйин ўтказдилар. Натижада 1-ўринни вилоят молия бош бошқармасидан Ж.Шоназаров, 2-ўринни Хоразм вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси ходими Ш.Қурбонов, 3-ўринни вилоят молия бош бошқармасидан Х.Сатторов эгаллади.

Мусобақаларда ғолиб бўлган терма жамоаларга ва ходимларга бошқарма бошлиқлари томонидан фахрий ёрлиқлар топширилди.

 

Б.Атажанов

Хоразм вилояти бўйича Ғазначилик

бошқармаси бошланғич ташкилот етакчиси