Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Хоразм вилоятида коррупцияга қарши курашга оид зарур чоралар кўрилмоқда
26.02.2018

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Парламентига илк бор тарихий Мурожаатномасида Молия вазирлиги тизими ходимларига билдирилган кескин эътирозлар, кўрсатиб ўтилган ўта салбий холатлар ва камчиликлар ҳамда "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
2 февралдаги ПҚ-2752-сон Қарорига мувофиқ, 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича тасдиқланган давлат дастури юзасидан Хоразм вилояти молия, ғазнчилик, молиявий назорат, пенсия жамғармаси ва вилоят прокуратураси ходимлари билан биргаликда йиғилиш бўлиб ўтди.

Жумладан, коррупцияга қарши курашиш бўйича Молия вазирлигида бир қатор амалга оширилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, тизимда ишлаб келаётган айрим нопок мансабдор шахслар томонидан мансаб ваколатини суистеъмол қилиш ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, хаттоки пора олиш каби ноқонуний ҳаракатлар содир этилиши ҳоллари кузатилаётганлигини ва бу ҳолатлар бўйича жиноий иш қўзғатилганини ва юз берган ушбу ҳолатлар бўйича вазирликка ўрнатилган тартибда ўз вақтида хабар берилмаганлигини тушунтирилиб ўтилди.

Тизимда хушёрлик ва огоҳликни таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш шунингдек, ходимларнинг касб этикаси ва лавозим мажбуриятларини лозим даражада бажариш давр талаби бўлиб тургани ҳамда давлат сиёсати миқёсида долзарб масала эканлигини, шунинг учун эндиликда иқтисодий соҳанинг барча тармоқларида порахўрликка қарши курашиш, коррупцияга қарши курашиш бизнинг энг асосий мақсадимиз эканлигини Президентимиз ўз маърузаларида кўп бора таъкидлаб ўтганлигини айтиб ўтилди. 

Хусусан, "Коррупцияга қаршиш курашиш тўғрисида”ги  Қонуннинг асосий мақсади коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат ва коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш лозимлиги, жавобгарлик муқаррарлиги тўғрисида таъкидланди. 

Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишда аҳолининг ҳуқуқий онгини ва огоҳлигини ошириш, "Ишонч телефон”ларига келиб тушган мурожаатлар бўйича таҳлилий маълумотларни ўрганиб чиқишда коррупция билан боғлиқ шикоятларни алоҳида муҳокама қилиб, коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш бўйича доимий фаолият юритадиган ишчи гуруҳлар ташкил этиб, чора тадбирлар ишлаб чиқиш ва доимий назоратга олиб бориш зарурлигини ва ҳар хафтада ўтказиладиган иқтисодий ўқишларда коррупция мавзусида ўқишлар ўтказилиши шартлигини билдирдилар.

Шу билан бирга, бўшаб қолган иш ўринларини иқтидорли ўз ватанини севадиган ёш ходимлар билан тўлдириш уларни "устоз-шогирд” анъанасига мувофиқ малакали мутахассисларга шогирд сифатида бириктириш келажакда яхши малакали кадр бўлиб етишиши учун зарур чоралар кўриш белгилаб берилди.

                                                                 А.Матризаев

                          Вилоят Ғазначилик бошқармаси бошлиғи ўринбосари                                                

 

                                                                                                                          Б.Давлатов 

                                                                              Бош юрисконсульт