Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Хоразм вилоятида Оролбўйи минтақасини тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди
21.10.2015

2015 йилнинг 12-16 октябрь кунлари Хоразм вилоятининг барча шаҳар ва туманларида Вазирлар Маҳкамасининг “2015-2018 йилларда Оролбўйи минтақасини тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, Орол ҳалокатининг оқибатларини юмшатиш борасидаги чора-тадбирлар комплекс дастури тўғрисида”ги қарорининг ижроси ва ушбу ҳужжатнинг аҳамиятини аҳолининг кенг қатламларига етказишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтди. 
Урганч шаҳри, Боғот, Гурлан, Қўшкўпир, Урганч, Ҳазорасп, Хонқа, Хива, Шовот, Янгиариқ ва Янгибозор туманларидаги  учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Экоҳаракатнинг Марказий Кенгаши ижроия қўмитаси ҳамда вилоят худудий бўлинмаси ходимлари вазирликлар ва идоралар мутахассислари, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Ижроия қўмитаси, Оролбўйи генофондини ҳимоялаш жамғармаси вакиллари, вилоят табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари, экология ва атроф муҳитни муҳофаза килиш, соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият олиб бораётган ННТлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирлар давомида Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “2015-2018 йилларда Оролбўйи минтақасини тиклаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, Орол ҳалокатининг оқибатларини юмшатиш борасидаги чора-тадбирлар комплекс дастури тўғрисида”ги 2015 йил 29 августдаги №255 сонли Қарорининг мақсад ва вазифалари тўғрисида ахборотлар берилди. 
Тадбирларда Вазирлар Маҳкамасининг қарорида белгиланган бешта йўналиш юзасидан:

1. “Ҳудудда сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш” мавзусида, 
2. “Экологик таҳдид ҳудудларида яшовчи аҳоли генофонди ва соғлиғини сақлаш тадбирларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш” ,
3. “Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда канализация тармоқларини ривожлантириш, оқава сувларни тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш бўйича белгиланган лойиҳалар тўғрисида”, 
4. “Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва сақлаш, экотизимлар ва биохилма-хилликни тиклаш”,
5. “Ҳудудда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш учун инфраструктурани яхшилаш” ва “Оролбўйи аҳолиси турмуш тарзи даражаси ва сифатини ошириш учун зарурий иқтисодий омиллар ва механизмларни яратиш” мавзуларда мулоқотлар олиб борилди.

Экоҳаракатнинг Хоразм вилояти
ҳудудий бўлинмаси раҳбари
К.Жуманиёзов

Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати