Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Хоразм вилоятининг саноат салоҳияти янада ошади
26.03.2015

Хоразм вилояти саноат салоҳиятини ривожлантириш тўғрисидаги қарорга асосан 2013-2015 йилларда 462 млн. долларлик 253 та лойиҳа амалга ошириш ҳисобига 8870 та иш ўрини яратиш белгиланган. 
2013-2014 йилларда қўшимча лойиҳалар билан бирга қиймати 211,4 млн. долларлик 262 та лойиҳалар амалга оширилиб, 7619 та янги иш ўринлари ташкил қилинди. 
Дастур доирасида енгил автомобиллар, қишлоқ хўжалиги техникалари, маиший газ баллон, музлаткич, металл арматуралар, спорт инвентарлари ҳамда кир ювиш кукуни каби янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.
Дастур ижроси натижасида Хоразм вилояти Республикада автомобиль ишлаб чиқариладиган тўртинчи ҳудудга айланиб, “Дамас” ва “Шевроле Орландо” автомобиллари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди. 
Корхона томонидан 2014 йилда 418 млрд. сўмлик 
20,8 минг дона “Дамас” русумли автомобиллар ишлаб чиқарилди ва 70,4 млрд. сўмлик 1,5 минг дона “Орландо” русумли автомобиллари йиғилди.
Ҳозирда ҳар куни 125-130 дона “Дамас” русумли автомобиллар ишлаб чиқарилмоқда.  Корхонада 1542 нафар ишчи меҳнат қилмоқда.
 “Ўзбекистон темир йўллари” компанияси томонидан “Урганч экскаватор” корхонаси базасида хитойлик ҳамкорлар билан ташкил этилган қўшма корхонада 19,2  млрд. сўмлик қишлоқ хўжалик техникалари ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди ҳамда 2014 йилда 103 та экскаватор ва 54 та бульдозерлар ишлаб чиқарилди.
Хоразм вилоятида 2014 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1,6 трлн. сўм ва истеъмол товарлари 1 трлн. сўмга етказилиб, 2013 йилга нисбатан мос равишда 47,6 ва 86,7 фоизга ўсишга эришилди.
Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмида саноат маҳсулотларининг улуши 
2011 йилда 8,3 фоизни ташкил этган бўлса, 2014 йилда 
3,6 бандга ўсиб, 11,9 фоизга етди. 
Дастурга асосан 2015 йилда умумий қиймати 
277 млн. долларлик 62 та лойиҳани амалга ошириш ва 
3601 та янги иш ўринлари яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, Урганч шаҳрида 21 та, Хазорасп туманида 10 та ва Шовот туманида 8 та лойиҳа ниҳоясига етказилади.
Тармоқлар кесимида  озиқ-овқат саноатида 15 та, қурилиш саноатида  6 та, машинасозлик соҳасида 22 та, енгил саноат ва бошқа тармоқларда 19 та лойиҳалар амалга оширилади.
Бунинг ҳисобига гипсокарт лист ҳамда асбоцемент қувур, юқори кучланишли аппаратлар, қуёш коллекторлари, маиший электр буюмлари, пайпоқ ва бошқа янги турдаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.


Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати