Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ХОРАЗМЛИК ТАЛАБАЛАР МУВАФФАҚИЯТИ
17.06.2013

Ҳа, хоразмлик  талабалар ҳам Универсиада спорт ўйинлирида фаол иштирок этиб, ўз маҳоратларини намоён  этдилар.  Урганч темир йўл вокзалида ёшлик,  спорт,  истэъдод  байрами катнашчилари тантанали равишда  кутиб олинди, Вилоят хокими П.Бобожонов чехраларида ғайрат, шижоат жўш уриб турган ёш спортчиларни мусобақаларда ҳамжиҳатликда иштирок этиб,  ютуқларни қўлга киритганликлари билан қизғин қутлади. Уларнинг келгусидаги фаолиятларига муваффақиятлар тилади. Ёшлар ўзларининг Универсиададан олган таассуротларини ҳаяжон билан гапириб бердилар.
Қўҳна ва ҳамиша навқирон Бухоро шаҳрида "Универсиада-2013" спорт ўйинлари ниҳоясига етди. Мамлакатимиз талабаларининг энг нуфузли ҳисобланган мазкур мусобақаси бу гал ҳам қизиқарли ва ҳаяжонли баҳслар остида кечди. Қатнашчилар спортнинг 12 тури бўйича ғолиблик учун ўзаро баҳс юритишди.
Умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри вакиллари биринчи ўринни эгаллашди. Самарканд ва Андижон вилоятлари жамоалари иккинчи ҳамда учинчи совринли ўринларни қўлга киритишди. Қувонарлиси шундаки, вилоятимиз жамоаси фахрли  тўртинчи поғонадан жой олди. Агарда, “Униисрсиада” беллашувларида ўн тўрт жамоа иштирок этганига эътибор қаратсак, бу натижани катта ютуққа қиёслаш мумкин, албатта.
Воҳамиз жамоасининг мазкур муваффақиятига футбол жамоаси, дзюдочилар Диёрбек Ўрозбоев (60 килограмм вазнда), Шаҳзод Собиров (81 кг.), енгил атлетикачи Отабек Искандаров (уч хатлаб сакраш), сузувчи Шаҳзод Жуманиёзов (200 метрга брасс ва 200 метрга орқада усулида сузиш) - кумуш медаллари билан, қўл тўпи (эркаклар ва аёллар), волейбол (эркаклар) жамоалари, курашчи Сарвар Тоҳиров (73 кг.), енгил атлетикачи Шоҳида Абдуллаева (400 мстрга югуриш), дзюдочи Олимбой Олимов (66 кг.), белбоғли курашчи Шоҳиддин Бобожонов, стол тенниси усталари Фарруҳ Ражабов (яккаликда) ва Фарруҳ Ражабов, Шодиёр Отаевлар эса (жуфтлиқда) бронза медаллари билан улкан ҳисса қўшишди. Шунингдек, кўплаб спортчиларимиз юқори натижаларни қайд этишди.
Диёрбек ЎРОЗБОЕВ: (кумуш медаль сохиби)
 -Урганч Давлат университетининг биринчи босқич талабасиман. Бир неча йилдан буён дзюдо билан шуғулланиб келаман. Ушбу мусобақада илк бор қатнашишим. Шунинг учун ҳам ғалаба қозонишимга бироз тажриба етишмади. Насиб қилса, 2016 йили Фарғонада бўлиб ўтадиган “Универсиада” ўйинларида мухлисларимга олтин медални туҳфа этаман. Фурсатдан фойдаланиб, биздек ёшларни жисмонан ва маънан соғлом руҳда тарбиялашга жиддий эътибор қаратаётган ҳукуматимизга раҳмат айтаман.
Абдулла АМАТОВ: (футбол мухлиси, Урганч шаҳри)
- Ҳамюртларимизнинг кўрсатган натижаларидан жуда қувондим. Айниқса, футбол турнири диққат-эътиборимизда турди. Талабаларимиз ҳудудий саралаш гуруҳида қорақалпоғистонлик тенгдошларини мағлубиятга учратишиб, республика босқичида иштирок этиш ҳукуқига эга бўлишганди. Очиғи, ўшанда футболчиларимизнинг совриндор бўлишига ишонгандим. Мана, ниятимиз холис экан, талабаларимиз кумуш медаль эгасига айланишди. Бу билан ҳамюртларимизни қутлайман.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Хоразм хақиқати” 2013 йил 12 июнь, № 47 (18977).