Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ХОРИЖДАН ТАКЛИФ
15.02.2014

Урганч шаҳридаги "Амирбек бетон сервис" шўъба корхонасига хамкорлик қилиш мақсадида хориждан мутахассислар келишди.
Гап шундаки, бу ерда 690 минг АҚШ доллари миқдоридаги банқ кредити эвазига янги технология билан жиҳозланган металл қуйиш цехи ҳамда бир вақтнинг ўзида 7 тонна темирни эритадиган 4 та печ ишга туширилди. Шунингдек, 1 миллиард 420 миллион сўм эвазига ишлаб чиқаришни электр энергияси ва газ билан таъминлаш ҳам йўлга қўйилди.
Айтиш жоизки, бундан икки йил олдин корхонада 40 нафар ишчи-мутахассис билан етти турдаги темир-бетон конструкциялар тайёрлана бошланганди. Янги қувват фойдаланишга топширилгач, жамоага яна 70 киши қўшилди. Бинобарин, қишлоқ хўжалиги техникалари ҳамда сув қувурлари учун эҳтиёт қисмлар, арматура, канализация люклари, алебастр ва цемент заводлари учун темир шарлар каби 6 турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Муҳими, бу орқали маҳсулотлар таннархи 12 фоиз арзонлашадиган бўлди. Агар корхона келгусида вилоятда тўпланадиган металл хом ашёси билан таъминланса, таннарх 35 фоизгача пасаяди.
Тез кунларда бу ерда қиймати 55 минг АҚШ долларилик, суюқ бетон тайёрлашга мўлжалланган янги технологик линияни фойдаланишга топшириш ва яна 17 кишини иш билан таъминлаш режалаштирилган.
Ойбек РАҲИМОВ,
«Халқ сўзи»