Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР КЎПРОҚ ЖАЛБ ҚИЛИНИБ, ҚЎШМА КОРХОНАЛАР СОНИ ОШАДИ
15.07.2013

Хоразм вилояти иқтисодиёти тармоқларига 2012 йилда 51,2 млн. доллар миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилинди. Шунинг 12,3 млн доллари ёки 24 фоизи тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир. Хорижий инвестициялар мавжуд саноат корхоналарини модернизация қилиш ва телекомуникацияни ривожлантириш учун йўналитилган.
Ҳудудий инвестиция дастури доирасида эса жалб қилинган хорижий инвестиция миқдори 15,1 млн.долларга тенг бўлди. Унинг 63 фоизи ёки 8,8 млн. доллари  тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар бўлиб, бу маблағ олти лойиҳани амалга оширишга сарфланди. "UZTEX SHOVOT" Ўзбекистон-Швейцария қўшма корхонасида ип-калава ишлаб чиқаришни ташкил қилиш лойиҳаси (6386,1 минг доллар), "Хоразм шакар" қўшма корхонасини модернизация қилиш лойиҳаси (3172,0 минг доллар), “Wecan Agrotexservis” қўшма корхонасида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қуритиш лойиҳаси шулдар жумласидандир.
2013 йилнинг  биринчи ярим йиллигида Ҳудудий инвестиция дастури доирасида  5,8 млн. доллар хорижий инвестиция жалб қилиниб, 10 та лойиҳа амалга оширилди. Унинг 3,4 млн. доллари (59%) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар. Яратилган янги ишчи ўринларининг сони 100 га яқин.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар асосан Урганч шаҳрида кир ювиш кукуни ишлаб чиқариш бўйича ташкил этилаётган "Биллур интеграл сервис" МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасини ташкил қилиш учун (750,0 минг долл), "Хоразм шакар" қўшма корхонасини модернизация қилиш (1264,1 минг долл.), "Long Sight Construction" МЧЖ шаклидаги Ўзбекистон-Дания қўшма корхонасида қурилиш-пудрат ишларини ташкил этиш (1110,0 минг долл.) жалб қилинди.  
2012 йилда 3 та қўшма корхона ташкил қилинган бўлса, жорий йилнинг 1-ярим йиллигида янгидан 4 та қўшма корхона ташкил қилинди. Улар асосан Хитой, Швейцария ва Дания давлатларининг инвесторлари иштирокида ташкил қилинди.
Жорий йил якунига қадар вилоятда яна яна 7 та қўшма корхона ташкил қилиниши ва 10 млн. доллар миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилиниш кўзда тутилган.
 Вилоятда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулоти ҳажмида хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар улуши ортиб бормоқда. 2012 йил якунида вилоят саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг улуши 11,1 фоизни ташкил қилган бўлса, жорий йилнинг 1-ярим йиллик якунида 16,7 фоизни ташкил қилди.
Қўшма корхоналар томонидан амалга оширилган экспорт ҳажми вилоят жами экспорти ҳажмининг (пахта толасини ҳисобга олмаган ҳолда) 35,7 фоизини ташкил қилади. Қўшма корхоналар томонидан ип-калава, гигроскопик пахта, хўжалик совуни каби маҳсулот ҳамда туристик хизматлар экспорти амалга оширилмоқда.