Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Худудий дастурлар ижроси таъминланмоқда
10.02.2014

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий қомиссияларида
ҲУДУДИЙ ДАСТУРЛАР ИЖРОСИ
ТАЪМИНЛАНМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 17 январда бўлиб ўтган мажлисида килган маърузаси фаолиятимизда дастуриламал бўлмоқда. Ана шу асосда доимий комиссиялар иш услуби янада такомиллаштирилмоқда.
Биз, депутатлар корхона ва ташкилотларда, маҳаллаларда бўлиб, ушбу муҳим ҳужжат юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боряпмиз. Халк турмуш фаровонлигини оширишда жорий йилда белгиланган режалар билан ҳам таништирмоқдамиз.
Юртимизнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий тараққиётини юксалтиришда, Президентимизнинг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ижросини жойларда таъминлашда ҳам олдда турган вазифалар алоҳида қайд этилмоқда.



Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иктисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси ҳам бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, аниқ режа асосида фаолият олиб бормоқда. Асосий эътибор қонунлар ижросини таъминлаш, тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлашда банкларнинг ролини янада ошириш ва ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳудудий дастурлар ижросини таъминлашда мутасадди ташкилот ва корхоналар раҳбарларининг масъулиятини янада ошириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, маҳаллий бюджетнинг мақсадли ишлатилишини назорат қилиш, шунингдек, доимий комиссия аъзоларининг ташаббускорлигини ошириш каби долзарб масалаларга қаратилмоқда. Комиссиянинг ушбу масалаларга доир йиғилишларига доимий комиссия аъзолари ва тегишли ташкилотлар мутахассисларидан тузилган ишчи гуруҳи аъзолари таклиф этилиб, мавжуд муаммолар улар билан биргаликда муҳокама этилмоқда. Бунда депутатлар фаол қатнашиб, уларда сайловчиларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари ҳам диқкат марказида бўлмоқда.
Президентимизнинг 2008 йил 28 ноябрдаги "Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар комиссиямиз йиғилишида қараб чиқилди. Йиғилишда бу борада жойларда тижорат банклари олдига қўйилган вазифаларнинг бажарилиши самарадорлигини ошириш, паст рентабелли корхоналарда ишлаб чиқариш қувватларини йўлга қўйиш, кредитлар ажратилишини яхшилаш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар берилди. Натижада, Хоразм вилоятидаги иқтисодий ночор, кам қувватли корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш ва ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш бўйича худудий дастурга мувофиқ тижорат банклари томонидан ўтган йили амалда 81 та лойиҳага 15 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари йўналтирилди.
Доимий комиссия йиғилишларида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш, улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар рақобатбардошлигини ошириш, соҳада янги иш жойлари яратишни рағбатлантириш бўйича вилоятда олиб борилаётган ишлар юзасидан тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитиб борилаяпти. Жумладан, доимий комиссия аъзолари томонидан депутатлик сўровлари ўтказилмоқда. Ўтган йили 368   фуқаро, сайловчилар қабул қилиниб, уларнинг мурожаатлари ижобий кўриб чиқилди.
Халқ депутатлари туман кенгашлари томонилан "Обод турмуш йили" Давлат дастури асосида олиб борилган ишларнинг самаралорлиги тўғрисидаги масалалар ўрганилиб, муҳокама этилиб борилгани мазкур дастурни, тадбирларни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этли. Ушбу жараёнга бевосита туман ва вилоят кенгашлари депутатларидан иборат ишчи гуруҳлари жалб килинди. Депутатлар Давлат дастурида белгалаб берилган вазифаларни ўз вақтида бажаришда фаол қатнашдилар. Мунтазам равишда бу борада ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, аниқ таклифлар билан чиқдилар.
"Обод турмуш йили"да вилоятда, айниқса, аҳоли бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, корхоналарни модернизациялаш, кенгайтириш ва кичик бизнесни ривожлантириш каби омиллар ҳисобига ўтган йили 60 минг 568 та янги иш ўринлари ташкил этилиб, кўзланганидан ҳам юқори кўрсаткичларга эришилди. Бу янги иш ўринларининг 49 минг 500 таси қишлоқ жойларида яратилди. Тадбиркорлик соҳасида эса 53 минг 421 та янги иш ўринлари ташкил этилди. Бу албатта, халқ фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик равнақи, ижтимоий масалаларни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Чунончи, ушбу тармоқ янги иш ўринлари очиш, барқарор даромад манбаларини яратишнинг муҳим омилига айланган. Соҳани ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, иш берувчиларни рағбатлантириш, бу борадаги вазифаларни тўлик адо этиш масалалари маҳаллий Кенгашлар ва унинг доимий комиссияларининг диққат-марказида турибди.
Вилоят тижорат банклари томонидан ушбу соҳага йўналтирилаётган кредитларнинг ҳажми йилдан йилга ортиб бормоқда. Вилоятда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини банклар томонидан молиявий қўллаб-қувватлашда шаҳар ва туманларнинг иқтисодий имкониятларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, чекка туманлар ҳамда меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туман ва шаҳарларда жойлашган тадбиркорлик субъектларига кўпроқ имтиёзли кредитлар ажратиляпти. Хусусан, вилоятдаги меҳнат ресурслари ортиқча бўлган Қўшкўпир ва Шовот туманларига банкларнинг имтиёзли кредит жамғармалари хисобидан ажратиладиган имтиёзли кредит маблағлари ҳажми ортди.
Тижорат банклари томонидан вилоятдаги кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 2013 йилда 279,5 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилиб, бу кўрсаткич 2012 йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробарга кўпайди. Ажратилган кредитлар ҳисобига 24120 та янги иш ўринлари яратилишига эришилди. Шу жумладан, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга 35 миллиард сўм, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга 7,2 миллиард сўм, ёш оилаларни қўллаб-қувватлашга 6,2 миллиард сўм, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга 8,9 миллиард сўм кредитлар берилди.
Вилоятни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш бўйича қабул қилинган ҳудудий дастурларга киритилган лойиҳаларни банк кредитлари ҳисобига молиялаштириш бўйича ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган йили жами 188 та лойиҳаларга 25.7 миллион АҚШ доллари эквивалентига тенг микдорда кредит маблағлари ажратилгани фикримизнинг далилидир.
Доимий комиссиямиз юқоридаги каби долзарб масалаларни ҳал этишда келгусида ҳам янада фаоллик кўрсатади. Ҳозирги кунда маҳаллий Кенгаш депутатларига катта ишонч билдирилган. Бу депутатларни ўз фаолиятларини ана шу ишончга яраша масъулият билан ташкил этишга, эл-юрт ташвиши билан яшашга, халқ фаровонлигига ўз ҳиссаларини қўшишга ундайди.
Эгамберган БОБОЖОНОВ, халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг раиси, Марказий банк Хоразм вилояти бош бошқармаси бошлиғи.

“Хоразм Хақиқати” 2014 йил 5 февраль № 11 (19045)