Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



“ЯНА БИР БОР РОҒУН ГЭСИ ҚУРИЛИШИ ҲАҚИДА” МАҚОЛАСИНИ ЎҚИБ...
30.07.2012

Хоразм вилояти сув хўжалиги соҳасида кўп йиллар ишлаган меҳнат фахрийлари Қозоқ Холимбетов, Кенжабой Ортиқов ва Янгиариқ тумани Қармиш ҳудудидаги “Рўзимбой ўғли Самад” фермер хўжалиги раҳбари Самад Ёқубовлар “Хоразм ҳақиқати” газетасининг 2012 йил 18 июль сонида чоп этилган “Яна бир бор Роғун ГЭСи қурилиши ҳақида” мақоласини ўқиб, ўз фикр, мулоҳазаларини билдирдилар.

Жаҳон ҳамжамиятининг ҳақли эътирозларига қарамасдан Тожикистонда қурилиши ўжарлик билан олиб борилаётган Роғун ГЭСи хусусидаги мулоҳазаларни кўп вақтдан буён ўқиб, кузатиб келамиз. Беихтиёр эсимизга хоразмликларнинг “Ўт билан ўйнашма, сув билан саташма” деган мақоли эсга тушади.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида тўплаган кўп йиллик тажрибамиздан келиб чиқиб, Тожикистон ҳукуматининг минтақадаги бошқа давлатлар норозилигига қарамай, бунинг устига табиий ва иқтисодий омилларни ҳисобга олмасдан неча йиллардан бери Роғун ГЭСини қуриш юзасидан олиб бораётган қайсарона хатти - ҳаракатларини “ўт билан ўйнашиш” деб баҳолаш мумкин. Бундай дейишимизга бир неча сабаблар бор.

Биринчидан, қурилиши мўлжалланган тўғон жойлашадиган ҳудуд ўта тектоник зона эканлиги, яъни тўғон пойдевори остида нураган ва мўрт тоғ жинсларининг кўплиги, бу ерда тез-тез зилзилалар бўлиб туриши ҳудудда бундай улкан иншоот қуриш мумкин эмаслигини билдиради!

Иккинчидан, қурилиш ниҳоясига етказилган тақдирда ҳам юқорида қайд этилган табиий ҳолат боис унда йиғиладиган сув ҳажмини тўғон кўтара олиши шубҳалидир.

Учинчидан, биргина кичик зилзила содир бўлиб, пастдаги нураган жойларга сув йиғилса ва у ўзига бошқа йўл очадиган бўлса, бу офатга ҳеч нарса тўсиқ бўла олмаслиги тайин! Натижада, нафақат Тожикистон, балки унга қўшни бўлган давлатлар ҳудудлари ҳам сув остида қолиши, бегуноҳ аҳолининг қурбон бўлиши муқаррар!

Қолаверса, Амударё қуйи қисмидаги сув ҳавзаларининг қуриш жараёни бир неча марта тезлашади, янги шўрхок ва тақир ерлар пайдо бўлади. Оқибатда ушбу тақирлар қишлоқ хўжалик экинлари етиштириладиган майдонларни муттасил туз бўронлари билан зарарлаб турадиган аёвсиз манбага айланади. Тупроқ унумдорлиги ҳамда ҳосилдорлик кескин пасайиб кетади. Бунинг оқибатида дунё миқёсидаги экологик муаммо ҳисобланган Орол денгизи билан боғлиқ экологик ҳалокат янада мураккаблашади.

Бундан ташқари иншоотнинг энергетик режимга мўлжаллаб қурилиши натижасида Амударёнинг қуйи ҳудудида жойлашган мамлакатларда зироатларни суғоришга катта миқдорда сув талаб қилган давр-баҳор, ёзда ушбу омборга сув тўплаш оқибатида сув танқислигини келтириб чиқариши, натижада бу мамлакатларнинг иқтисодиётини танг аҳволга солиб қўйиши аниқ. Бу минтақадаги фаровонлик тизимининг бузилиши, охир-оқибатда, барқарор мувозанатнинг таранглашувига олиб келиши табиий.

Тожикистон ҳукуматининг фақат ўз манфаатини ўйлаб, ушбу кафолатсиз қурилишни давом қилдириши нафақат бизнинг вилоятда, балки республикамизнинг Амударёдан сув оладиган барча минтақаларида ҳам халқнинг тирикчилик манбаига катта путур етказади.

Агар ушбу ГЭС қуриладиган бўлса, 8-10 йил давомида минтақадаги деҳқон ва фермер хўжаликларининг экин ерлари яроқсиз ҳолга келади. Нафақат ерлари, балки ҳудуддаги инсонлар учун ичимлик суви танқислиги ҳам пайдо бўлиши мумкин. Неча асрлардан бери бир меҳрибон она каби ҳалқимизни боқиб келаётган Амударёда сунъий сув танқислиги келиб чиқса, қурғоқчилик оқибатларини бир кўз олдингизга келтириб кўринг-а.

Роғун ГЭСи қурилишисиз ҳам кейинги даврда Амударёда сув танқислиги тез-тез такрорланмоқда. Масалан, кейинги ўн йил ичида Амударёда сув танқислиги 3 марта такрорланди. Бу ҳол Амударёнинг қуйи қисмида жойлашган ҳудудлардаги (Қорақалпоғистон Республикаси, Дашўҳуз вилояти ва Хоразм вилояти) аҳолини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий яратувчиси фермерларни ўта мушкул аҳволга солиб қўйди.

Шундан хулоса қилиб айтиш мумкинки, бу иншоот қурилиши қуйи Амударё ҳудуди учун ўта жиддий ижтимоий, иқтисодий оқибатларга олиб келиб, гуллаган ушбу воҳани таназзул ёқасига тортиши муқаррар.

Шунинг учун биз оқибати мисли кўрилмаган фожиаларга олиб келиши мумкин бўлган бу қурилишни ўз вақтида тўхтатиш, ақл билан, узоқни кўзлаб иш тутиш тарафдоримиз.

Шундагина дунё ҳамжамиятини ташвишлантираётган масалага чек қўйилади. Пайдо бўлиши мумкин бўлган кўплаган экологик, техноген ва иқтисодий муаммолар, энг муҳими, дунёнинг тенг ярмини чулғайдиган фалокатнинг олди олинади. Зеро, Тожикистон ҳукуматининг ўз ҳудудида кутаётган фаровонлиги Амударёнинг қуйи оқимидаги Туркманистон, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон Республикалари аҳолисининг фожиаси ҳисобига бўлмаслиги керак.


Қ.ХОЛИМБЕТОВ, К.ОРТИҚОВ
сув хўжалиги фахрийлари.

Самад ЁҚУБОВ, Янгиариқ туманидаги
“Рўзимбой ўғли Самад”
фермер
хўжалиги раҳбари.



"Хоразм ҳақиқати" газетаси