Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ЯНГИ, ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР
05.02.2014

ЯНГИ, ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг "2013-2015 йилларда Хоразм вилояти саноати  салоҳиятини ривожлантириш Дастури тўғрисида"ги  Қарори вилоятимизда изчил бажарилмоқда.



Жорий йилда кичик бизнес, тадбиркорлик янада ривожланади. Мазкур Дастурга мувофиқ Шовот туманида “SV SHOVOT” масъулияти чекланган жамиятида, “Саъдулла бобо” фермер хўжалигида, Ҳазорасп туманидаги “Маftun Unitar servis” МЧЖда томат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Хива туманидаги “Исмоилов Ҳурмат”, “Қуронбой качал” фермер хўжаликларида, “Ҳазорасп Диёри” МЧЖда, Янгибозор туманидаги “Ёғду” хусусий фирмасида мева, сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш цехлари иш бошлайди.
Урганч шаҳридаги  “Даритал Текстилъ”, “Satin industrial”, “Биллур интеграл сервис” каби қатор масъулияти чекланган жамиятларида цехлар модернизация қилиниб, янги замонавий дастгоҳлар ўрнатилади, ишлаб чиқариш ҳажми ошиб, турлари  кўпаяди. Айниқса касб-ҳунар коллежларининг битирувчилари учун янги иш ўринлари яратилади.
Ушбу йилда вилоятимизда машинасозлик, саноат, тўқимачилик, қурилиш ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик янада ривожланади.
Вилоят шаҳар ва туманлари марказларида янгидан қурилиб ишга туширилаётган савдо мажмуаларида аҳолига шу кун  талаблари асосида хизмат кўрсатиш ишлари давом этади.
“Хоразм хақиқати” 2014 йил 1 февраль № 10 (19044)