Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ЯНГИАРИҚ ТУМАНИДАГИ ЯНГИ ФХДЁ БИНОСИ ИШГА ТУШДИ
16.07.2015

Президентимиз муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳнамолигида мамлакатимизда улкан қурилиш ва ободонлаштириш, кенг кўламдаги ижтимоий – иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хоразмда, жумладан, Янгиариқ туманида давом этаётган  бунёдкорлик ишлари ҳам шу йўналишдаги тизимли тадбирларнинг узвий давомидир.
Туманда 2014 йилда  “Остона” ва “Каттабоғ” қишлоқларидаги ҚВП лар,  5-сон умумтаълим мактаби спортзали, 32-сон умумтаълим мактабининг ўқув биносида реконструкция ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, туман марказида сунъий қопламали ўйингоҳ  қурилиб, ёшларимиз ихтиёрига берилди.
“2013-2015 йилларда Хоразм вилояти саноат салоҳиятини ривожлантириш Дастури тўғрисида”ги Дастур асосида шу кунгача  34 та янги саноат корхоналари ўз фаолиятини бошлади. 
Улар ичида “Каттабоғ” қишлоғида 100 минг бошга мўлжалланган паррандачилик мажмуаси, асфальт бетон заводи,  2 та ғишт ишлаб чиқариш корхоналарини алоҳида кўрсатиш мумкин.
Умуман, 2014 йилда саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида амалга оширилган 110 лойиҳа доирасида мингга яқин янги иш ўринлари яратилди.
Бу ишлар 2015 йилда ҳам давом эттирилмоқда. 
Яқинда “Таган” қишлоғида автомобилларга сиқилган газ қуйиш шаҳобчалари ишга туширилганлиги аҳолининг транспорт воситаларидан фойдаланишда ўзига хос енгиллик яратди. 2 та массивдаги 66 та намунавий лойиҳалар асосида якка тартибда турар-жойлар қуриш ишлари ниҳоясига етказилмоқда. 
Ободонлаштириш ва бунёдкорчилик ишларини янада ривожлантириш, шаҳарча, қишлоқлар қиёфасини тубдан ўзгартириш бўйича туманда махсус лойиҳалар ишлаб чиқилган. Туман марказининг Бош режасини таёрлаш  устида ишлар бошлаб юборилган. Унга кўра  туман маркази янада кенгаяди. Замонавий бинолар, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаси объектлари қурилади.
Яқинда туманда янги ФХДЁ биноси ишга туширилди.
Уни бунёд этишда “Боғот ипотека қурилиш” қурилиш корхонаси ишчи ва хизматчилари фидойилик кўрсатдилар.  
Таъкидлаш лозим-ки вилоятимизда бу йўналишдаги ишлар келгусида ҳам давом этади. 
2015-2016 йилларда Боғот ва Урганч туманларида худди шундай янги ФХДЁ бинолари қурилиб, ишга туширилади. 
Ушбу лойиҳалар Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан молиялаштирилаётганлигини ҳам айтиб ўтиш даркор. 

Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати