Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ЯНГИБОЗОРДА ЯНА БИР ЯНГИ ОБЪЕКТ
12.07.2015

Вилоятимизда улкан қурилиш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. 
Натижада шаҳар ва туманларимиз, қишлоқ ва маҳалаларимиз ободонлашмоқда. Кўча ва хиёбонларимизни мевали ва манзарали дарахтлар, анвойи гуллар безаб турибди. 
Бу ўзгаришларни вилоятимиздаги энг кенжа туманлардан бири – Янгибозор тумани мисолида ҳам кўришимиз мумкин. 
Янгибозорда кейинги йилларда намунали лойиҳалар асосида 260 та турар – жой бинолари қурилиб ўз эгаларига топширилди. Мустақиллик байрами арафасида эса яна 54 та янгибозорлик оила янги намунавий қишлоқ уй – жойларига кўчиб ўтадилар. 
Ушбу турар – жой бинолари бунёд этилган массивларда аҳоли учун барча зарурий шароитлар яратиб берилган. Йўл, электр энергияси ва газ, тоза ичимлик суви тармоқлари тортилди. 
Кейинги йилларда туман молия бўлими, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими, туман Архиви бинолари янгидан қурилди.  
Бундан ташқари мактабгача таълим муассалари, умумтаълим мактабларидан қирққа яқини, тумандаги мусиқа ва санъат мактаби, Баркамол авлод марказлари қайта таъмирланди, капитал реконструкция қилинди. 
Иккита болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари   ташкил этилди. Туман ўйингоҳи қайта таъмирланди.
Туман тиббиёт бирлашмаларининг барча бўлимлари қайта реконструкция қилинди, 12 та ҚВП бинолари тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Кейинги йилларда туманда 300 га яқин хизмат кўрсатиш ва сервис шахобчалари фойдаланишга топширилди.  
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш туман бўлими фаолият олиб борадиган янги  бинонинг ишга туширилиши ҳам  Янгибозорнинг  ижтимоий  ҳаётида муҳим воқеа бўлиши табиий.
Янги бинода эса ФХДЁ ходимларининг унумли меҳнат қилишлари, дам олишлари  учун барча шароитлар яратилган. 
Бино зарур жиҳозлар, қаттиқ ва юмшоқ мебель тўпламлари билан тўла  жиҳозланган. Янги бинонинг атрофи ободонлаштирилган. 
Бу ишларнинг барчасига 622 миллион сўм маблағ сарфланди.

Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати