Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ЙИЛНИНГ ЭНГ ФАОЛ ЁШ ЖУРНАЛИСТИ
10.07.2013

Танлов икки йўналишда: даврий нашрлар ҳамда телевидение ва радио мухбирлари ўртасида ўтказилади.
Танловга 2013 йилнинг 1 апрелидан 1 декабригача чоп этилган ижодий ишлар - мақола, очерк, лавҳа ва фоторепортажлар, телекўрсатувлар, ва радио эшиттиришлари қабул қилинади.
Танловга тақдим .этиладиган материалларда "Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар Дастури" ижросини таъминлаш юзасидан воҳада олиб борилаётган ишлар кенг ёритилиши лозим. Шунингдек, вилоятимиз иқтисодий-ижтимоий ҳаётида ёшларнинг тутган ўрни, халқ хўжалигининг турли соҳаларини ривожлантириш борасида ёшлар томонидан олиб борилаётган ишлар, элдошларимизнинг иқтисодий таракқиётимизга қўшаётган ҳиссаси, уларнинг фаолиятини эркин амалга ошириш учун яратилаётган қулайлик ва имкониятлар акс этиши лозим.
Шу билан бир қаторда корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ёшлар фаолиятини ривожлантириш борасидаги имтиёзлар, имкониятлар ва қулайликларни назарда тутувчи Президент фармонлари, ҳукумат қарорлари ва Давлат дастурларини ҳаётга татбиқ этиш бўйича олдда турган вазифалар, айрим муаммолар, ҳуқуқий масалалар ёритилиши зарур. Мақолалар, кўрсатувлар ва эшиттиришлар “Йилнинг энг фаол ёш журналисти” танловига деб кўрсатилиши шарт.
Ҳар бир йўналиш бўйича тўртта ғолиб аникланиб, ҳар бири қимматбаҳо совға билан тақдирланадилар. Танлов натижалари Хоразм телевидениеси, “Хоразм хақиқати” ва “Хорезмская правда” газеталарида эълон қилинади. Мукофотлар 2013 йил декабрда - Конституция куни арафасида топширилади.
Материаллар қуйидаги манзилта жўнатилади:
Вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси, 220100. Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 23-уй. Телефонлар: 226-17-55, 226-86-05.
“Йилиинг энг фаол ёш журналисти” танлови ташкилий қўмитасига.

ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА.
Хоразм Хақиқати” 2013 йил, 19 июнь. № 54 (18984)