Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ КУНЛАРИ МАСЪУЛИЯТ БИЛАН ЎТКАЗИЛАДИ
19.11.2016

ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ КУНЛАРИ МАСЪУЛИЯТ БИЛАН ЎТКАЗИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 ноябрдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёевнинг "Ёнғинхавфсизлиги кунлари”ни ўтказиш тўғрисида 2016 йил 9 ноябрдаги топшириғини бажариш мақсадида вилоят ҳокими П.Бобожонов қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 ноябрдаги қарорига асосан вилоятда 2016 йилнинг 10 ноябридан 2017 йилнинг январигача ёнғин хавфсизлиги кунлари ўтказилади.

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини, шунингдек уй-жой фондини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш ёнғин хавфсизлиги кунларини асосий вазифалари этиб белгиланди.

Ёнғин хавфсизлиги кунлари­ни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вилоят комиссияси ҳамда ишчи гуруҳи таркиби, шунингдек тадбирлар режаси тасдиқланди.

Вилоят комиссиясига ёнғин хавфсизлиги кунлари ўтказилиши бўйича режалаштирилган тадбирларнинг бажарилишиии ҳар ўн кунда комиссия йиғилишида муҳокама қилиш ва унда тегишли хизматлар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш топширилди.

Шаҳар ва туманлар ҳокимликларига ёнғин хавфсизлиги кун­ларини ташкил этиш ва ўтказиш комиссиялари тузилишини, ёнғин хавфсизлиги кунларини самарали ўтказиш тадбирлари ишлаб чиқилишини, уларда тадбирга дахлдор бўлган барча идораларнинг вазифалари белгиланишини, жамоат транспортида ва аҳоли кўп тўпланадиган жойларда ёнғин хавфсизлиги кунлари ўтказилаётгани ҳақидаги реклама ёзувлари, плакатлар жойлаштирилишини, ёнғин хавфсизлиги кунлари ўтказилиши мунтазам равишда муҳокама қилиб борилишини ва унда тегишли раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилиши ҳамда ёнғин хавфсизлиги ишига жамоатчилик кенг жалб этилишини таъминлаш топширилди.

Бошқарма, корхона, муассаса ва ташкилотлар, идоралар, уюшмалар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасигаҳайъатлар,бошқарувлар, кенгашлар мажлисларида идоравий мансуб объектлар ва уй-жой фондининг техник ҳолати, ёнғин хавфсизли­ги масалаларини кўриб чиқиш, уларни хавфсиз ҳолатга келти­риш учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминлаш, газ, энер­гетика, сув хўжалиги ва иситиш мосламаларининг ҳолати ва созлигига алоҳида эътибор қаратиш, ёнғин рўй беришига йўл қўйган раҳбарларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриш, объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларини ёнғин ўчириш техникаси, асбоб-ускуналар ва анжомлар билан таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, аҳоли ўртасида Ёнғинга қарши тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказиш ва ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллашни ўргатиш ишларини кучайтириш, жамоатчиликни ёнғинларнинг олдини олиш тадбирларига кенг жалб этиш, ўзига қарашли ёнғинга қарши ҳимоя тизими ва воситаларини, сув таъминоти манбаларини соз ҳолга келтириш вазифала­ри юклатилди.

Вилоят комиссияси, ишчи гуруҳига иқтисодиёт тармоқла­ри ва ижтимоий соҳа объектлари, уй-жой фонди ҳамда ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлиги кунлари ўтказилиши бўйича олиб борилаётган ишларнинг аҳволини ўрганиш юзасидан рейдлар уюштириш ва шу масалани ҳар ўн кунда вилоят комиссияси йиғилиши муҳокамасига киритиш топширилди.

«Хоразм» телерадиокомпанияси, «Хоразм ҳақиқати» ва «Хорезмская правда» газеталари бирлашган таҳририятига ёнғин хавфсизлиги кунлари ўтказилишини кенг ёритиш тавсия этилди.

«Хоразм ҳақиқати» газетаси,

2016 йил 16 ноябрь №93