Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ НОХУШ ХОЛАТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИШНИНГ МУХИМ ОМИЛИ
22.12.2014

Маълумки, қиш фаслида корхона ва ташкилотларда иситиш воситаларига талаб ортади. Бу эса ёнғин хавфининг кескин ошишига сабаб бўлади.
Шу боис ушбу даврда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, ёнғинни бартараф этувчи техник воситаларни тахт қилиб қўйиш хавф-хатарнинг олдини олишда муҳим ўрин тутади. “Урганчтрансгаз” шўъба корхонаси ва тармоқ корхоналарида ёнғин хавфсизлиги тадбирларини кучайтириш орқали юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш чоралари кўрилмоқда. Шу асосда корхонада махсус комиссия тузилиб, ишлаб чиқариш биноларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалалар мунтазам равишда муҳокама қилиниб борилмоқда. Шунингдек, биноларни ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабига мувофиқ ҳолга келтириш, соҳа объектларини хавфсизлик қоидалари асосида назоратдан ўтказиш чоралари кўрилмоқда.
Хусусан “Урганчтрансгаз” шўъба корхонасининг Хива туманида жойлашган “Газэнерготаъмирлаш” техник ишлаб чиқариш корхонаси ва ўқув курси комбинатида ёнғин ўчириш амалий тактик машғулотлари ва ёнғин хавфсизлиги техникалари намойиши бўлиб ўтди.
Унда корхона ходимлари, мутахассислар, туман ёнғин хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш ва фавқулодда вазиятлар бўлимлари ходимлари иштирок этди.
Амалий тадбирда корхонанинг ёнғинга қарши ҳолати кўздан кечирилди. Шартли ёнғин ўчоғини бартараф этишда, ёнғин содир бўлганида харакатланиш тартиби, бино ва жиҳозларни ёнғиндан асраш, аланга ва тутундан зарарланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш қоидалари намойиш этилди. Шунингдек, машғулотлар давомида хавфсизлик техникалари ва махсус анжомлар ишга туширилиб, синовдан ўтказилди. Шу билан бирга амалий машғулотларда ёнғин ҳавфсизлиги, фавқуллодда вазиятлар, соғлиқни саклаш бўлимлари ходимларининг ёнғинни ўчириш ва қутқарув ишларидаги фаолияти кўздан кечирилди.
- Ёнғинга қарши курашиш, унинг олдини олишга каратилган тадбирлар меҳнат муҳофазаси ва юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз холатларни бартараф этишда муҳим омил саналади. Корхонамизда ташкил этилган тактик амалий машғулотларда ходимларимиз ёнғиннинг олдини олиш, унга қарши курашиш қоидалари тўғрисида мустахкам билим-кўникмаларга эга бўлдилар. Амалий машғулот тадбирлари, техникалар намойиши ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тўғри ташкил этишда юқори самара бериши шубҳасиз, - дейди “Урганчтрансгаз” шўъба корхонаси мухандиси Аҳмаджон Мавлонов.
Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиб, ёнғинни ўчириш техникаларини ишлатиш, қутқарув ва тиббий ёрдам ишларини ташкил этиш бўйича муайян кўникмаларга эга бўлдилар.
Машғулотлар давомида алангани ўчирувчи техника воситаларининг кўргазмаси ташкил этилди.


 “Хоразм хақиқати” 2014 йил 20 декабрь № 101 (19135)