Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ЁШ ҲАТТОТ ИЗЛАНИШЛАРИ
02.08.2012

Энг кадимий мўъжизавий санъат-ҳаттотлик ноёб, аммо, ўта нозик, сермашаққат касб. Игна билан қудуқ қазишга қиёслашади, бу касбни. Ота-боболаримиздин мерос бебаҳо қўлёзмалар, қадимий обидалар, пештоқлардаги муқаддас ёзувлир айни ана шу ҳаттотлар томонидан битилиб, бизгача етиб келган.

Тарихга назар солинса, XV асрдан бошлаб нафақат олим-у фозилларнинг ижодий ишлари, машҳур илмий, адабий асарларгача ҳаттотлар араб имлосида ҳуснихат услубида ёзиб бамисоли санъат даражасига етказишган. Бундай нодир санъат сирларини келгуси авлодларга етказиш, ҳаттотликдек қийин касбнинг уддасидан чиқиш қадим Хиванинг Янгиобод шаҳарчасида яшаётган Нафиса Заргарованинг орзуси эди. У бу борада астойдил интилди, изланди. Мактабга қадам қўйган пайтларидан бошлаб араб ва форс тилларини ўрганишга қизиқди. Бу борада унга онаси, олима, Хоразм Маъмун академияси грант раҳбари Гавҳаржон Дурдиева, отаси, ушбу илм маскани илмий-тадқиқотчиси Одилбек Заргаровлар яқиндан ёрдам бериб, ижодий муҳит яратишди. Нафиса Хоразм Маъмун академиясида ташкил қилинган “Устоз-шогирд” мактабининг фаол аъзосига айланди. Бу ерда у форс, араб тилларини, ҳаттотлик сир-асрорларини ўргана бошлади. Изланишларини астойдил давом эттирди.

Ичон қалъадаги тарихий обидалар, ёдгорликлар кошинлари, ёғоч, мармарларга араб, форс тилларида битилган ёзувлардан улгу олиб, уларни таржима қилиш, академиядаги мавжуд нодир қўлёзмалардаги, китобат санъатидаги ҳаттотлик намуналарини сидқидилдан ўрганди. Республикамизда ҳаттотлик санъати бўйича ўтказилган қатор нуфузли танловларда қатнашиб, ғолиб бўлди. Ўзбекистон Бадиий академияси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг тасвирий санъат ҳафталигида муваффақиятли қатнашиб, диплом ва сертификат билан тақдирланди. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан ўтказилган “Жанубий Орол бўйи тарихий меъморий ёдгорликларини сақлаш муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий анжуманда махсус гувоҳнома олишга муваффақ бўлди.

Мустақиллигимизнинг 21 йиллиги байрами арафасида Нафиса Заргарова илк бора халқаро миқёсда муваффақият қозонди. Миср маданият маркази томонидан Тошкентда ўтказилган халқ амалий санъатига доир анжуманда ҳаттотлик санъатини намойиш қилиб, диплом ва қимматбаҳо совға билан тақдирланди. Яна бир қувончли хушхабар - Хоразм Маъмун академияси нашриётида унинг “Хоразм меъморчилигида ҳаттотлик санъати” рисоласи нашр этилди. Хива ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи талабаси Нафиса Заргарова истиқлол берган имкон, бахтдан бениҳоя руҳланиб, шодланиб ижодий изланишларини давом эттирмокда.


“Хоразм ҳақиқати” газетаси