Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



Ёшлар келажагимиз
13.07.2015

Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама камол топтириш ҳамда ижтимоий ҳимоялашга қаратилган кенг миқёсдаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 
Ушбу йўналишда олиб борилаётган сиёсатни аҳолининг барча қатламларига етказиш  Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг доимий эътибори марказида
турибди. ЎзМТДП Урганч шаҳар  кенгаши томонидан “Биз буюк юрт фарзандларимиз” мавзусида ташкил этилган тадбирда  баркамол авлод тарбиясида оиланинг ўрни, ҳамда оилаларнинг иқтисодий  ва маънавий асосларини мустаҳкамлаш борасида юртимизда кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида сўз борди.
- Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва миллий урф-одат, анаъаналаримиз асраб-авайлайда оиладаги тарбиянинг  роли беқиёс, - деди тадбирда сўзга чиққан  партиянинг Урганч шаҳар кенгаши раиси Баҳодир Жуманиёзов.—Шундан  келиб чиқиб, оилаларнинг мустаҳкам бўлишига эришиш, ундаги маънавий муҳитни юксалтириш бугунги  кунда муҳим вазифадир. Ишчанлик руҳида ўтган  ушбу тадбирда иштирок этган Урганч шаҳридаги 9-сон маҳалла  фаоллари ёш авлод тарбияси билан боғлиқ долзарб вазифаларни ҳал қилиш бўйича ўзаро фикрлашдилар. ЎзМТДП Хонқа туман кенгаши томонидан эса “Огоҳликка  даъват” мавзусида тадбир  ўтказилди. Тадбирда диний ақидапарастлик ва миссионерлик, терроризм ва экстремизм, “Оммавий маданият”, гиёҳвандлик каби фалокатларнинг аянчли оқибати хусусида атрофлича сўз юритилди.
Таъкидланганидек, ёшларимизда мафкуравий иммунитетни шакллантириш учун уларни юксак маънавиятли, соғлом фикрли комил инсон қилиб тарбиялаш, улар онгида миллий қадрият, анъана ва урф-одатларимизга ҳурматни мустаҳкамлаш жуда муҳимдир. 
- Эртамиз давомчилари бўлмиш ёшлар тарбиясига ҳар томонлама эътибор бериш, уларга ўз истеъдодларини намоён қилишлари учун  шарт-шароит яратиб бериш, уларни диний ақидапарастлик, “Оммавий маданият” каби ёт ғоялар таъсиридан сақлаш, юртимиз келажагига пойдевор бўлиб хизмат қилади, -деди тадбирда сўзга чиққан  туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгашидаги ЎзМТДП депутатлик гуруҳи аъзоси Наргиза  Жабборова.
Тадбир иштирокчилари ёшларни  жамиятимизга ёт турли хил ғоялардан асраш борасида  оила, таълим муассасаси ва маҳалланинг баҳамжиҳат фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

                                                                                            Алишер РАҲМОНОВ
Вилоят ҳокимлигининг Ахборот хизмати