Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИ — АМАЛДА
12.11.2014

Хоразмда “Янги нигоҳ” видеороликлар танлови совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу танлов давлатимиз раҳбарининг жорий йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ташкил этилган бўлиб, унинг мақсади ёшлар туризмини ривожлантириш, туман ва шаҳарларнинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишдан иборат.
Маросимда “Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини намоён этган энг яхши видеоролик”,   “Ўзбекистоннинг экотуризм салоҳиятини намоён этган энг яхши видеоролик”, “Миллий қадрият ва урф-одатларни тарғиб этишга қаратилган энг яхши видеоролик”, “Видеоролик сценарийси учун энг яхши ғоя”, “Ўзбекистоннинг мухофаза этиладиган табиий ҳудудлари тўғисидаги энг яхши видеоролик” номинациялари бўйича юқори ўринларни қўлга киритган ёшларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
- Халқимиз бой илмий-маънавий ҳамда номоддий меросга эга, - дейди “Миллий қадрият ва урф-одатларни тарғиб этишга қаратилган энг яхши видеоролик” номинацияси ғолиби, хоразмлик ёш ижодкор Дилноза Мавлонова. - Буларнинг барчаси биз, йигит-қизларнинг миллий аньаналар руҳида камол топишимизда муҳим омилдир. Шу боис уларни асраб-авайлашга ўз ҳиссамизни қўшишга ҳаракат қилаяпмиз.
Иштирокчилар вилоятдаги тарихий обидалар, амалга оширилаётган кўламли бунёдкорлик ишлари, хусусан, Урганч темир йўл вокзали, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали, Урганч халқаро аэропорти, Шовот канали соҳилидаги хиёбон ва “Ёшлар кўли” каби янги барпо этилган обьектлар билан танишдилар.
Танлов доирасида “Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар” шиори остида миллий ўйинлар, либослар, мусиқа ва таомлар фестиваллари ташкил этилди.
Ёш ижодкорлар учрашувида Хоразм вилояти ҳокими П.Бобожонов қатнашди.

Ойбек РАҲИМОВ
 “Халқ сўзи” 12 Ноябрь, 2014 йил № 219 (6149)