Gerb Bayroq Madhiya Davlat mukofotlari Bosh sahifa Mobil versiya Sayt xaritasi Forum
Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!   Click to listen highlighted text! Хоразм вилоят хокимлиги расмий веб сайтига хуш келибсиз!
Матнни тинглаш!
  • xorazm.uz

    Юртбошимизнинг табири билан айтганда, Хоразм «Ўзбек давлатчилигининг илк тамал тоши қўйилган мукаддас замин!». Инсоният тамаддуни ўчоқларидан хисобланмиш бу кўхна юртдан не-не буюк алломалар, қомусчи олимлар, аҳли донишлар, авлиё-анбиёлар етишиб чиққан.

  • xorazm.uz

    Истиқлол туфайли юртимиздаги қадим шаҳарлар ва қалъалар, маданият ўчоқларини кўриш, зиёрат қилиш учун етти иқлимдан келаётган сайёҳларнинг сони йилдан-йилга ошмоқда. Жаҳон бизнинг мўтабар юртимизни кўришга орзуманд!

  • xorazm.uz

    2017-2018 йилларда Хоразм вилояти саноати салоҳиятини ривожлантириш дастури амалиётга аллақачон татбиқ қилинаётган улкан қурилишу таъмирлаш, энг замонавий асбоб-ускуналар келтириш, керакли мутахассисларни ўқитиш, ўргатиш жараёни жадал йўлга қўйилди.

  • xorazm.uz

    Халқимиз дастурхонининг файзиёблиги, бозорларимизнинг тўкинлигию озиқ-овқат маҳсулотларининг сероблиги, арзонлиги, бир сўз билан айтганда юртимиз фаровонлиги бободеҳқонларимизнинг меҳнати маҳсулидир. Хоразм вохаси қишлоқ хўжалиги сохасида хам етакчилардан ҳисобланади.

Фотоалъбом

» Барча фотоалъбомлар

Видеотека

» Барча видео файллар

Тарих

Хоразм: Кеча ва бугун
Хоразм ўзининг қадим тарихи, бой маданиятига эга бўлган Ўзбекистондаги эътиборга молик ҳудудлардан биридир. Инсониятнинг илк ёзма ёдгорликларидан бири ҳисобланган зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто” шу диёрда яратилган. Бундан уч минг йиллар илгари ҳам Хоразмнинг ўз ёзуви мавжуд эди. Батафсил...


Хоразм ҳақида битиклардаги илк ёзувлар. ДОРО I нинг Беҳсутун битиги
(ерамиздан аввалги 521-486 йиллар)

Ушбу битик Карманшоҳ яқинидаги денгиз сатҳидан 152 метр юқорироқда бўлган Беҳсутун қоясига ўйиб ёзилган. Битикнинг юқорисида улкан барелеф мавжуд. Унда тўққиз нафар шоҳ ва уруғларнинг бошлиқлари қўллари боғланган ва бўйинларига сиртмоқ солинган ҳолда Доронинг олдида тургани тасвирланган. Уларнинг ўнинчисининг устига шоҳ оёғини қўйиб турибди. Битик беш устун ва 414 сатрдан иборат. У уч тилда битилган (елам, бобил ва эски форс тилларида). Батафсил...



ЁШЛАРИМИЗ ОНГИНИ ДИНИЙ ЭКСТРЕМИЗМ ВА ТЕРРОРИЗМ ҒОЯЛАРИ ЗАҲАРЛАМАСИН
13.01.2018

    Диний экстремизм ва терроризм ғояларининг  бугунги кунда бутун дунёга кенг тарқалиши натижасида жаҳоннинг қатор минтақаларида "қайноқ нуқталар” пайдо бўлиб минглаб кишиларнинг ҳаёти ҳавф остида қолаётганлиги инсоният олдига бу муаммога қарши туриш вазифасини долзарб қилиб қўймоқда.  Бу вайронкор ғояларнинг  фуқароларимиз онгини  заҳарлашига йўл қўймаслик  учун мамлакатимизда таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари томонидан кенг миқёсда маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ишда Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партияси ҳам  фаол иштирок этмоқда.  

   Яқинда Ўзбекистон  "Миллий тикланиш” демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда  Урганч шаҳар Тиббиёт бирлашмаси мажлислар залида  "Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашиш - барқарорлик ва тараққиёт гарови" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

    Унда вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги масъул ходимлари, ЎзМТДПдан Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига сайланган депутатлар, партия фаоллари, шаҳардаги 1-,2- ва 3- сонли оилавий поликлиникалар  шифокорлари ва ОАВлар вакиллари иштирок этди

        Давра суҳбатида ғоявий ахборот хуружлари тобора кучайиб бораётган бугунги кунда        ёшларимизни турли хил мафкуравий таҳдидлардан, айниқса, диний экстремизм ва  ақидапарастлик ғоялари таъсирига тушиб қолишидан асраш  бутун жамиятимиз олдида турган долзарб вазифа эканлиги хусусида атрофлича сўз юритилди.

       -Диний экстремизм ва терроризм  Марказий Осиё минтақасида жойлашган мамлакатларни демократик, ҳуқуқий, дунёвий тараққиёт йўлидан қайтаришга уринаётган турли хил экстремистик кучлар ва марказларнинг бу ердаги хавфсизликка раҳна солишда асосий қуролига айланган, -деди тадбирда сўзга чиққан партия вилоят Кенгаши бош мутахассиси Сардор Аитбоев. -Диний экстремизм ва халқаро терроризм бугунги кунда бири мафкуравий таъзийқ бўлса, иккинчиси мафкура ва сиёсий мўлжалларни рўёбга чиқариш, амалга оширишнинг шакли ҳамда воситаси сифатида бир-бирини тўлдирмоқда.

         ­Давра суҳбатида таъкидланганидек, оила, таълим муассасалари ҳамда жамоат ташкилотлари диний экстремизм ва терроризм ғояларига қарши курашда бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишлари, ёшларимиз онгида ёт, вайронкор ғоялар ўрин олиши мумкин бўлган маънавий бўшлиқ ҳосил бўлишига йўл қўймаслик учун ўғил-қизларимизнинг маънавиятини юксалтиришга эътиборни кучайтиришлари лозим. 

       Ота-боболаримиз  яратган, минг йиллар давомида шаклланиб, сайқал топган комил инсон ҳақидаги ахлоқий мезонлар мажмуини, замонавий тилда айтганда, шарқона ахлоқ кодексини, унинг ўзагини, мағзини ташкил этадиган ор-номус, уят ва андиша, шарму ҳаё, ибо ва иффат каби юксак ахлоқий туйғу ва тушунчаларнинг маъно-мазмуни чуқур англаб етилишига эришиш  катта аҳамиятга эгадир.

        Ўктам Эшжонов, партия фаоли:

       -бугунги кунда интернет орқали тарқатилаётган диний экстремизм ғояларининг асл мақсади тинч ва фаровон ҳаётимизни издан чиқариш эканлигини ёшларимизга тушунтиришдан асло чарчамаслигимиз, уларни бугунги тинчликнинг қадрига етишга, ўз иқтидорларини намоён қилишлари учун  яратиб берилаётган  барча шароитлардан тўла фойдаланишга ундашимиз лозим. Ёш авлод тарбияси учун биз катталар масъул эканлигимизни, уларнинг ҳаётда қоқилиши бизнинг афсус надоматда қолишимизга сабаб бўлишини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим.             

                                                                             Алишер РАҲМОНОВ,ЎзМТДП Хоразм вилоят

                                                                                                       Кенгаши етакчи мутахассиси.